Саттарова Диана Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тайёрлик босқичларида паралимпия спортчиларнинг реабилитация дастурларини клиник ва фунционал асослаш», 14.00.38 – Спорт тиббиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2. PhD/Tib2970.
Илмий раҳбар: Усманхожаева Адибахон Амирсаидовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази, PhD.10/30.12. 2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Гулчеҳра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Абу Али ибн Сино номидаги Буҳоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўриш қобилияти чекланган дзюдочи-паралимпиячиларни касбий тайёргарлик босқичларида комплекс жисмоний реабилитация дастурларини клиник-фунционал асослаш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паралимпия дзюдочиларининг морфометрик, функционал, гемодинамик ва психо-эмоционал кўрсаткичларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида жисмоний машқлардан кейинги тикланиш дастури ишлаб чиқилган;
касбий тайёргарлик босқичларида юқори малакали парадзюдочиларнинг анаэроб қобилиятлари даражасини ошириш билан биргаликда интервалли машғулотлар услубиятининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
параспортчиларни организмининг аэроб қуввати ва гликолитик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг морфометрик ва функционал кўрсаткичлари юкламадан кейинги тикланиш дастурини қўллашга табақалаштирилган ёндашувнинг самарадорлиги исботланган;
парадзюдо спортчиларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва стрессга чидамлилигига эришиш мақсадида кенг қамровли реабилитация дастурини қўллаш учун спортчиларининг психо-эмоционал ҳолатини ташхислаш ва ҳаёт сифатини баҳолаш зарурияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Спорт тайёргарлиги босқичларида паралимпиячиларни тикланиш дастурларининг клиник-фунционал асосланиши натижасида:
биринчи илмий янгилик: паралимпия дзюдочиларининг морфометрик, функционал, гемодинамик ва психо-эмоционал кўрсаткичларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида жисмоний машқлардан кейинги тикланиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024-йил 22-августдаги 08-24/359-т-сон қарори билан тасдиқланган “Паралимпиячи дзюдочиларнинг юкламадан кейинги даврда такомиллаштирилган тикланиш дастури алгоритми ва унинг функционал имкониятлари ва ҳаёт сифати параметрларига самарадорлиги” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Дастур Тошкент шаҳар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги 635-сон ҳамда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Андижон филиалининг 2024-йил 17-сентябрдаги 681-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 13-ноябрдаги 8-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мултидисциплинар ва шаҳсийлаштирилган ёндашув, паралимпиячиларнинг тайёргарлик сифатини мониторинг қилиш ва юкламадан кейинги даврда спортчиларни умумий ва хусусий иш қобилиятини кўрсаткичларини яхшилашни ва интенсив жисмоний юкламалар пайтида энергия ресурсларини самарали бошқаришни таъминлайди. Касбий тайёргарлик цикллари ўртасида тикланиш жараёнларини самарали ўтказишга асос бўлганлигини аниқлайди. Иқтисодий самарадорлиги: стандарт тикланиш протоколини олган бир нафар паралимпиячи учун ҳаражатлар 2005000 сўмни, такомиллаштирилган тикланиш протоколи – 2720000 сўмни ташкил этди, ҳамда стандарт тикланиш протоколи ва такомиллаштирилган тикланиш протоколи иштирокчиларининг якуний ҳаражатлари терапиянинг салбий натижалари коэффитциентини ҳисобга олган ҳолда 6435000 сўмгача иқтисод қилиш имконини берган. Такомилаштирлган протоколи кўзи ожиз дзюдочилар ўртасида меҳнатга лаёқатсизлик ва жароҳатланиш хавфини камайтиришга имкон яратган;
иккинчи илмий янгилик: касбий тайёргарлик босқичларида юқори малакали парадзюдочиларнинг анаэроб қобилиятлари даражасини ошириш билан биргаликда интервалли машғулотлар услубиятининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган. Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024-йил 22-августдаги 08-24/359-т-сон қарори билан тасдиқланган “Парадзюдочиларнинг юкламадан кейинги даврда такомиллаштирилган тикланиш дастури алгоритми ва унинг функционал имкониятлари ва ҳаёт сифати параметрларига самарадорлиги” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган (Тошкент тиббиёт академиясининг 2024-йил 22-августдаги 08-24/359-т-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома Тошкент шаҳар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги 635-сон ҳамда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Андижон филиалининг 2024-йил 17-сентябрдаги 681-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 13-ноябрдаги 8-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Машғулот жараёнига тадбиқ этилган услуб паралимпиячиларнинг жисмоний тайёргарлигини бошқариш ҳамда юкламадан кейинги тикланиш дастурини шаҳсийлаштириш орқали спортчиларнинг аэроб заҳиралари ва анаэроб қуввати сезиларли даражага оширилди, бу эса жисмоний юкламаларни оптимал бошқариш ва тикланиш жараёнларини самарали ўтказиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тадбиқ этилган такомиллаштирилган тикланиш протоколи бўйича ҳар бир паралимпиячининг тикланиш харажати иқтисодий самарадорлиги 625000 сўмгача ташкил қилди ва лаёқатсизлик топилган кунларни йил мобайнида 15 фойизгача қисқартирилганини аниқланган;
учинчи илмий янгилик: параспортчиларни организмининг аэроб қуввати ва гликолитик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг морфометрик ва функционал кўрсаткичлари юкламадан кейинги тикланиш дастурини қўллашга табақалаштирилган ёндашувнинг самарадорлиги исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Эксперт кенгашининг 2024-йил 22-августдаги 08-24/359-т-сон қарори билан тасдиқланган “Паралимпиячи дзюдочиларнинг юкламадан кейинги даврда такомиллаштирилган тикланиш дастури алгоритми ва унинг функционал имкониятлари ва ҳаёт сифати параметрларига самарадорлиги” услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган (Тошкент тиббиёт академиясининг 2024-йил 22-августдаги 08-24/359-т-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома Тошкент шаҳар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2024-йил 30-сентябрдаги 635-сон ҳамда Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Андижон филиалининг 2024-йил 17-сентябрдаги 681-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024-йил 13-ноябрдаги 8-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мултидисциплинар ва индивидуаллаштирилган ёндашув, паралимпиячиларнинг тайёргарлик сифатини мониторинг қилиш ва юкламадан кейинги даврда спортчиларнинг жисмоний тикланиш дастурини ташкил этиш аэроб заҳираларни, анаэроб қувват кўрсаткичларини яхшилашни ва интенсив жисмоний юкламалар пайтида энергия ресурсларини самарали бошқаришни таъминлайди, спортчиларнинг иш фаолиятини сезиларли даражада яхшилайди ва касбий тайёргарлик босқичлари ўртасида самарали тикланишни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: стандарт тикланиш протоколи бўйича ҳар бир паралимпиячининг тикланиш харажати 2005000 сўм, такомиллаштирилган тикланиш протоколи бўйича эса 2720000 сўмни ташкил этди. Стандарт тикланиш протоколи ва такомиллаштирилган тикланиш протоколи иштирокчилари бўйича умумий ҳаражатлар (салбий терапия натижаларининг коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда) 6435000 сўмгача камайтирилди, натижада такомиллаштирилган тикланиш протоколи жорий этилиши кўриш қобилияти чекланган дзюдочиларда ногиронлик ва жароҳат олиш хавфини пасайтиришга хизмат қилиши исботланган;
тўртинчи илмий янгилик: парадзюдо спортчиларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва стрессга чидамлилигига эришиш мақсадида кенг қамровли реабилитация дастурини қўллаш учун спортчиларининг психо-эмоционал ҳолатини ташхислаш ва ҳаёт сифатини баҳолаш зарурияти аниқланган. Ушбу услубий тавсиянома Тошкент тиббиёт академиясининг Эксперт кенгаши томонидан №08-24/359-т (22 август 2024 йил) қарори билан тасдиқланган методик тавсияларга киритилди ва Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларини тайёрлаш маркази (Тошкент) №635 (30 сентябр 2024 йил) ва Андижон филиалидаги Республика илмий-амалий спорт тиббиёти маркази №681 (17 сентябр 2024 йил) буйруқлари билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган мажмуавий реабилитация дастури юқори малакали спортчиларни саломалигини баҳолаш уни касбий фаолиятини жисмоний ва руҳий барқарорликни ривожлантиришга ва спортчининг захира салоҳиятини ва ютуқларга эришишни оширишга қодир бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: тадбиқ этилган спортчиларни такомиллаштирилган тиббий протоколи халқаро QALY (quality adjusted life year) тиббий усулларни афзаллигини баҳолаш формуласи орқали ўзини самарадорлигини хар бир спортчини бир йил мобайнида саломатлигини ва ҳаётини сифатини фойдали қийматини 50% гача оширишни кўрсатди ва 30% қайта тиклаш дастурида иқтисодий фойдасини аниқланган.