Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранова Шахноза Ураловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped3520  
Илмий раҳбар: Аскаров Ихтиёржон Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи бир марталик PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Мадаминов Жавлонбек Зафаржонович - педагогика фанлари доктори,  доцент.
Хайитова Шахноза Доняровна - педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Термиз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимнинг  техника йўналиши талабаларининг техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш фанини ўқитишда горизонтал ва вертикал интеграция схемаси техник компетентликнинг мазмуний жараёнли ва мотевацион мақсадли таркибий қисмлари ва техник – механикнинг психологик хусусиятларини ҳособга олган ҳолда талабаларнинг техник компетентлигини педагогик шарт-шароитлари оптималлаштирилган;
    талабаларнинг техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг методик модели ташкилий-мазмуний компонентда субективлик, маданий мувофиқлик, ижодкорлик, ватанпарварлик, синергия, ўзини-ўзи тарбиялаш ва бошқа тамойиллар, индивидуал, фаолиятли, ахборотли, интерфаол ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида такомилаштириши  ўқитишда Коучинг технологияси, Флиппед Cлассроом, ротация, лаборатория ротацияси, Индивидуал ротация, 6-3-5 методи, А-Ла-Cарте моделлари, ҳамда электрон таълим манбаларидан тизимли фойдаланиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш даражалари талабаларнинг техник компетентлигини босқичма-босқич ривожлантириш, ҳамда, баҳолашнинг репродуктив, изланувчи, ижодий даражаларини ўзаро уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасаси техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш фанини ўқитишда горизонтал ва вертикал интеграция схемаси техник компетентликнинг мазмуний жараёнли ва мотевацион мақсадли таркибий қисмлари ва техник – механикнинг психологик хусусиятларини ҳособга олган ҳолда “Техник механика” номли ўқув қўлланма яратилди (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 30-декабрдаги 429-сонли буйруғи № 429-507  сонли гувоҳномаси). Натижада техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг техник компетентлигини ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
    талабаларнинг техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг методик модели ташкилий-мазмуний компонентда субективлик, маданий мувофиқлик, ижодкорлик, ватанпарварлик, синергия, ўзини-ўзи тарбиялаш ва бошқа тамойиллар, индивидуал, фаолиятли, ахборотли, интерфаол ёндашувлар асосида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” номли дарслик яратилган ва ўқув жараёнига қўлланилмоқда (Қарши давлат унверситетининг 2025 йил 24-январдаги 15 И-сонли буйруғи, № 15 И-4 сонли гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг техник компетентлигини такомиллаштириш моделини такомиллаштириш самарадорлигини ошишига эришилган;
талабаларнинг техник компетентлигини интегратив ёндашув асосида такомилаштириши  ўқитишда Коучинг технологияси, Флиппед Cлассроом, ротация, лаборатория ротацияси, Индивидуал ротация, 6-3-5 методи, А-Ла-Cарте моделлари, ҳамда электрон таълим манбаларидан тизимли фойдаланиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2025-йил 9-январдаги 11-05-115/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг техник компетентлигини ривожлантириш методикасии такомиллаштиришга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish