Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Гавхар Хуррамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилида астронимларнинг образ ҳосил қилиш имкониятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2829
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Махмараимова Шохиста Тўхташевна, филология фанлари доктори, профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Эрназарова Манзура Сапарбоевна, филология фанлари доктори, профессор Жабборов Хўжамурод Жабборович.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги астронимларнинг образ ҳосил қилиш имкониятларини аниқлаш, астрал номинатив бирликларнинг лисоний сатҳларда воқеланиш хусусиятларини текширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фанда образлилик тушунчаси ва уни лингвистик кесимда тадқиқ этишнинг методологик асослари, астроним, космоним, астронимика, космонимика терминларининг қиёсий-типологик фарқлари очиб берилган;
оʻзбек тили астронимларининг лексик-семантик, гипероним-гипонимик табиати ёритилиб, туркий, араб, форс, рус тиллардаги астрономик эквивалент номлар ва уларнинг оʻзбек бадиий, фолклор матнларида метафорик, перифрастик ифодаларни ҳосил қилиш имкониятлари консептуал, функсионал-семантик жиҳатдан коʻриб чиқилган;
астроним компонентли ўхшатиш конструксияларида лингвомаданий код ифодаси статистик таҳлил қилинган (предметли код – 31.76%, антропоморф код – 20.78%), астронимик образларга хос кодлар устуворлиги (Ой – 120 (48,38%), Қуёш – 57 (22,98%), юлдузлар – 57 (22,98%)) аниқланган; 
ўзбек фолклор ва этнографиясида астронимларнинг ўрни ҳамда уларнинг олам миллий консептуал манзарасини ташкил қилишдаги вазифасига доир хулосалар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги астроним ва астроним консептли ифодалар лингвистик жиҳатларининг таснифи, этимологияси, уларни лингвокултурологик кесимда ўрганишга доир хулосалардан:
ХХ аср ўзбек ономасиологиясида астронимларнинг таснифи, этимологиясига доир тадқиқотларнинг етарли эмаслиги, образ яратиш жараёни борасида қараш ва ёндашувларнинг деярли мавжуд эмаслиги ҳамда астронимларнинг лингвистик мақоми бўйича келтирилган тафсилотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ишлаб чиқилган “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номдаги инновацион амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 27-сентябрдаги 01/10-1939-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилидаги астронимлар лисоний хусусиятларининг лингвомаданий кодларда ифодаланиши, этимологик жиҳатларининг изоҳли луғатларда акс этишига доир амалий ва назарий билимларнинг мукаммаллашувига эришилган;
астронимлар мавзувий гуруҳига кирувчи лексемаларнинг тил хусусиятлари ҳамда образли нутқ кўринишларида намоён бўлиши борасидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўзбек тилида неймнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” деб номланган инновацион амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 9-октябрдаги 101/10-2048-сон маълумотномаси). Пировардида ўзбек тилида онимларнинг, яъни осмон жисмларининг ном ҳосил қилиш борасидаги таҳлиллар мукаммаллашган;
ўзбек тилида осмон жисмларининг номланиши, этимологияси, шеърий ва насрий матнларда образли ифода сифатида бир қатор кўчим турлари (метафора, ўхшатиш, перифраза) билан ифодаланиши, миллий-маданий хусусиятларини ифодалаш ҳақида билдирилган фикрлардан “Тил – миллат кўзгуси” деб номланган кўрсатув ҳамда “Яхши кайфият ” номли радиоешиттириш ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 23-июлдаги 01-01/43-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва радиодастурларнинг астронимлар образли ифодаларига доир маълумотлар, илмий далиллар билан бойитилиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish