Sayt test rejimida ishlamoqda

Афакова Маъмура Шухратовнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Доимий тишларнинг чиқиши хамда минерализация жараёнини ҳисобга олган ҳолда кариес самарадорлигини ошириш», 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3193.
Илмий раҳбар: Муртазаев Саидмуродхон Саидаллоевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шаковец Наталья Вячеславовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белорусь Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг марказий ҳудудларида яшовчи болаларда доимий тишларнинг чиқиши ва минераллашув вақтини ҳисобга олган ҳолда кариеснинг олдини олиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III.   Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Бухоро ва Навоий вилоятида яшовчи болалар орасидаги кариеснинг  тарқалиши, интенсивлиги, юза кариес ҳамда (OHI-S) индексининг ҳудудлараро кесимида экологик шароитларни текширилганда кескин (19,3 баробарга) фарқ қилиши исботланган;
илк  бор болаларда доимий тишлар чиқишининг физиологик жараёни пастки жағда олдинроқ ривожланиши ҳамда мазкур ҳолат болаларнинг 14 ёшида барча доимий тишлар чиқиши билан якунланиши исботланган;
илк бор 7-15 ёшдаги болаларда қаттиқ тиш тўқималарининг минерализация жараёни босқичма-босқич содир бўлишининг турли минтақа ва болаларнинг жинсидан қатъий назар, тиш фиссураларида эмал минерализациясини тўлиқ якунланмаганлиги исботланган;
илк бор мактаб ўқувчиларида фторидли "Белак-Ф" дан фойдаланилганда тиш фиссураси соҳасида эмалнинг электр ўтказувчанлигини ўртача 2,3 мартага ортиши аниқланиб, тишлардаги реминерализация жараёнлари ва кариес профилактикаси самарадорлигини  оширилишига имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2024 йил 26 ноябрдаги 09/46– сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк бор Бухоро ва Навоий вилоятида яшовчи болалар орасидаги кариеснинг  тарқалиши, интенсивлиги, юза кариес ҳамда (OHI-S) индексининг ҳудудлараро кесимида экологик шароитларни текширилганда кескин (19,3 баробарга) фарқ қилиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: доимий тишларнинг шаклланишини ўрганиш натижаларининг илмий аҳамияти фторнинг тиш саломатлигига таъсири ҳақидаги тушунчамизни кенгайтиришдан иборат.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й.; №71-сон) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (15.07.2024 й.; №01-36-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: доимий тишларнинг чиқиши ҳамда минерализасия жараёнини ҳисобга олган ҳолда кариес профилактикасини самарадорлигини бахолаш олинган бевосита натижалар кариес бирламчи профилактикаси самарасини ишонарли даражада кучайтирувчи фторли “Белак-Ф” нинг етарлича юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болалар орасида кариес тарқалишининг ўртача даражаси 60,0% ҳолатда қайд этилган, интенсивлиги ишонарли даражада юқори бўлган, енгил даражаси 9,7 баравар кам аниқланган, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг поликлиникада даволаниш муддатини  3 кунга қисқартириб, бюджет маблағларини 138000 сўмга қисқартириш имконини берган (БВСП нинг прейскурантига кўра 1 кун даволаниш 46000 сўмни ташкил қилади); поликлиникага ташриф қилиш бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 50000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: Болалар орасида кариес ривожланишини олдини олиш бюджет маблағларини 138000 сўмгаиқтисод қилиш имконини берган. 
