Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Малика Абдирасуловнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўлмас Умарбеков асарлари тилининг социопрагматик аспекти”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil.3725.
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна , филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Рахимовна филологийа фанлари доктори, профессор, Ғайбуллаева Нафиса Изатуллаевна филологийа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўлмас Умарбеков асарлари тилининг социопрагматик, социолингвистик ва прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий матннинг прагматик, когнитив хусусиятлари,  дискурснинг ўзига хос белгилари ҳамда уларнинг умумий ва муштарак томонлари Ўлмас Умарбеков асарлари асосида аниқланган; 
бадиий  матнда, хусусан, лексик-грамматик ва фразеологик  бирликларда коммуникатив интенсиянинг ифодаланиши Ўлмас Умарбеков асарларининг лингвопоетик ва прагматик таҳлили орқали аниқланган, интегратив ёндашув асосида ёзувчининг ўзига хос услубини ёритиб беришда муҳим восита бўла олиши асосланган; 
бадиий матннинг когнитив хусусиятлари, унинг социопрагматик таҳлили, жумладан, бадиий асарлар тилининг  гендер тавсифи муаллифнинг ўзига хос коммуникатив мақсадини акс эттирувчи лисоний бирликлар орқали далилланган; 
ўзбек халқининг миллий-ментал дунёқараши,  турмуш тарзи, урф-одатлари, феъл-атвори ва анъаналари мужассам бўлган социопрагматик бирликлар халқнинг миллий-маданий қарашлари, оламнинг лисоний манзарасини намоён этганлиги адиб асарлари мисолида прагматик ва когнитив нуқтайи назардан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўлмас Умарбеков асарлари тилининг социопрагматик аспектда тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
бадиий  матнда, хусусан, лексик-грамматик ва фразеологик  бирликларда коммуникатив интенсиянинг ифодаланиши бадиий асарларнинг лингвопоетик ва прагматик таҳлили орқали аниқланганлиги билан боғлиқ илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  томонидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2023- йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  2024 - йил 4-ноябрдаги № 01 – 3131- сонли маълумотномаси).  Натижада корпуслар бадиий матннинг социопрагматик хусусиятлари тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган;
 ўзбек халқининг миллий-ментал дунёқараши,  турмуш тарзи, урф-одатлари, феъл-атвори ва анъаналари мужассам бўлган социопрагматик бирликлар халқнинг миллий-маданий қарашлари, оламнинг лисоний манзарасини намоён этганлигига доир хулосалардан ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институтида 2021-2022-йилларда амалга оширилган “Антропоцентрик тилшунослик терминлари изоҳли луғатини тузиш ва нашр қилиш”  (лугат  мобил иловаси  ва веб сайтини яратиш) мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган.( Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти 2024-йил 28-октябрдаги 73-сонли маълумотномаси). Натижада луғат бадиий асарнинг антропоцентрик, прагматик, социопрагматик парадигма асосида ёндашув тенденсияси имкониятларининг тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган;
бадиий матннинг когнитив хусусиятлари, унинг социопрагматик таҳлили, жумладан, бадиий асарлар тилининг  гендер тавсифи муаллифнинг ўзига хос коммуникатив мақсадини акс эттирувчи лисоний бирликлар орқали далилланганлигига  оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ҳамма учун” кўрсатувида  маълумот сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали 5- ноябрдаги 01-44-391-сонли маълумотномаси). Натижада айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантириш орқали  телекўрсатув материаллари амалий жиҳатдан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish