Муйдинжонов Зиёджон Рафиқжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8461.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Умаров Алишер Юсубжанович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайлақова Гули Бекмуродовна,педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари электрон ўқитишнинг дидактик тизими яхлитлиги, мобил ва смарт технологиялари билан уйғунлашувини таъминлаш ҳамда шахсга йўналтирилган, таълим олувчи мустақиллигининг услубий-дидактик таъминотига мақсадли уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантириш модели мақсадли, таълим мазмуни ва ўқув жараёнини ташкил этувчиларининг асосий йўналишларини таълимий мақсадларга узвий уйғунлаштириш ҳамда баҳолаш ва натижа компонентлари узвийлигида мобиллик, касбга йўналтирилганлик, ахборот-коммуникативлик, узвийлик ва узлюксизлик тамойилларига устуворлик бериш, электрон-таълим ресурсларидан синхрон ва асинхрон фойдаланиш натижадорлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминотини масофавий таълимнинг узоқлашган аудитория моделига мослаштириш, таълим платформаларининг мослашувчанлик, модуллилик кеч қамровлилик хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда педагогик дастурий воситалар интеграциясини тизимли таъминлаш ва электрон ресурсларни яратиш талабларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини жорий этиш самарадорлиги “Брифинг”, “СМАРТ”, “Зинама-зина” ва Wеб-квест интерфаол таълим методларини қўллаш, таълим ресурсларини рақамли ресурсларга босқичма-босқич трансформациялаш ҳамда баҳолаш мезонлари ва репродуктив, продуктив ва креатив даражаларини таълимий тузилма талабларига кўра ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари электрон ўқитишнинг дидактик тизими яхлитлиги, мобил ва смарт технологиялари билан уйғунлашувини таъминлаш ҳамда шахсга йўналтирилган, таълим олувчи мустақиллигининг услубий-дидактик таъминотига мақсадли уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Таълимда рақамли технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5854 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминотини такомиллаштириш имкони яратилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантириш модели мақсадли, таълим мазмуни ва ўқув жараёнини ташкил этувчиларининг асосий йўналишларини таълимий мақсадларга узвий уйғунлаштириш ҳамда баҳолаш ва натижа компонентлари узвийлигида мобиллик, касбга йўналтирилганлик, ахборот-коммуникативлик, узвийлик ва узлюксизлик тамойилларига устуворлик бериш, электрон-таълим ресурсларидан синхрон ва асинхрон фойдаланиш натижадорлигини ошириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Таълимда рақамли технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5854 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг рақамли компетенсийаларини ривожлантиришнинг педогагик шарт-шароитларини аниқлаштиришга шароит яратилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий таъминотини масофавий таълимнинг узоқлашган аудитория моделига мослаштириш, таълим платформаларининг мослашувчанлик, модуллилик кеч қамровлилик хусусиятларини ҳисобга олиш ҳамда педагогик дастурий воситалар интеграциясини тизимли таъминлаш ва электрон ресурсларни яратиш талабларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Таълимда ахборот технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5854 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг рақамли компетенсийаларини ривожлантириш моделини такомиллаштириш самарадорлиги ошган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рақамли компетенсияларни ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминотини жорий этиш самарадорлиги “Брифинг”, “СМАРТ”, “Зинама-зина” ва Wеб-квест интерфаол таълим методларини қўллаш, таълим ресурсларини рақамли ресурсларга босқичма-босқич трансформациялаш ҳамда баҳолаш мезонлари ва репродуктив, продуктив ва креатив даражаларини таълимий тузилма талабларига кўра ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Таълимда ахборот технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 12-октябрдаги 11-05-5854 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг рақамли компетенсийаларини ривожлантиришнинг дастурий-методик таъминоти жорий этиш самарадорлигини аниқлашга шароит яратилган.