Исмоилов Искандар Иброхимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коронавирус инфекциясидан кейинги риносинусит билан оғриган беморларда гемостаз тизими ва қоннинг реологик хусусиятлари клиник аҳамияти» 14.00.04 – Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2218.
Илмий раҳбар: Шамсиев Джахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib59.01.
Расмий оппонентлар: Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Добрецов Константин Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Ахмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
коронавирус инфекциясидан кейинги риносинусит билан оғриган беморларда гемостаз тизими ва қоннинг реологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда даволаш усулларини самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятлари баҳоланган ҳамда умумий клиник белгиларнинг ва интоксикациянинг ошиши (тана ҳарорати ошиши, ҳолсизликнинг кучайиши), бурун шиллиқ қавати функцияларининг пасайиши (транспорт ва сўриш функцияснинг пасайиши, ажратиш функциясининг ошиши) аниқланган;
коронавирус инфекциясидан кейин риносинуситли беморларда периферик қонда пайдо бўладиган ўзгаришларни, жумладан қоннинг қовушқоқлигининг ошиши (8,37±0,09 мПа-с), эритроцитлар ва тромбоцитларнинг функционал ва аггрегацион кўрсаткичларнинг ўзгариши, гемостаз тизимида фибриноген (6,05±0,06 г/л) ва D-димер миқдорининг ошиши (489,79±9,72 мкг/л), бурун бўшлиғида шиллиқ қаватида микроциркуляциянинг бузилиши ва уларнинг асоратларини эрта ташхислаш белгилари аниқланган;
коронавирус инфекциясидан кейин риносинуситли беморларда комплекс даволашда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятларини самарадорлигининг диагностик ахамияти исботланган;
коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик ва консерватив даволаш усулини мақбуллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024-йил 25-сентябрдаги №6-сон йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларни амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент давлат стоматология институтининг 2024-йил 6-сентябрдаги №01-1871-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятлари баҳоланган ҳамда умумий клиник белгиларнинг ва интоксикациянинг ошиши (тана ҳарорати ошиши, ҳолсизликнинг кучайиши), бурун шиллиқ қавати функцияларининг пасайиши (транспорт ва сўриш функцияснинг пасайиши, ажратиш функциясининг ошиши) аниқланган. Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 15 майдаги №40-сонли буйруғи ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 30 августдаги №40-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини баҳолаш ташхислашни такомиллаштиришга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини баҳолаш даволаниш муддатини қисқартирди. Янги ёндашувнинг жорий этилиши натижасида диагностика харажатлари 1150000 сўмни ташкил этган бўлса, оториноларинголог мутахассисларга мурожаат қилиб, кўп миқдорда диагностик текширувлар ва асоссиз даволанишни буюрганда, 1 миллион 550 минг сўмни ташкил этади. Натижада ҳар бир бемор учун 400 минг сўм иқтисод қилинди. Хулоса: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини баҳолаш ҳар бир беморга 400 минг сўм маблағларини тежаш имконини бермоқда;
иккинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан кейин риносинуситли беморларда периферик қонда пайдо бўладиган ўзгаришларни, жумладан қоннинг қовушқоқлигининг ошиши (8,37±0,09 мПа-с), эритроцитлар ва тромбоцитларнинг функционал ва аггрегацион кўрсаткичларнинг ўзгариши, гемостаз тизимида фибриноген (6,05±0,06 г/л) ва D-димер миқдорининг ошиши (489,79±9,72 мкг/л), бурун бўшлиғида шиллиқ қаватида микроциркуляциянинг бузилиши ва уларнинг асоратларини эрта ташхислаш белгилари аниқланган. Натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 15 майдаги №40-сонли буйруғи ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 30 августдаги №40-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда қондаги кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва касаллик белгиларини эрта аниқлаш самарали комплекс давони аниқлашга имкон беради ва қайталанишларни олди олинади. Иқтисодий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини баҳолаш орқали иккиламчи асоратлар келиб чиқишининг олди олинди. Хулоса: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда ташхислаш тактикасини амалиётга жорий қилиниши 400000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан кейин риносинуситли беморларда комплекс даволашда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятларини самарадорлигининг диагностик ахамияти исботланган. Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 15 майдаги №40-сонли буйруғи ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 30 августдаги №40-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейин риносинуситли беморларда комплекс даволашда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятларини таҳлил қилиш асосида беморни даволашга тайёрлаш ва тўғри даволаш усулини танлашга ёрдам беради, бу эса шифохонада ётиш кунлари сонини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейин риносинуситли беморларда комплекс даволашда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятларини таҳлил қилишга кўра 1 нафар бемор учун 520000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: Беморларни текширишнинг тўғри тактикаси беморлар маблағлари сарфланишини камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморларда гемостаз тизимини ва қоннинг реологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда жарроҳлик ва консерватив даволаш усулини мақбуллаштирилган алгоритми ишлаб чиқилган. Натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 15 майдаги №40-сонли буйруғи ва Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 30 августдаги №40-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: коронавирус инфекциясидан кейин риносинусит билан касалланган беморлар жарроҳлик ва консерватив даволаш усулининг самарадорлиги асосида юзага келувчи асоратлар олди олинади ҳамда даволаш кунлари қисқаради. Иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий кўрсаткич: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 7 кундан 4 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 2450000 сўмдан 1400000 сўмга камайтирди (Клиниканинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 350000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 450 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150000 сўм дори воситалари сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1350000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: касалликни даволаш амалга оширилиши 1 нафар бемор ҳисобига 1500000 сўмга стационар даволаниш сарфланиш, бир йилда 1 нафар беморга 4050000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.