Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилбекова Дилноза Мураталиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини таʼминлаш  йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4459. 
Илмий раҳбар: Нуралиева Муқаддас Маъмуровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Ҳамроевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Дилшоджон Алижонович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотларни молиялаштиришни такомиллаштириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлган лойиҳаларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотларини жалб этиш орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўз хоҳишига биноан амалга оширилиши таклиф этилган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календар йилидаги жами қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача оширилиш таклиф этилган;
давлат ташкилотлари, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни амалга ошириш зарурлиги асосланган;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг молиявий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида молиявий ҳолатини 2030 йилга қадар оширишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нодавлат нотижорат ташкилотлар, жумладан, аёллар ижтимоий-иқтисодий ҳатти-харакатларини қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш ёналишларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача бўлган лойиҳаларни ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлаб борадиган давлат ташкилотларини жалб этиш орқали нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўз хоҳишига биноан амалга оширилиши таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 527-сон “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 30-июлдаги 8/02-0794-сон маълумотномаси). Натижада, давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш нодавлат нотижорат ташкилотларга ўз лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш учун керакли ташкилий, услубий ва молиявий ёрдамни тақдим этилишга эришилган; 
нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календар йилидаги жами суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 100 бараваригача ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 30-июлдаги 8/02-0794-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат нотижорат ташкилотларига хорижий манбаларни кўпроқ жалб қилиш имконини бериб, уларнинг ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда янада муваффақиятли бўлишларига ёрдам бермоқда;
давлат ташкилотларининг устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни амалга ошириш зарурлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 527-сон “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом”ни талабларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 30-июлдаги 8/02-0794-сон маълумотномаси). Натижада, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик битимларини амалга оширишнинг натижалари ижтимоий соҳаларда самарали ечимлар ишлаб чиқишга, молиявий барқарорликни таъминлашга ва умумий бошқарувни яхшилашга ёрдам беради;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг молиявий барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида молиявий ҳолатини 2030-йилга қадар оширишнинг прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистонда мазкур соҳа фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг янги таҳрирдаги Уставини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2024-йил 30-июлдаги 8/02-0794-сон ва “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг 2024-йил 26-августдаги № 219/1 маълумотномалари). Натижада, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган эконометрик модел ёрдамида ишлаб чиқилган прогнозлар, 2030-йилга қадар ташкилотларнинг молиявий ҳолатини яхшилашга, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини оширишга имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish