Sayt test rejimida ishlamoqda

Галиакберова Албина Ринатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги электр-энергетика соҳасига оид терминларнинг қиёсий-типологик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.3.PhD/Fil1367 Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Садиков Зоҳиджон Яқубжанович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тоирова Наргиза Исақовна, филологиа фанлари номзоди, доцент. Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек тилларидаги электр-энергетика соҳасига оид терминларнинг умумий ва хусусий жиҳатларини ёритиш, уларнинг структур-семантик ва деривацион хусусиятларининг ўхшаш ҳамда фарқли томонларини аниқлаш, шунингдек, таржима қилиш усулларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат: 
чоғиштирилаётган тилларда соҳа терминологиясининг ички ва ташқи омиллар ҳисобига бойиш йўллари исботланган, номинациянинг терминлар тараққиётидаги ўрни кўрсатилган, ўзлашма қатламнинг ҳудудий ва миқдорий кўрсаткичлари аниқланган;
электр-энергетика соҳасига оид терминлар тарихий-генетик илдизлари аниқланиб, уларнинг лингвистик тадрижий тараққиёт босқичларидаги семантик ва фонетик ўзгаришлар терминларнинг сермаҳсул ва каммаҳсул шаклланиш усуллари фактик-аналитик манбаларга мувофиқ эканлиги асосланган;
электр-энергетика соҳасига оид терминларни чоғиштириш орқали икки тилнинг асосий шакллантирувчи морфологик, лексик-семантик, синтактик усулларининг ясалишига хос алломорфлик ва изоморфлик хусусиятлари аниқланган;
электр-энергетика соҳасига оид терминлар таржимасидаги функсионал-семантик хусусиятлар аниқланган, инглиз тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан инглиз тилига  терминларни таржима қилишда аниқлик, аналитик ва изоҳлаш тамойиллари ҳамда тасвирий, трансформацион, калка, муқобил усулларига тайянган ҳолда терминлар таржимасини амалга оширилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
    Инглиз ва ўзбек тилларидаги электр-энергетика соҳасига оид терминлар орқали шу соҳага оид терминларнинг лингвистик хусусиятларини тадқиқ этиш натижасида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
    “Инглиз ва ўзбек тилларидаги электр-энергетика соҳасига оид терминларнинг қиёсий-типологик тадқиқи” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси хулоса ва натижаларидан Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилди. Мазкур диссертациядаги электр-энергетика соҳасига оид терминлар тарихий-генетик илдизлари, уларнинг лингвистик тадрижий тараққиёт босқичларидаги семантик ва фонетик ўзгаришлар, электр-энергетика соҳасига оид терминларни чоғиштириш орқали икки тилнинг морфологик, лексик-семантик, функсионал-семантик ва синтактик усулларининг ясалишига хос алломорфлик ва изоморфлик хусусиятлари, уларнинг таърифи мамлакатимизда электр-энергетика соҳасига доир терминларни фақат инглиз ва ўзбек тиллари мисолида эмас, балки турли сатҳларда, бошқа жаҳон тиллари мавқеига эга бўлган тиллар мисолида ҳам ўрганиб, хорижий олимлар билан илмий ҳамкорлик қилиш муҳим вазифалар кўрсатиб беришга доир илмий хулосалардан мазкур лойиҳада фойдаланилди. (Андижон давлат университетининг 2023- йил 2-ноябрдаги 39-01-2380-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида соҳа терминологиясининг илмий жиҳатдан ўрганилиши ушбу соҳа доирасидаги терминларнинг тилшуносликдаги ўрни кўрсатилиб, мазкур соҳага доир терминлар лексик бирликларни ривожига ва неологизмларни тилшунослик соҳаси самарадорлигини оширишига муҳим туртки бўлади. Шу маънода, электр-энергетика соҳасига оид терминларни фақат инглиз ва ўзбек тиллари мисолида эмас, балки турли сатҳларда, бошқа жаҳон тиллари мавқеига эга бўлган тиллар мисолида ҳам ўрганиб, хорижий олимлар билан илмий ҳамкорлик қилиш муҳим вазифалардан ҳисобланади;
    Икки тилга доир соҳа терминологиясининг ҳозирги ҳолати, электр-энергетика соҳаси доирасида содда, қўшма, бирикма терминлар, шу билан бирга соҳадаги бошқа тиллардан ўзлашма терминлар асосида тайёрланган икки тилли луғатлар, сўзлар частотаси, терс луғатларга оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ- 201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024 -йил 26 -февралдаги 04/1-490-сон маълумотномаси). Натижада  корпуслар электр-энергетика соҳаси терминлари билан бойитилган;
    Тадқиқотнинг илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Ўзбекистон ёшлари” ва “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023- йил 20 -январдаги 04-36-97-сон маълумотномаси). Натижада Мазкур диссертация материаллари ва хулосаларидан электр-энергетика соҳасига оид терминлар таркибида кам тадқиқ этилган, хусусан, халқ оғзаки нутқида кўчма маънода қўлланиши, бу номларнинг одамлар ҳаётида катта аҳамият касб этиши тўғрисида; соҳада кенг қўлланилган номлар; электр-энергетика атамаларининг манба соҳалари, тузилиши, диахрон ва синхрон таҳлили ҳақидаги хулосалар радио эшиттириш давомида асослаб берилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish