Қўзиев Умиджон Яндашалиевичнинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида ўзлашма сўзларнинг тарихий тараққиёти ва меъёрлашув омиллари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil280.
Илмий раҳбар: Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Набиева Дилора Абдулҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор; Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор, Сапарниёзова Муяссар Йўлдошовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги ўзлашма сўзларнинг тарихий тараққийот йўллари ва тил меъйорларига мослашув жарайонига таъсир этувчи лисоний ва нолисоний омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий ва маҳаллий олимларнинг назарий қарашлари асосида сўз ўзлашишида ажнабий сўз, чет сўз, хорижий сўз, олинма сўз, қўлланма сўз, экзотик сўзлар, байналмилал сўзлар ҳақидаги фикрлар умумлаштирилган, уларнинг бир босқичдан иккинчи амалий қўлланиш босқичига ўтиши ва меъйорлашувида интеграцийа, идеалогизацийа, деидеалогизацийа жарайонларининг таъсири назарий жиҳатдан далилланган;
сўз ўзлашувида ва меъйорлашувида муҳим восита сифатида давлатнинг тил сийосати, хусусан, лингвистик академийаларнинг ижтимоий-сийосий институт сифатидаги роли Туркийа, Эрон, Миср, Исроил каби давлатлар тажрибалари асосида ўрганилиб, бошқа жаҳон тилшунослик мактабларининг тил луғат фонди қамровидаги этимологик, этнографик ва лингвомаданий белгилари, мазкур лисоний лексик бирликларнинг воқеланиш ҳолатлари, қўлланилиш кўлами, уларнинг луғатлардаги берилиш даражалари аниқланган;
сўз ўзлашишида лисоний омиллар, жумладан, конвергенсийа, дивергенсийа, редуксийа каби фонетик ҳодисалар, алифбо ва имло қоидалари ўзгаришининг ўзлашмалар вариантлашуви ҳамда меъйорлашувига таъсири; ўзлашмалар таркибида кириб келган морфологик воситаларнинг стандартлашуви ҳамда агглютинатив табиатли ўзбек тилида муқобил вариантлар “тўқнашуви”; сўз ўзлашувида нафақат лисоний бирлик, шунингдек, лисоний қолип (бу ўринда синтактик қолип)ларнинг кириб келиши, “хусусийатлар ҳовузи” (Феатуре поол) гипотезаси ва бунинг ўзбек тили лингвистик меъйорларига таъсири асосланган;
ўзбек тилидаги ўзлашма сўзларда, жумладан, терминологийада юз берадиган семантик ўзгаришлар, уларнинг умумистеъмолга кириши – детерминизацийага учраш қоидалари; ўзлашмаларнинг луғавий тежамкорлик, метафора таъсирида қўлланиш доирасининг кенгайиши, торайиши, энантиосемийа ҳамда грамматикализацийага учраши, муқобил вариантларнинг услубий ва семантик хосланиши каби ҳодисалар кузатилиши далилланган;
ўзбек тилидаги изоҳли луғатлар асосида ўзлашма сўзлар талқинидаги ўзгаришларнинг ўзбек тилининг туб табиатидан келиб чиқадиган соф илмий, жамийат ва айрим ижтимоий табақаларнинг қизиқиш доираси, маданий жиҳати билан боғлиқ фаоллашуви ва нофаоллашуви каби ижтимоий сабаблари очиб берилган, айрим ижтимоий қатлам нутқига хос чет сўзларнинг социолект сафидан меъйорлашган ўзлашма сўзлар таркибига ўтиш қонунийатларида бозор иқтисодийотига ўтиш, ахборот асри қадрийатларининг кириб келиши, миллий ўзликни сақлаб қолишга интилиш каби социал ҳамда маданий омилларнинг ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги ўзлашма сўзларнинг тарихий тараққийоти ва меъйорлашув омилларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
сўз ўзлашувида ва меъйорлашувида муҳим восита сифатида давлатнинг тил сийосати, хусусан, лингвистик академийаларнинг ижтимоий-сийосий институт сифатидаги роли Туркийа, Эрон, Миср, Исроил каби давлатлар тажрибалари асосида органилиб, бошқа жаҳон тилшунослик мактабларининг тил луғат фонди қамровидаги этимологик, этнографик ва лингвомаданий белгилари, мазкур лисоний лексик бирликларнинг воқеланиши ҳолатлари, қўлланиши кўлами, уларнинг лугатлардаги берилиш даражаларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003 – “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз йасалиши” (“Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке”) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-июндаги 250/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзлашма сўзларнинг фонетик ва морфологик табиатининг сўз йасалишига таъсири борасидаги қарашларнинг илмий далиллар билан бойишига эришилган;
сўз ўзлашишида лисоний омиллар, жумладан, конвергенсийа, дивергенсийа, редуксийа каби фонетик ҳодисалар, алифбо ва имло қоидалари ўзгаришининг ўзлашмалар вариантлашуви ҳамда меъйорлашувига таъсири; ўзлашмалар таркибида кириб келган морфологик воситаларнинг стандартлашуви ҳамда агглютинатив табиатли ўзбек тилида муқобил вариантлар “тўқнашуви”; сўз ўзлашувида нафақат лисоний бирлик, шунингдек, лисоний қолипларнинг кириб келиши, “хусусийатлар ҳовузи” (Феатуре поол) гипотезаси ва бунинг ўзбек тили лингвистик меъйорларига таъсири асосланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-А1-Г007 – “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги амалий илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академийаси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 25-июндаги 250/1-сон маълумотномаси). Натижада мақол ва маталлар матнида қўлланилган йасама тил бирликлари, уларнинг семантикаси таркибидаги ўзгаришларни аниқлашга эришилган;
ўзбек тилидаги ўзлашма сўзларда, жумладан, терминологийада юз берадиган семантик ўзгаришлар, уларнинг умумистеъмолга кириши – детерминизацийага учраш қоидалари; ўзлашмаларнинг луғавий тежамкорлик, метафора таъсирида қўлланиш доирасининг кенгайиши, торайиши, энантиосемийа ҳамда грамматикализацийага учраши, муқобил вариантларнинг услубий ва семантик хосланиши каби ҳодисалар кузатилиши далилланганлигига доир хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети Самарқанд филиалида 2021-2023 йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси рақамли технологийалар вазирлиги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологийалари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 5-июндаги 351 / 01-01 сонли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа доирасида бажарилган, тил корпуси ҳақида олиб борилган тадқиқотлар илмий савийасининг ошишига хизмат қилган;
ўзбек тилидаги изоҳли луғатлар асосида ўзлашма сўзлар талқинидаги ўзгаришларнинг ўзбек тилининг туб табиатидан келиб чиқадиган соф илмий, жамийат ва айрим ижтимоий табақаларнинг қизиқиш доираси, маданий жиҳати билан боғлиқ фаоллашуви ва нофаоллашуви каби ижтимоий сабаблари очиб берилган, айрим ижтимоий қатлам нутқига хос чет сўзларнинг социолект сафидан меъйорлашган ўзлашма сўзлар сафига ўтиш қонунийатларида бозор иқтисодийотига ўтиш, ахборот асри қадрийатларининг кириб келиши, миллий ўзликни сақлаб қолишга интилиш каби социал ҳамда маданий омилларнинг ўрнига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ томонидан эфирга узатилган “Таълим ва тараққийот”, “Адабий жарайон” дастурлари ссенарийларини таййорлашда (2023-2024-йиллар) фойдаланилган, тадқиқот муаллифи билан ўзлашма сўзлар хусусида суҳбат ташкил этилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 05.11.2024-йил 04.36.1170-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқи ва миллатининг маънавий бойлиги бўлган луғат бойлигимизни халқимизга яқиндан таништириш, ўзбек тилини тарғиб қилиш орқали кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминлашга, тилнинг миллий қадрийат сифатидаги нуфузини оширишга эришилган.