иккинчи илмий янгилик: илк бор болаларда доимий тишлар чиқишининг физиологик жараёни пастки жағда олдинроқ ривожланиши ҳамда мазкур ҳолат болаларнинг 14 ёшида барча доимий тишлар чиқиши билан якунланиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тавсия этилаётган услубий тавсияномаларнинг иқтисодий самарадорлигига бемор болалар орасида  доимий тишларнинг чиқиши ҳамда минерализасия жараёнини ҳисобга олган ҳолда кариес профилактикасини кучайтириш, стоматологик хизмат кўрсатишни амалга ошириш механизмининг ишлаб чиқилганлиги ҳисобига эришилган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й.; №71-сон) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (15.07.2024 й.; №01-36-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Доимий тишларнинг чиқиши ҳамда минерализасия жараёнини ҳисобга олган ҳолда кариес профилактикасини самарадорлигини бахолаш олинган бевосита натижалар   кариес бирламчи профилактикаси самарасини ишонарли даражада кучайтирувчи фторли “Белак-Ф” нинг етарлича юқори терапевтик таъсир қилганлигини аниқланган. Тавсия этилаётган услубий тавсияномаларнинг иқтисодий самарадорлигига бемор болалар орасида  доимий тишларнинг чиқиши ҳамда минерализасия жараёнини ҳисобга олган ҳолда кариес профилактикасини кучайтириш, стоматологик хизмат кўрсатишни амалга ошириш механизмининг ишлаб чиқилганлиги ҳисобига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Тавсия этилаётган услубий тавсияномаларнинг иқтисодий самарадорлигига бемор болалар орасида  доимий тишларнинг чиқиши ҳамда минерализасия жараёнини ҳисобга олган ҳолда кариес профилактикасини кучайтириш, стоматологик хизмат кўрсатишни амалга ошириш механизмининг ишлаб чиқилганлиги ҳисобига эришилган бўлиб, бу ўз навбатида ривожланиш хавфи юқори  бўлган асоратлар сонини кескин камайтирилиши имконини берган. Хулоса. бемор болалар орасида стоматологик хизматни амалга ошириш регламентининг қўлланилиши стоматологик касалликларни даволаш ва олдини олишни тизимлаштиради, улар стоматологик ҳолатини доимий назоратда тутиш имконини берган. 
учинчи илмий янгилик: илк бор 7-15 ёшдаги болаларда қаттиқ тиш тўқималарининг минерализация жараёни босқичма-босқич содир бўлишининг турли минтақа ва болаларнинг жинсидан қатъий назар, тиш фиссураларида эмал минерализациясини тўлиқ якунланмаганлиги амалиётда исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқот натижаларидан тиш касалликларининг олдини олиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин, масалан, сувни оммавий флорлаш ва озиқ-овқат саноатида фторли тузлардан фойдаланиш. Бу, саломатлигини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й.; №71-сон) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (15.07.2024 й.; №01-36-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Доимий тишларнинг шаклланишини ўрганиш натижаларининг илмий аҳамияти фторнинг тиш саломатлигига таъсири ҳақидаги тушунчамизни кенгайтиришдан иборат. Тадқиқот иши фториднинг тиш эмалига таъсир қилиш механизмларини ёритиши, фторланишнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: биринчи марта 7-15 ёшдаги болаларда қаттиқ тиш тўқималарининг минерализация жараёни босқичма-босқич содир бўлиши аниқланиши, ривожланиш эҳтимоли бўлган асоратларни олдини олиш имконини яратган. Хулоса. Тадқиқот иши фториднинг тиш эмалига таъсир қилиш механизмларини ёритиши, фторланишнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолашга ёрдам берган.  
тўртинчи илмий янгилик: илк бор мактаб ўқувчиларида фторидли "Белак-Ф" дан фойдаланилганда тиш фиссураси соҳасида эмалнинг электр ўтказувчанлигини ўртача 2,3 мартага ортиши аниқланиб, тишлардаги реминерализация жараёнлари ва кариес профилактикаси самарадорлигини  оширилишига имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мактаб ўқувчиларида тиш чиқишидан бошлаб кариеснинг олдини олиш мақсадида фторидли "Белак-Ф" дан фойдаланиш тиш фиссураси соҳасида эмалнинг электр ўтказувчанлиги ўртача 2,3 мартага ошиши ҳамда унинг реминерализация жараёнлари кучайиши имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (22.07.2024 й.; №71-сон) ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (15.07.2024 й.; №01-36-сон) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мактаб ўқувчиларида тиш чиқишидан бошлаб кариеснинг олдини олиш мақсадида фторидли "Белак-Ф" дан фойдаланиш тиш фиссураси соҳасида эмалнинг электр ўтказувчанлиги ўртача 2,3 мартага ошиши ҳамда унинг реминерализация жараёнлари кучайиши имконини бериб кариес профилактикасини самарали амалга ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мактаб ўқувчиларида тиш чиқишидан бошлаб кариеснинг олдини олиш мақсадида фторидли "Белак-Ф" дан фойдаланиш тиш фиссураси соҳасида эмалнинг электр ўтказувчанлиги ўртача 2,3 мартага ошиши ҳамда унинг реминерализация жараёнлари кучайиши имконини бериб: болаларнинг поликлиникада даволаниш муддатини  3 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 138000 сўмга, бюджетдан  ташқари маблағларни  150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: мактаб ўқувчиларида тиш чиқишидан бошлаб кариеснинг олдини олиш мақсадида фторидли "Белак-Ф" дан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 138000 сўмга, бюджетдан  ташқари маблағларни  150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish