Қувватова Зилола Рисқул қизининг
фалсафа доктори(PhD) диссертация ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Боксчиларда ўз-ўзини бошқаришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.04- Тиббий психология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/P456.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий амалий маркази, PhD.10/30.12.2019.Tib.69.01.
Расмий оппонентлар: Aбдурасулов Рустам Aбдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Aрзиқулов Дилшод Неъматович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқот мақсади боксчиларда ўз-ўзини бошқаришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш асосида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боксчиларнинг ўз-ўзини бошқаришида ёш ва жинс фарқлари аниқланганлиги туфайли «иродавий бошқарув», «қатъийлик», «режалаштириш», «моделлаштириш», «дастурлаш», «мослашувчанлик» катталар жамоасида, «мустақиллик» эса ёшлар жамоасида, ўз-ўзини бошқаришида «режалаштириш», «дастурлаш», «умумий ўз-ўзини бошқариш» эркаклар жамоасида устувор намоён бўлишидаги дифференциал фарқлар аниқланган;
бокс жамоаларининг эмоционал ҳолатларидаги дифференциал фарқларга кўра шахсий хавотирланиш, ҳиссий чарчоқ ва деперсонализация ҳамда иродавий ва хулқий ўз-ўзини бошқариши орасида манфий, ютуқларнинг камайиши орасида эса мусбат боғланишнинг мавжудлиги исботланган;
боксчиларда ўз-ўзини бошқариши ҳамда ғалабага интилиш ва мағлубиятдан қочиш мотивацияси, интилиш даражаси орасида ижобий боғланиш, холерик ва меланхолик темпераменти орасида салбий алоқадорлик мавжудлиги асосланган;
боксчиларда ўз-ўзини бошқаришни ривожлантиришда эмоционал, иродавий, когнитив ва конатив соҳаларни назорат қилишга қаратилган интегратив психотехнологияларни тизимли комбинациясини қўллаш муҳимлиги туфайли мотивационал соҳага таъсир этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Боксчиларда ўз-ўзини бошқаришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: боксчиларнинг ўз-ўзини бошқаришида ёш ва жинс фарқлари аниқланганлиги туфайли «иродавий бошқарув», «қатъийлик», «режалаштириш», «моделлаштириш», «дастурлаш», «мослашувчанлик» катталар жамоасида, «мустақиллик» эса ёшлар жамоасида, ўз-ўзини бошқаришида «режалаштириш», «дастурлаш», «умумий ўз-ўзини бошқариш» эркаклар жамоасида устувор намоён бўлишидаги дифференциал фарқлар аниқланган. Биринчи илмий янгиликнинг илмий аҳамияти ўз-ўзини бошқариш ёш улғайиши билан ошиб борадиган динамик жараён эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг ПМ-304 буйруғига асосан (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-304-а сон маълумотнома), Ўзбекистон Таэквoндо WТ ассоциациясининг 2024-йил 1-мартдаги 4.24-сон буйруғига асосан, Ўзбекистон велосипед спорт федерациясининг 2024-йил 20-сон буйруғига асосан спортчилар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Ўзбекистон Бокс миллий терма жамоаси ёзги Олимпиада ўйинларига 11 та йўлланмани қўлга киритишди.
иккинчи илмий янгили: бокс жамоаларининг эмоционал ҳолатларидаги дифференциал фарқларга кўра шахсий хавотирланиш, ҳиссий чарчоқ ва деперсонализация ҳамда иродавий ва хулқий ўз-ўзини бошқариши орасида манфий, ютуқларнинг камайиши орасида эса мусбат боғланишнинг мавжудлиги исботланган. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти эркакларда ўз-ўзини бошқариш юқори эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг ПМ-304 буйруғига асосан (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-304-а сон маълумотнома), Ўзбекистон Таэквoндо WТ ассоциациясининг 2024-йил 11-мартдаги 4.24-сон буйруғига асосан, Ўзбекистон велосипед спорт федерациясининг 2024-йил 20-сон буйруғига асосан спортчилар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Ўзбекистон Бокс миллий терма жамоаси ёзги Олимпиада ўйинларида 5 та олтин медални қўлга киритди.
учинчи илмий янгилик: боксчиларда ўз-ўзини бошқариши ҳамда ғалабага интилиш ва мағлубиятдан қочиш мотивацияси, интилиш даражаси орасида ижобий боғланиш, холерик ва меланхолик темпераменти орасида салбий алоқадорлик мавжудлиги асосланган. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти боксчиларга салбий ҳиссий ҳолатларга берилмаслик ҳамда ғалабага интилиш мотивациясини кучайтириш зарурлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг ПМ-304 буйруғига асосан (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-304-а сон маълумотнома), Ўзбекистон Таэквoндо WТ ассоциациясининг 2024-йил 11- мартдаги 4.24-сон буйруғига асосан, Ўзбекистон велосипед спорт федерациясининг 2024-йил 20-сон буйруғига асосан спортчилар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги бунда спортчилар ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши ортади.
тўртинчи илмий янгилик: боксчиларда ўз-ўзини бошқаришни ривожлантиришда эмоционал, иродавий, когнитив ва конатив соҳаларни назорат қилишга қаратилган интегратив психотехнологияларни тизимли комбинациясини қўллаш муҳимлиги туфайли мотивационал соҳага таъсир этиш зарурати асосланган. Илмий янгиликнинг илмий аҳамияти биз томонимиздан ишлаб чиқилган тренинг дастури самарали бўлганлиги туфайли нафақат боксчиларга балки бошқа спорт турларига ҳам қўллаш фойдали эканлигидан далолат беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг ПМ-304 буйруғига асосан (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 24-январдаги ПМ-304-а сон маълумотнома), Ўзбекистон Таэквондо WТ ассоциациясининг 2024-йил 11-мартдаги 4.24-сон буйруғига асосан, Ўзбекистон велосипед спорт федерациясининг 2024-йил 20-сон буйруғига асосан спортчилар амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ўтган йилга нисбатан спортчилар ўз-ўзини бошқариши натижасида миқдор ва сифат жиҳатдан ижобий натижаларга эришилди.