Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамурадова Наима Мухтаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Каузалликнинг инглиз ва ўзбек тилларида семантик-синтактик тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil3919
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доц. Сулайманова Нилуфар Жаббаровна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Хайруллаев Хуршиджон  Зайниевич; филология фанлари номзоди, доцент Элова Умида Рўзимуродовна
Етакчи ташкилот: Жиззах Давлат Педагогика Институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида гап таркибида каузаллик категориясини намоён этувчи бирликларнинг вариантлари, уларнинг деривацияси ва уларнинг гап таркибидаги ўрнини тилараро қиёсий-чоғиштирма тадқиқини олиб боришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибида каузаллик ўрнида иштирок этаётган бирликларнинг систем-структур мақомини белгиловчи синтактик алоқа турлари грамматик моделлаштириш амаллари татбиқида аниқланиб, ҳар иккала тилда сабабни билдирувчи қўшимчалар, предлоглар, боғловчи сўзлар ҳамда синтактик элементларнинг хусусиятлари ўрганилди;
каузал синтаксемаларнинг парадигматик қаторини ташкил қилувчи бирликлар вариантларини ажратиш, уларни тавсифлаш усулларини такомиллаштириш, шакл ва мазмун ўртасидаги муносабатларни чуқурроқ тушуниш мақсадида методик тавсиялар мажмуаси ишлаб чиқилган;
ифодаланган синтаксемаларнинг семантик маъно нуқтайи назаридан ўзаро мутаносиблик ва структур номутаносиблик кўринишларида нутқий воқеланиши исботланган, шу билан бир қаторда, каузал синтаксемаларнинг изоморфлик (ўхшаш жиҳатлари), алламорфлиги (фарқли жиҳатлари) билан боғлиқ морфо-лексик, дистрибутив белгилари қиёсий-чоғиштирма аспектда ёритилган;
қиёсланаётган тилларда каузаллик консептуал семантикасини воқелантиришда тил тизимининг луғат ва грамматик сатҳларига алоқадор лисоний воситаларнинг фаоллашув меёри, лисоний ифода имкониятлари билан биргаликда нутқий мулоқот муҳитига  дахлдорлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. инглиз ва ўзбек тиллари гап таркибида каузаллик ўрнида иштирок этаётган бирликларнинг систем-структур мақомини белгиловчи синтактик алоқа турлари грамматик моделлаштириш амаллари татбиқида аниқланиб, ҳар иккала тилда сабабни билдирувчи қўшимчалар, предлоглар, боғловчи сўзлар ҳамда синтактик элементларнинг хусусиятлари ўрганилди;
каузал синтаксемаларнинг парадигматик қаторини ташкил қилувчи бирликлар вариантларини ажратиш, уларни тавсифлаш усулларини такомиллаштириш, шакл ва мазмун ўртасидаги муносабатларни чуқурроқ тушуниш мақсадида методик тавсиялар мажмуаси ишлаб чиқилган;
ифодаланган синтаксемаларнинг семантик маъно нуқтайи назаридан ўзаро мутаносиблик ва структур номутаносиблик кўринишларида нутқий воқеланиши исботланган, шу билан бир қаторда, каузал синтаксемаларнинг изоморфлик (ўхшаш жиҳатлари), алламорфлиги (фарқли жиҳатлари) билан боғлиқ морфо-лексик, дистрибутив белгилари қиёсий-чоғиштирма аспектда ёритилган;
қиёсланаётган тилларда каузаллик консептуал семантикасини воқелантиришда тил тизимининг луғат ва грамматик сатҳларига алоқадор лисоний воситаларнинг фаоллашув меёри, лисоний ифода имкониятлари билан биргаликда нутқий мулоқот муҳитига  дахлдорлиги далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish