Киёмов Абдулла Хайталиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак педагогларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асослари”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ..............................................
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Даулетмуратов Борибай Коптилеуович, техника фанлари доктори, доцент; Алламбергенов Ахмет Жанабергенович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак педагогларда техногологик компетен¬тликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги
бўлажак педагоглар технологик компетентлигини ривожлантиришнинг эргономик асослари (фаолият муҳити, дастурий таъминот ва психологик) касбий компетентликнинг асосий парадигмаларига устиворлик бериш орқали бўлажак педагогнинг интегратив сифатига мотивацион, билиш, фаолият ва рефлексив компонентлари интеграцияси ёрдамида ривожлантирувчи ва технологик фаолият мазмуни аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларда технологик компетентликни ривожлантириш модели ўзаро боғлиқ мақсад, мазмун, жараён ва натижавий-баҳолаш компонентларига технологик тайёргарликнинг асосий хусусиятлари интеграцияси ёрдамида технологик тайёргарликнинг таълим жараёнларига кластер технологиясини самарали жорий этиш жараёни такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг мазмуни дидактик бирликларини аниқлашнинг конструктив-методик ёндашуви орқали интегратив технологик таълим муҳитини ташкил этиш ва замонавий ёндашувларни қўллаш асосида технологик компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик имкониятлари такомиллаштирилган;
бўлажак педагогларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг ўқув контентлари конструктив таълим технологиясига устиворлик бериш орқали технологик компетентлигини ривожлантиришнинг эргономик асослари интеграциясини таъминлаган ҳолда педагогик шарт-шароитларнинг ўзаро бирлигини таъминлаш мотивацион, билиш, фаолият ва рефлексив мезонлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагогларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак педагоглар технологик компетентлигини ривожлантиришнинг эргономик асосларини (фаолият муҳити, дастурий таъминот ва психологик) касбий компетентликнинг асосий парадигмаларига устиворлик бериш орқали бўлажак педагогларнинг интегратив сифатига мотивацион, билиш, фаолият ва рефлексив компонентлари интеграцияси ёрдамида ривожлантирувчи ва технологик фаолият мазмунини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Механика” номли номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 43882 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак педагогларда интегратив ёндашувни амалга ошириш орқали мотивация, билим, фаолият ва рефлекция компонентларини уйғунлаштиришга эришилган.
бўлажак педагогларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг моделини ўзаро боғлиқ мақсад, мазмун, жараён ва натижавий-баҳолаш компонентларига технологик тайёргарликнинг асосий хусусиятлари интеграцияси ёрдамида технологик тайёргарликнинг таълим жараёнларига клацтер технологиясини самарали жорий этишга доир тавсиялар “Механика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 43882 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини тизимли ривожлантириш орқали замонавий техник воситаларини ўқув жараёнларига онгли ва самарали қўллай олиш қобилиятини ривожлантиришга эришилган.
бўлажак педагогларда технологик компетентликни ривожлантиришда конструктив-методик ёндашув дидактик бирликларни аниқлаш ва интегратив технологик таълим муҳитини ташкил этиш ва замонавий педагогик технологияларни қўллаш орқали педагогик шарт-шароитларнинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш, мотивацион, билиш, фаолият ва рефлексив компонентлар интеграцияси орқали бўлажак педагогларнинг технологик компетентлигини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Механика” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи, 43882 рақамли гувоҳнома). Натижада, педагоглар замонавий талабларга мос равишда ўз касбий малакаларини ривожлантиришга эришилган.