Эшпулатов Достонбек Боходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2894.
Илмий раҳбар: Бердиев Ғайрат Ибрагимович, PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори DSc, доцент; Закимов Айбек Муратбаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, мотивацион таркибий қисмларига экологик тавсифдаги чора-тадбирларни ўзида мужассамлаштирган блокни киритиш орқали такомиллаштирилган;
қишлоқ ҳудудларида аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш шарт-шароитларини яратиш ва баҳолашга имкон берувчи ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўртача коэффициенти асосида ҳудудлар “яшил” (Hk>31,1), сариқ (28,1≤Hk≤31,1) ва қизил (0≤Hk<28,1) тоифаларга ажратилган;
қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни баҳолашнинг мавжуд ёндашувларини бойитиш асосида Сирдарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,6 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,3 баравар, хизматлар ҳажмини 3,2 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,5 бараварга ошириш имконини берувчи захиралар аниқлаштирилган;
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда соҳада асосий капиталга киритилган инвестициялар ва ИТТКИга ажратилган харажатлар таъсирининг 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий ва услубий таклифлар асосида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини таъминлашнинг ташкилий-иқтисодий механизми қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, мотивацион таркибий қисмларига экологик тавсифдаги чора-тадбирларни ўзида мужассамлаштирган блокни киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 майдаги 07580-сон маълумотномаси). Натижада агросаноат мажмуида давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантиришга йўналтирилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, давлат томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш амалиётидан босқичма-босқич воз кечиш, истиқболда қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
қишлоқ ҳудудларида аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш шарт-шароитларини яратиш ва баҳолашга имкон берувчи ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўртача коэффициенти асосида ҳудудлар “яшил” (Hк>31,1), сариқ (28,1≤Hk≤31,1) ва қизил (0≤Hk<28,1) тоифалардаги ҳудудларга ажратиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 майдаги 07580-сон маълумотномаси). Натижада республикада аҳоли жон бошига ижтимоий харажатларнинг минг сўмга ўсиши аҳоли турмуш даражасининг 0,0014 бирликка ўсишига олиб келиши аниқланган;
қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни баҳолашнинг мавжуд ёндашувларини бойитиш асосида Сирдарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,6 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,3 баравар, хизматлар ҳажмини 3,2 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,5 бараварга ошириш имконини берувчи захиралардан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 майдаги 242-сон “2022-2026 йилларда Сирдарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 майдаги 07580-сон маълумотномаси). Натижада Сирдарё вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,6 баравар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,3 баравар, хизматлар ҳажми 3,2 баравар ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,5 бараварга ошириш имконини берувчи захиралар аниқлаштирилган;
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишда соҳада асосий капиталга киритилган инвестициялар ва ИТТКИга ажратилган харажатлар таъсирининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги ПҚ-273-сон қарорининг 3-бандида (Соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ҳамда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 12 майдаги 07580-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.