Кенжаев Зоҳиржон Собировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Бойсун тумани оронимларининг лингвистик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.4.PhD/Fil4008 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Умурқулов Зафар Бекпўлатович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Киличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари доктори, профессор, Давлатова Раъно Ҳайдровна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бойсун тумани оронимларини лексик-семантик ва структур хусусиятларини таҳлил қилишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бойсун тумани оронимларнинг номланишида дара, кўҳ, тогʻ, жар, сой, тепа, адир, қоя, чуқур, тош, камар сингари оронимик индикаторларнинг ўрни қай даражада эканлиги аниқланиб, Тузлоқдара, Беркдара (дара), Кўҳисафед, Кўҳиёқубпарида (кўҳ), Санжартогʻ, Тобуттогʻи (тогʻ), Оқжар, Жаркўчган (жар), Кўксой, Ичаксой (сой), Ҳисортепа, Гʻўритепа (тепа), Шунгбуррон, Тулкили (адир), Оққоя, Гʻажирқоя (қоя), Минчуқур (чуқур), Қўтиртош, Туятош (тош), Қоракамар, Откамар (камар) каби номлар асосида далилланган;
Бойсун туман оронимларининг семантик типлари ўрганилиб, уларнинг этноним (Арабтепа, Чимбой), антропоним (Бердикамар, Полвонсой, Амиртепа), фитоним (Андизли, Тарипоя, Пахталисой), гидроним (Қўшчашма, Сувсиздара, Ширинбулоқ), зооним (Говхона, Бўрихона, Жилқиётгич) асосида ҳосил бўлиши аниқланган;
Бойсун туман оронимлари ясалишида аффиксация, композиция ҳамда конверсия усуллари фаол эканлиги Чўян+ли, Андиз+ли, Чашма+зор, Гурч+хона (аффиксация усули), Қоплон+дара, Тилло+камар, Мунчоқ+тепа (композиция усули), Тепа, Тумшуқ, Кўк, Газа (ономастик конверсия) каби оронимлар асосида исботланган;
Бойсун тумани оронимларнинг халқнинг миллий-маданий қарашларини, ижтимоий муносабатларини кўрсатувчи лисоний бирлик сифатидаги лексик, семантик ва этимологик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бойсун тумани оронимларининг лексик-семантик, структур-грамматик тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалари асосида:
Бойсун тумани оронимларининг ясалиш усуллари, ясалишидаги фаол ва нофаол типлар, номларнинг грамматик тузилиши ва структурал моделлари, маъновий-этимологик хусусиятларига доир хулосаларидан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 11-июндаги № 04/1-1527 сон маълумотномаси). Натижада, оронимларнинг статистикаси, грамматик тузилиши ва структурал моделлари, маъновий-этимологик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар орқали тил корпуси ҳақидаги олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини бойитишга эришилган.
Тадқиқотда ифодаланган оронимларнинг юзага келиши, шаклланиши учун асос бўлган лисоний ва нолисоний омиллари, этимологик хусусиятлари ҳамда тарихий-лисоний жиҳатларини аниқлаш, туман оронимларининг этнонимлар, антропонимлар, фитонимлар, гидронимлар, зоонимлар асосида шаклланган семантик типлари таснифланиб, уларининг лингвистик табиатига хос лисоний хусусиятлари аниқланганлигига оид хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 11-июндаги № 04/1-1526 маълумотномаси). Натижада, халқнинг миллий, этник, маданий тараққиёти ва тил тарихини ёритиш масалаларига оид маълумотлар такомиллаштирилган;
Бойсун тумани оронимларнинг номланишида оронимик индикаторларнинг ўрни қай даражада эканлиги, уларнинг функсионал-семантик хусусиятлари тадқиқ этиш муҳим эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Тил-миллат кузгуси”, “Кун мавзуси”, “Маънавият сабоқлари”, “Диалог” кўрсатувларида фойдаланилди. (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-сентабдаги 01-01/44 сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган.