Sayt test rejimida ishlamoqda

Филология фанлари б.ф. доктори Қўйлиева Гулчеҳра Назорқуловнанинг (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек насрида роман-тетралогия (Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман-тетралогияси мисолида).
10.00.02. – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Fil265
Диссертация бажарилган муассаса: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Илмий консултант: Якубов Исломжон Аҳмаджонович, филология фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович филология фанлари доктори, профессор, Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич филология фанлари доктори, профессор, Хамроқулова Хуршида Қувватовна.филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий миллий насримизда истиқлол йилларида юзага келган илк роман-тетралогия моделининг жанрий-генетик илдизлари, таянч манбаларини аниқлаш, Муҳаммад Али бадиий-эстетик олами, ижодий консепсияси ва муаллиф образининг “Улуғ салтанат” роман-тетралогияси бадиий маркази сифатидаги ўрнини белгилаш, шунингдек, тетралогияда образлар системаси, сюжет ва композицион яхлитлик муаммоларини таҳлил ва тадқиқ этишдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Роман жанрий шаклларининг генетик илдизлари аниқланиб, тараққиёт тамойиллари белгиланган. Жаҳон романчилигида роман-тетралогиянинг юзага келиши ва етакчи спесифик белгилари аниқланиб, жорий адабий жараён контекстида таҳлилга тортилган. Миллий романий тафаккур ва роман-тетралогия моделининг юзага келиш омиллари ва зарурати очиб берилган; 
жаҳоннинг нуфузли кутубхоналарида сақланаётган Амир Темур даври ва шахсияти мавзусида ёзилган салмоқли тадқиқотлар ва улардан илҳомланиб ёзилган бадиий асарлар тарихий-қиёсий ва қиёсий-типологик аспектда таҳлилга тортилган. Ўзбек насрида илк роман-тетралогия истиқлолдан кейин юзага келишининг асосий омиллари аниқланган. “Улуғ салтанат” роман-тетралогияси жанрий белгилари аниқланиб, адабий-тарихий қиммати белгиланган, эстетик ва экспрессив таъсир майдони асосланган; 
роман-тетралогияда муаллиф образи ва ижодий консепсияси – ҳаётий факт ва воқеа-ҳодисаларни қандай тушунгани, қайтарзда англагани ва ҳиссий идрок этгани билан боғлиқ назарий қарашлар тизими ҳамда таянган эстетик тамойиллари аниқланган. Муаллиф образи роман бадиий маркази сифатида олиб қаралиб, “Улуғ салтанат” асари адибнинг бадиий-эстетик олами билан чамбарчас боғлиқликда ўрганилган. Роман-тетралогиянинг таянч манбаларига таянган ҳолда, муаллиф бадиий-эстетик олами, бадиий асар биографияси ва ёзувчининг ижод лабораторияси сирлари очиб берилган; 
“Улуғ Салтанат” тетралогиясида образлар системаси ва персонажлар иерархияси, хусусан, салтанат образи ва Амир Темур шахси – сюжет ҳалқаларини бирлаштирувчи образлар экани, роман-тетралогияда темурий шаҳзода ва маликалар образининг бадиий талқинлари ва композицион яхлитликни таъминлашда эпизодик персонажларнинг роли асосланган;
илгари сурилган фикр-мулоҳазалар илмий-назарий таҳлиллар асосида истиқлол даври эркин, плюралистик тафаккури берган имконлар натижасида жаҳон романчилиги ютуқлари миллий асосда ижодий ўзлаштирилиши, бир асрлик тажриба тўплаган ўзбек тарихий романчилиги ва романий тафаккури тадрижий ривожи ҳамда Муҳаммад Али ижодининг ички тадрижи, поетик маҳорати туфайли ўзбек адабиётида илк роман-тетралогия модели яратилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек насрида роман-тетралогия (Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман-тетралогияси мисолида) мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида: роман жанрий шаклларининг генетик илдизлари ва тараққиёт тамойиллари, Соҳибқирон Амир Темур образининг бадиий таҳлил ва талқинларига оид илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ф.ф.д, профессор Ш.С.Сирожиддинов раҳбарлигида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 24.09.24-йилдаги 04/1-2698-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек насрида роман жанрий шаклларининг генетик илдизлари ва тараққиёт тамойиллари, илк роман-тетралогиянинг юзага келиш омилларини ўрганиш асосида тарихий феноменал шахс образини яхлит тизим сифатида тадқиқ этишга эришилган; 
Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2022-2023-йиллар учун мўлжалланган ЎА-22-23 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида Ўзбек насрида роман-тетралогия (Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман-тетралогияси мисолида) мавзусидаги диссертацион тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар: роман-тетралогиянинг жанрий хусусиятлари, эпик кўламдорлиги, образлар олами, адабий анъана, ижодий ўзига хослик, поетик маҳорат масалалари билан боғлиқ хулосаларидан фойдаланилган. (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 13.09.22-йилдаги 39/УЗБ рақамли маълумотномаси). Натижада Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари ҳақидаги тадқиқотларнинг янги назарий маълумотлар ҳисобига янада бойитилишига эришилган.
Роман-тетралогияда диалектик детерминизмнинг етакчи мавқеда туриши, асар бадиий воқелиги поетик талқин имкониятларини кенгайтиргани, характерлар тасвири ва поетик ифода ракурслари турфалиги роман-тетралогиянинг муҳим ютуғи экани билан боғлиқ илмий қарашлар ва назарий маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастури доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбекистон адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУнинг 19.02.09.24-йилдаги 04/1-415-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон адабиётининг кўп тилли электрон платформасини адабиётшунослик жанрларининг генезиси, тараққиёт тамойиллари, истиқлол давридаги ривожи ҳақидаги янги илмий-назарий маълумотлар ҳисобига янада бойитишга эришилган. 
Ўзбек насрида роман-тетралогия (Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” роман-тетралогияси мисолида) мавзусидаги диссертацион тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар, хусусан, муаллиф образи ва ижодий консепсияси, “Улуғ салтанат” тетралогиясида образлар системаси ва персонажлар иерархияси масалалари билан боғлиқ хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали“ давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари “Бир асар тарихи” ва “Қисмат” кўрсатувлари ссенарийларини шакллантиришда фойдаланишган. (“Ўзбекистон” телерадиоканали“ давлат муассасасининг 9.10.24-йилдаги 01-44-287-сон маълумотномаси) Натижада ссенарийлар мазмунан бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish