Sayt test rejimida ishlamoqda

Нигматов Комрон Иноятуллаевич 
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Халқаро ҳуқуқда трансмиллий корпорацияларнинг инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун жавобгарлик масалалари”  12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Yu1680.  
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: DSc.11/25.08.2022.Yu.24.01
Расмий оппонентлар: Нугманов Нугман Абдуллаевич  юридик фанлар доктори, профессор  Умарахунов Иркин Мирзаҳидович юридик фанлар доктори  
Етакчи ташкилот номи:Тошкент давлат юридик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Диссертация иши ўзбек тилида таёрланган.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун ТМКлар жавобгарлиги масалаларига оид халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилик нормаларини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бериш зарурлиги асосланган;
“Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенсиясини (Женева, 1976 йил 21 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг асосий вазифаси этиб ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва позицияларини келишишни белгилаш лозимлиги асослаб берилган;
меҳнат муносабатларида шахсларнинг қадр-қимматини поймол қилишга олиб келувчи номақбул муомалага ёки камситувчи меҳнат шароитларини яратишга йўл қўйилмаслигини иш берувчи таъминлаши кераклилиги асосланган;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш усуллари ва воситалари тўғрисида аниқ тушунчани шакллантириш, илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиботларини ўрганишни белгилаш лозимлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллашни тавсия этиш таклифи асосланган;
давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги бўйича қўйиладиган минимал талабларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган Конституция ва қонунларнинг устунлиги, хусусий мулк ҳимояси, инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари ҳамда бурчларига оид нормаларни киритиш зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Халқаро ҳуқуқда трансмиллий корпорацияларнинг инсон ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлигини илмий асослаш, уни тартибга солувчи халқаро ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома билан кириш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га бериш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-441-сон Қонунининг 1-моддаси 6-банди (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига киритилган ўзгартиришлар)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 27 майдаги 3/08-90-сон далолатномаси). Мазкур таклиф инсон ҳуқуқларини бузган ТМКларни жавобгарликка тортиш учун асосни шакллантиришга хизмат қилган;
“Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенсиясини (Женева, 1976 йил 21 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг асосий вазифаси этиб ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишга, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий сиёсат амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш ва позицияларини келишишни белгилаш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон қарорининг 2-банд биринчи ва иккинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024 йил 13 июндаги 12/1-384-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ТМК ва ходимларнинг меҳнат, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини яратган;
меҳнат муносабатларида шахсларнинг қадр-қимматини поймол қилишга олиб келувчи номақбул муомалага ёки камситувчи меҳнат шароитларини яратишга йўл қўйилмаслигини иш берувчи таъминлаши кераклилиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–562-сон Қонунининг 21-моддаси еттинчи ва саккизинчи хатбошиларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024 йил 27 майдаги 3/08-90-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистонда ТМКлар томонидан инсон ҳуқуқлари, шу жумладан меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларининг асосий вазифалари этиб давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсад ва вазифалари, инсон ҳуқуқлари халқаро стандартларини қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш усуллари ва воситалари тўғрисида аниқ тушунчани шакллантириш, илғор халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш асосида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиботларини ўрганишни белгилаш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 августдаги 663-сон қарорининг 3-банд биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024 йил 13 июндаги 12/1-384-сон далолатномаси). Мазкур таклиф ТМК ва инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларини қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига амалда татбиқ этилишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллашни тавсия этиш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорининг 5-банд “а” кичик бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024 йил 13 июндаги 12/1-384-сон далолатномаси). Мазкур таклиф меҳнат соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган ТМКларга натижадор жавобгарлик чораларини қўллашга хизмат қилган;
давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги бўйича қўйиладиган минимал талабларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган Конституция ва қонунларнинг устунлиги, хусусий мулк ҳимояси, инсон ва фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари ҳамда бурчларига оид нормаларни киритиш тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-иловаси 1-сатрини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023 йил 3 июлдаги 12/1-678-сон далолатномаси). Мазкур таклиф давлат хизматчиларининг инсон ҳуқуқлари ва фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини оширишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish