Абдурахмонова Дилдора Алижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларни рақамли платформалар воситасида такомиллаштириш методикаси, 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2024.3.PhD/Ped8316.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Саипназаров Шайлавбек Актамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карилбаева Гулжаҳон Эрмекбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бозоров Ғиёсиддин Саъдуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсаф доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида такомиллаштириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат ни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кўргазмалилик, мослашувчанлик, модуллилик, тизимлилик, педагогик ва ахборот технологиялари интегратив қисмларининг яхлит мазмунини таснифлашга қаратилган рефлекция тамойилларининг ўзаро ўқув ва амалий вазиятларда фаолият кўрсатиш мобиллигига интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида ривожлантириш жараёни рақамли таълим ресурслари, ахборий-методологик, компетентлик ёндашув, кўп қиррали ва рақамли технологияларни гуруҳ ва якка тартибда иш шаклларининг индивидуал ўқув траекториясига адаптив мослаштириш ҳамда рақамли контентларга қўйиладиган талаблар ва омилларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида ривожлантириш модели ресурсларининг интерактивлигини таъминлаш, кўргазмалилигини ошириш, техник талабларни ҳисобга олиш, тақдимот ўтказиш, ўтказилаётган машғулотларга инструментал, мотивацион, продуктив комплекс ёндашувларни босқичма-босқич татбиқ этиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
рақамли платформа воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикаси интеграллашган методик тизимини репродуктив, ижодий-изланишга интенсив мослаштириш, шунингдек, жараён самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва баҳолаш даражаларини уйғунлаштириш ҳамда мақсадли бошқариш, ресурслар орасидаги боғлиқлик, очиқлик ва билимларни ўлчаш динамикасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида ривожлантиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари кўргазмалилик, мослашувчанлик, модуллилик, тизимлилик, педагогик ва ахборот технологиялари интегратив қисмларининг яхлит мазмунини таснифлашга қаратилган рефлекция тамойилларининг ўзаро ўқув ва амалий вазиятларда фаолият кўрсатиш мобиллигига интеграциялаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Математика” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 6-ноябрдаги 11-05-6355/04 рақамли далолатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида касбий кўникмаларини ривожлантириш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида ривожлантириш жараёни рақамли таълим ресурслари, ахборий-методологик, компетентлик ёндашув, кўп қиррали ва рақамли технологияларни гуруҳ ва якка тартибда иш шаклларининг индивидуал ўқув траекториясига адаптив мослаштириш ҳамда рақамли контентларга қўйиладиган талаблар ва омилларни аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Математика” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 6-ноябрдаги 11-05-6355/04 рақамли далолатномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида касбий кўникмаларини ривожлантиришда рақамли платформаларнинг имкониятларида фойдаланишга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини рақамли платформалар воситасида ривожлантириш модели ресурсларининг интерактивлигини таъминлаш, кўргазмалилигини ошириш, техник талабларни ҳисобга олиш, тақдимот ўтказиш, ўтказилаётган машғулотларга инструментал, мотивацион, продуктив комплекс ёндашувларни босқичма-босқич татбиқ этиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 6-ноябрдаги 11-05-6355/04 рақамли далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасаси талабалари учун касбий кўникмаларни ривожлантиришнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган;
рақамли платформа воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикаси интеграллашган методик тизимини репродуктив, ижодий-изланишга интенсив мослаштириш, шунингдек, жараён самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва баҳолаш даражаларини уйғунлаштириш ҳамда мақсадли бошқариш, ресурслар орасидаги боғлиқлик, очиқлик ва билимларни ўлчаш динамикасини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 6-ноябрдаги 11-05-6355/04 рақамли далолатномаси). Натижада, рақамли платформалар воситасида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган.