Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурдинова Фотима Холмирзаевнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Насрий асарлар таржималарида тарихийлик ва миллий хосликни лингвопрагматик тадқиқи (инглиз ва рус адабиётидан М.Исмоилий таржималари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil2593
Илмий раҳбар: Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Зуҳриддин Исомиддинов, филологиа фанлари номзоди, доцент. Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Насрий асарлар таржималарида тарихийлик ва миллий хосликларни линвопрагматик жиҳатдан қайта яратиш муаммоларини Мирзакалон Исмоилийнинг инглиз ва рус адабиётидан таржималари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
насрий асарлар таржимасида тарихийлик ва миллийликнинг линвопрагматик ўзига хос жиҳатларини мутаржим Мирзакалон Исмоилийнинг сўз танлаш маҳоратини аниқлаш мисолида очиб берилган;
          инглиз ва рус адабиётидаги реалистик услубда яратилган насрий асарларда  тасвирланган портрет ва пейзажни ўзбек тилига ўгиришда кўп ўринларда транскрипсия ва транслитерация усулларидан фойдаланилганлиги аниқланиб, уларнинг таржимадаги адекват матнлар асосида исботлаб берилган; 
          Этел Лилиан Войничнинг “Тҳе Гадфлй” нинг инглиз тилидан воситачи рус тили орқали ўзбек тилига ўгирилган таржимасининг қиёсий ўрганиш асосида таҳлил қилиш, воситачи тил орқали қилинган таржиманинг ютуқ ва камчиликлари аниқлаш орқали, бадиий асар қаҳрамони индивидуаллигини таржимада акс эттиришнинг линвопрагматик жиҳатлари далилланган;
          “Инсон тақдири” романи таржимаси мисолида метафора, метонимия ҳамда ўхшатиш каби лексик-стилистик воситаларнинг қўлланиши билан боғлиқ бадиий матннинг линвопрагматик муаммоларини очиб бериш асосида мазкур паремиологик бирликларнинг таржима қилиш тамийиллари далилланган; 
          ўзбек тилига билвосита ва бевосита таржималар  прагматикасининг ўзига хос хусусиятларининг ўзбек тилига қилинган таржималар мисолида Этел Лилиан Войничнинг “Тҳе Гадфлй”, М. Шолоховнинг “Судьба человека” асарларини М. Исмоилий томонидан қилинган таржима матнлари мисолида прагматик хусусиятларнинг таржимада қайта яратилганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Насрий асарлар таржималарида тарихийлик ва миллий хосликни лингвопрагматик тадқиқи (инглиз ва рус адабийотидан      М. Исмоилий таржималари мисолида)” мавзусида олиб борилган тадқиқот асосида: 
тадқиқотнинг “Насрий асарлар таржималари масаласининг назарий муаммолари” ҳамда “Асардаги тарихийлик ва миллий хосликни қайта йаратиш” номли боблари ва уларда келтирилган тарихийлик ва миллийликка оид бўлган сўз ва иборалар, уларни  таржимада акс етиши, таржиманинг лингвопрагматик ҳусусийатлари боʻйича илмий-назарий тавсийаларни шакллантириш ва таржимон маҳоратини транскрипсион ва транслитерацион таржима усуллари воситасида ифодалашга боғлиқ илмий хулоса ва натижаларидан Фарғона давлат университетида 2021-2022 йилларга мўлжалланган СУЗ80021ГР3149-рақамли “Америcан Драма” халқаро лойиҳасининг назарий асосини мустаҳкамлашда фойдаланилди. (Фарғона давлат университети 2024-йил 23-апрелдаги 04/2245-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг оммавий нутқий маданийатни шакллантиришга доир аниқ дискурсларга доир тавсийаларининг назарий асоси таъминланган;
диссертациясининг “Насрий асар таржимасида бадиий тасвирий воситаларнинг ифодаланиши”  номли  боблари  ва  уларда  келтирилган  сўз  ва  иборалар, тасвирий  воситалар уларни  таржимада акс етиши, таржиманинг лингвопрагматик ҳусусийатлари боʻйича илмий-назарий  тавсийаларни  шакллантириш  ва  таржимон  маҳоратини  транскрипсион  ва транслитерацион  таржима  усуллари  воситасида  ифодалашга  боғлиқ  илмий  хулоса  ва  натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабийоти  университетида Давлат илмий-техника  дастурлари  доирасидаги  2020-2023 йилларда  амалга  оширилган  АМ-ФЗ-201908172 - “Ўзбек  тилининг  таълимий  корпусини  йаратиш”  номли  грант  лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 йил 6 июндаги № 04/1-1477-сонли маълумотномаси). Натижада таълим ва маданийатни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишлар йанада самарали ташкил етишга эришилган.
Насрий асарлар таржималарида тарихийлик ва миллий хосликни лингвопрагматик тадқиқи (инглиз ва рус адабийотидан Мирзакалон Исмоилий таржималари мисолида) мавзусидаги тадқиқот натижаларидан “Ўзбекистон Миллий телерадио компанийаси “Ўзбекистон” телерадио канали” давлат муассасаси томонидан таййорланган “Адабий жарайон”, “Таълим ва тараққийот”, “Жаҳон адабийоти” номли дастурларнинг 2024 йил феврал ва август ойларидаги сонлари серийасида фойдаланилди. Таниқли йозувчи ҳамда моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий томонидан таржима қилинган “Сўна” романида гўзал тил бирликлари, тасвирий воситалар юксак маҳорат билан берилганки, уларнинг ҳар бири алоҳида тадқиқот даражасида ўрганилишни тақозо етади. Тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилганда диссертантнинг тилшунослик ва таржимашуносликка оид фикрлари ва хулосаларидан унумли фойдаланилган. (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 4-апрелдаги 04-36-448 - сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек таржимачилиги ва унинг тараққийот тенденсийалари, шу билан бирга бадиий таржима ва унда миллий ўзига хосликнинг ифодаланиши ҳақида маълумот берилган, телетомошабинлар таржимашунослик ва адабийотшунослик борасидаги йангиликлардан хабардор бўлишда илмийлик мезони таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish