Сатторов Аслиддин Бойтемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика коллежи ўқувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш методикаси (Ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5130.
Илмий раҳбар: Жалолова Покиза Музаффаровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Сеитназаров Куанишбай Кенесбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика коллежи ўқувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини рақамли технологиялар воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коллеж ўқувчиларида тадқиқотчилик кўникмаларни рақамли технологиялар воситасида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини горизонтал ва вертикал интеграциялашган дастурий-методик тизимини аниқлаштириш ҳамда касбий фаолиятда ахборот технологиялар фанидан услубий-дидактик таъминот мазмунини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
педагогика коллежи ўқувчиларини ахборот технологиялари фанида тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик моделидан натижага йўналган башоратлаш имконини берувчи компонентлар кетма-кетлигида ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг субект-субект ўзаро таъсирини рағбатлантириш асосида такомиллаштирилган;
касб-ҳунар таълимининг ахборот технологиялари фанида ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришинг гносеологик, методологик, дидактик ўқув-билиш методикалари умумийдан чегаравий умумийликка йўналган диалектик бирликларда фундаментал билимларни шакллантириш орқали ўқитишни мобиллаштириш (Жава дастурлаш тилида) ва касбий таълимга мазмунан мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ахборот технологиялари фанида педагогика коллеж ўқувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожланганлигининг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини мотивасион, когнитив, фаолиятли, рефлексив баҳолаш мезонлари касбий компетенсиялар компонентларини оптик спектрал кенгликда визуаллаштириш ва назарий умумлаштириш натижасида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика коллежи ўқувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини рақамли технологиялари воситасида ривожлантириш методикаси (Ахборот технологиялари фани мисолида) такомиллаштиришга доир илмий изланишлар натижасида:
коллеж ўқувчиларида тадқиқотчилик кўникмаларни рақамли технологиялар воситасида ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини горизонтал ва вертикал интеграциялашган дастурий-методик тизимни аниқлаштириш ҳамда касбий фаолиятда ахборот технологиялари фанидан услубий-дидактик таъминот мазмунини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Информатика ва ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 22-декабр 2023-йилдаги 537-сонли буйругʻи асосида берилган 401678 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур таклифлар педагогика коллежи ўқувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
педагогика коллежи ўқувчиларини ахборот технологиялари фанида тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал моделига асосланган методик модели мақсаддан натижага йўналган башоратлаш имконини берувчи компонентлар кетма-кетлигида ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг субект-субект ўзаро таъсирини рағбатлантириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Информатика ва ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 22-декабр 2023-йилдаги 537-сонли буйругʻи асосида берилган 401678 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур таклифлар педагогика коллежи ўқувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган;
касб-ҳунар таълимининг ахборот технологиялари фанида ўқувчиларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришинг гносеологик, методологик, дидактик ўқув-билиш методикаларии такомиллаштириш, коллеж ўқувчиларининг тадқиқотчилик кўникмаларини ривожланганлигининг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини мотивасион, когнитив, фаолиятли, рефлексив баҳолаш мезонларини такомиллаштирисга доир таклифлардан “Информатика ва ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 22-декабр 2023-йилдаги 537-сонли буйругʻи асосида берилган 401678 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, мазкур таклифлар ахборот технологиялари фанидан таълим сифатини ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигини ошишига хизмат қилган.