Маматкулова Нилуфар Бойзоқ қизининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи):“Бўлажак мутахасиссларнинг нутқ маданиятини ривожлантириш методикаси(филология ё ъналиши мисолида”, 13.00.02. – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2023.1.PhD/Ped.4581
Илмий раҳбар: Абдуллаева Насибахон Жураевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат унверситети
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти, PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Хасанов Шаробиддин Азомович Исмоилов Темурбек Исломович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филология йўналишидаги бўлажак мутахассисларнинг нутқ маданиятини ривожлантиришга қаратилган методикани ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини таҳлил қилишдир
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
филология контекстида келажакдаги мутахассисларнинг нутқ кўникмаларини ривожлантириш мақсадида анъанавий ва замонавий педагогик ёндашувларни интеграциялаш принципи асосида янги методологик модел ишлаб чиқилган;
нутқ маданиятини ўқитиш жараёнида инновацион рақамли технологиялар ҳамда портфолиога йўналтирилган ёндашувни жорий этиш учун педагогик технологиялар (проект метод, алоқа тизими технологияси, ахборот-коммуникация технологиялари, мунозара, роллик ўйинлар, кейс-стади, геймификация, микро ўқиш ва бошқалар) интерактив интеграция қилинди;
ўқув жараёнида нутқ маданиятини ривожлантириш бўйича таклиф этилган методикаларни тажрибавий синовдан ўтказиш, эмпирик маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш орқали самарадорликни баҳолаш мезонлари такомиллаштирилди;
талабаларнинг нутқ хатти-ҳаракатлари ва касбий алоқаларини таҳлил қилиш, шунингдек уларнинг фикрлари ҳамда тажрибаларини ўрганиш асосида нутқ маданиятини шакллантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. филология йўналишидаги бўлажак мутахассислар учун нутқ маданиятини ривожлантириш методикаси юзасидан олинган натижалар асосида:
филология контекстида келажакдаги мутахассисларнинг нутқ кўникмаларини ривожлантириш мақсадида анъанавий ва замонавий педагогик ёндашувларни интеграциялаш принципи асосида янги методологик моделини таклиф қилишга оид тавсиялардан “Касби педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 29 майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-245 рақамли ашр рухсатномаси). Натижада, филологик контекстда келажак мутахассисларининг нутқ маданиятини ўқитишда компетенсияга асосланган, анъанавий ва замонавий педагогик ёндашувларни уйғунлаштирувчи интеграциялашган методологик модел таклиф қилинди;
нутқ маданиятини ўқитиш жараёнида инновацион рақамли технологиялар ҳамда портфолиога йўналтирилган ёндашувни жорий этиш учун педагогик технологиялар (проект метод, алоқа тизими технологияси, ахборот-коммуникация технологиялари, мунозара, роллик ўйинлар, кейс-стади, геймификация, микро ўқиш ва бошқалар) интерактив интеграция қилинди ва ишлаб чиқилган тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасини амалга оширишда ва унинг ўқув жараёнида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 14-январдаги 110/02-сон маълумотномаси). Натижада, нутқ маданиятини ўқитиш жараёнида инновацион рақамли технологиялар ҳамда интерактив методларни интеграциялаш орқали ўқув жараёнининг методик модели такомиллаштирилди;
ўқув жараёнида нутқ маданиятини ривожлантириш бўйича таклиф этилган методикаларни тажрибавий синовдан ўтказиш, эмпирик маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш орқали самарадорликни баҳолаш мезонларини такомиллаштириш орқали “Касби педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 29 майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-245 рақамли ашр рухсатномаси). Натижада, ўқув жараёнида нутқ маданиятини ривожлантириш методикаларини экспериментал синовдан ўтказиш ва илмий-тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш асосида самарадорлик даражасини аниқлаш мезонлари такомиллаштирилди;
талабаларнинг нутқ хатти-ҳаракатлари ва касбий алоқаларини таҳлил қилиш, шунингдек уларнинг фикрлари ҳамда тажрибаларини ўрганиш асосида нутқ маданиятини шакллантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилди ва бу таклиф ва тавсиялардан “Касби педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилиб (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 29 майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-245 рақамли ашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг ютуқларини объектив баҳолаш мақсадида нутқ хатти-ҳаракатлари ва касбий алоқаларни таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг фикр ҳамда тажрибаларини ўрганиш асосида нутқ маданиятини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.