Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Алишержон Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гастро-эзофагеал рефлюкс касаллиги фонида кечган метаболик синдромли беморларда бариатрик операциялар натижаларини яхшилаш йўллари», 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib.4344.
Илмий раҳбар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тешаев Октябр Рухиллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
гастро-эзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларда лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясининг клиник натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан кечувчи метаболик синдромли беморларни даволашда анъанавий лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг қайталанишига сабаб бўлиши исботланган;
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромни анъанавий жарроҳлик даволашдан сўнг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишига тикилган диафрагма қизилўнгач тешигининг чўзилиши, диафрагма оёқчаларининг гипотрофияси, крурорафия чокларининг кесилиши, Гис бурчагининг қисқалиги; шакллантирилган тор ошқозон найчаси туфайли ошқозонда гидростатик босим градиентининг ошишининг сабаб бўлиши аниқланган;
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврларда техник жиҳатдан модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясининг юқори клиник самарадорлиги исботланган;
гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда таклиф қилинган модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш даволаниш самарадорлигини ошириб гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталаниш частотасини 11,7±2,9% дан 3,3±1,6% гача камайтириш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2025 йил 20 мартдаги 14/01 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан кечувчи метаболик синдромли беморларни даволашда анъанавий лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг қайталанишига сабаб бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги билан кечувчи метаболик синдромли беморларни даволашда анъанавий лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш гастроэзофагеал рефлюкс касаллигининг қайталанишига сабаб бўлиши, асоратларни камайтириш мақсадида ушбу операцияни такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқилишига кўрсатма борлигини тасдиқлаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07.01.2025 й.; № 01/6-son); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; № 01/9-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; №12- son) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромни жарроҳлик даволашда анъанавий ёндашувни қўллаш гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишининг юқори частотаси билан бирга келиши ўрганилган бўлиб, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган. Иқтисодий самарадорлиги:  метаболик синдромни жарроҳлик даволашда анъанавий ёндашувни қўллаш гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишининг юқори частотаси билан бирга келишини инобатга олиниши ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имконини яратган бўлиб: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1400000 сўмга камайтирган (БВКТТМнинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромни жарроҳлик даволашда анъанавий ёндашувни қўллаш гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишининг юқори частотаси билан бирга келиши исботланган бўлиб, бу ўз навбатида асоратлар ривожланишини олдини олиш усулларидан фойдаланиш учун имкон яратган; 
иккинчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромни анъанавий жарроҳлик даволашдан сўнг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишига тикилган диафрагма қизилўнгач тешигининг чўзилиши, диафрагма оёқчаларининг гипотрофияси, крурорафия чокларининг кесилиши, Гис бурчагининг қисқалиги; шакллантирилган тор ошқозон найчаси туфайли ошқозонда гидростатик босим градиентининг ошишининг сабаб бўлиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: метаболик синдромни анъанавий жарроҳлик даволашдан сўнг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишига тикилган диафрагма қизилўнгач тешигининг чўзилиши, диафрагма оёқчаларининг гипотрофияси, крурорафия чокларининг кесилиши, Гис бурчагининг қисқалиги; шакллантирилган тор ошқозон найчаси туфайли ошқозонда гидростатик босим градиентининг ошишининг сабаб бўлиши аниқланган бўлиб, уларни инобатга олиниши асоратлар сонини кескин камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07.01.2025 й.; № 01/6-son); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; № 01/9-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; №12- son) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: метаболик синдромни анъанавий жарроҳлик даволашдан сўнг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишига тикилган диафрагма қизилўнгач тешигининг чўзилиши, диафрагма оёқчаларининг гипотрофияси, крурорафия чокларининг кесилиши, Гис бурчагининг қисқалиги; шакллантирилган тор ошқозон найчаси туфайли ошқозонда гидростатик босим градиентининг ошишининг сабаб бўлиши аниқланганлигидан фойдаланиш, ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик синдромни анъанавий жарроҳлик даволашдан сўнг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишига тикилган диафрагма қизилўнгач тешигининг чўзилиши, диафрагма оёқчаларининг гипотрофияси, крурорафия чокларининг кесилиши, Гис бурчагининг қисқалиги; шакллантирилган тор ошқозон найчаси туфайли ошқозонда гидростатик босим градиентининг ошишининг сабаб бўлиши аниқланганлигидан фойдаланиш: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 14000000 сўмга камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 280000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 110000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: метаболик синдромни анъанавий жарроҳлик даволашдан сўнг гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталанишига тикилган диафрагма қизилўнгач тешигининг чўзилиши, диафрагма оёқчаларининг гипотрофияси, крурорафия чокларининг кесилиши, Гис бурчагининг қисқалиги; шакллантирилган тор ошқозон найчаси туфайли ошқозонда гидростатик босим градиентининг ошишининг сабаб бўлиши аниқланганлигидан фойдаланиш, даволаниш самарасини оширишга, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврларда техник жиҳатдан модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясининг юқори клиник самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврларда техник жиҳатдан модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясининг юқори клиник самарадорлиги исботланган, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда, даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07.01.2025 й.; № 01/6-son); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; № 01/9-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; №12- son) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврларда техник жиҳатдан модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясининг юқори клиник самарадорлиги исботланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда фойдаланиш имкон бериб, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврларда техник жиҳатдан модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясининг юқори клиник самарадорлиги исботланган бўлиб, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш орқали беморларни даволашга сарфланадиган харажатларини 1400000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда операциядан кейинги яқин ва узоқ муддатли даврларда техник жиҳатдан модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда таклиф қилинган модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш даволаниш самарадорлигини ошириб гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталаниш частотасини 11,7±2,9% дан 3,3±1,6% гача камайтириш имконини бериши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда таклиф қилинган модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш даволаниш самарадорлигини ошириб гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталаниш частотасини 11,7±2,9% дан 3,3±1,6% гача камайтириш имконини бериши, шифо жараёнини тезлаштириб ҳаётга хавф туғдирувчи асоратлар ва ўлимни камайтирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (07.01.2025 й.; № 01/6-son); Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; № 01/9-son) ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (08.01.2025 й.; №12- son) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда таклиф қилинган модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш даволаниш самарадорлигини ошириб гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталаниш частотасини 11,7±2,9% дан 3,3±1,6% гача камайтирган, бу ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларни даволашда таклиф қилинган модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекциясидан фойдаланиш даволаниш самарадорлигини ошириб гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги қайталаниш частотасини 11,7±2,9% дан 3,3±1,6% гача камайтириш имконини бериши ҳисобига беморнинг шифохонада даволаниш муддатини ўртача 5 кунга  қисқариб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги фонида метаболик синдромли беморларда модификацияланган лапароскопик бўйлама ошқозон резекцияси усулини амалиётга жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1400000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 550000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish