Каланходжаева Камилахон Ботирходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Особенности эмоционального интеллекта у студентов с разными типами профиля функциональной асимметрии” 19.00.01 – “Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси” (Психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/P972.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуритдин Салихович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Ш.Х.Абдуллаева психология фанлари доктори, профессор; Д.Д.Баймирзаева психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли функционал асимметрия қиёфасига эга бўлган талабаларнинг эмоционал интеллект хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талаба-йигитларда эмоционал интеллект ва ўнг яримшар нейрофизиологик механизмлари ўртасидаги боғлиқликка кўра шахслараро эмоционал интеллект компонентларининг (бошқаларнинг ҳис-туйг'уларини тушуниш, бошқаларнинг ҳис-туйг'уларини бошқариш) о'нг қо'л мотор марказлари фаолиятига бог'лиқлиги, чап яримшарнинг мотор марказлари ва о'нг яримшарнинг сенсор марказлари фаоллиги туфайли шахсга хос эмоционал интеллект компонентларининг (о'з ҳис-туйг'уларини бошқариш, экспрессияни назорат қилиш) ортиши учун эмоционал интеллект компонентлари ва яримшарлараро синхронизациянинг муҳимлиги исботланган;
талаба-қизларда эмоционал интеллект ва чап яримшар нейрофизиологик механизмлари о'ртасидаги бог'лиқликка кўра, шахсга хос эмоционал интеллект компонентларининг (о'з ҳис-туйг'уларини тушуниш) чап қўл мотор марказлари фаолиятига боғлиқлиги, чап яримшарнинг мотор марказлари ва о'нг яримшарнинг сенсор марказлари фаоллиги туфайли шахслараро эмоционал интеллект компонентларининг (бошқаларнинг ҳис-туйг'уларини тушуниш) ортишига асосланиб, шахслараро эмоционал интеллект компонентларини та'минлашда яримшарлараро синхронизациянинг муҳимлиги далилланган;
талаба-қизларда ўзини бошқариш, ирода ва ўзини баҳолаш каби иккинчи сигнал тизимининг таркибий компонентлари ўнг яримшар мотор марказлари, таҳлилий фикрлаш эса чап яримшар мотор марказлари фаоллиги билан боғлиқ бўлса, талаба-йигитларда бу қонуният қарама-қарши йўналишда намоён бўлиши туфайли ортиши мия яримшарлари томонидан етакчи сигнал тизимларини та'минлашда жинслараро фарқлар мавжудлиги асосланган;
эмоционал интеллектнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимлари таркибий компонентлари билан алоқадорлиги, яъни мулоқотчанлик, фаоллик, ўзини ўзи бошқариш, таҳлилий фикрлаш, ирода ва ўзини ўзи баҳолаш ҳамда эмоционал интеллектнинг таркибий компонентлари орасида мусбат боғлиқлик бўлса, эмоционаллик, хаёл ва хавотирланиш каби сифатлар унинг паст ривожланганлиги натижаси эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли функционал асимметрия қиёфасига эга бо'лган талабаларда эмоционал интеллект хусусиятларини о'рганишга қаратилган диссертацион тадқиқот натижаларига ко'ра:
функционал асимметрия индивидуал қиёфасини аниқлаш методикасидан фойдаланган ҳолда, талаба-йигитларда шахслараро ва умумий эмоционал интеллектнинг намоён бўлиши ўнг яримшарнинг мотор марказларининг фаоллиги билан, шахслардаги эмоционал интеллектнинг ифодаланганлиги эса чап яримшарнинг мотор марказлари ва ўнг яримшарнинг сенсор марказларининг фаоллиги билан боғлиқлиги исботлашга оид маълумотлар Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий маркази "Ижтимоий психология" модулига киритилди (Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-259-а маълумотномаси), ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятига татбиқ этилди (Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолияти ҳақидаги 2024 -йил 7 -ноябрдаги 03/179-сонли маълумотнома). Натижада эмоционал интеллектнинг шахслардаги ва шахслараро таркибий қисмларининг намоён бўлиш хусусиятларини аниқлашга шароит яратилган. Эмоционал интеллектнинг бош миянинг доминант яримшари билан ўзаро боғлиқлигининг қиёсий таҳлилини амалга ошириш имкони кенгайтирилган ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимларининг, мақсадли гуруҳ болалари билан ишлайдиган мутахассисларнинг болалар ва фуқароларнинг психологик диагностикасини ўтказиш бўйича малакаларини оширишга имкон берилган.
функционал асимметрия индивидуал қиёфасини аниқлаш методикасидан фойдаланган ҳолда, талаба-қизларда шахслараро эмоционал интеллектнинг намоён бўлиши чап яримшарнинг мотор марказлари ва ўнг яримшарнинг сенсор марказларининг фаоллиги билан, умумий ва шахслардаги хос эмоционал интеллектнинг ифодаланганлиги чап яримшарнинг мотор марказларининг фаоллиги билан боғлиқлиги исботлашга оид маълумотлар Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий маркази "Ижтимоий психология" модулига киритилди (Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-259-а маълумотномаси), ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятига жорий этилди (Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолияти ҳақидаги 2024 -йил 7 -ноябрдаги 03/179-сонли маълумотнома). Натижада сенсорли ва моторли функционал асимметриянинг талабаларда сигнал тизимлари таркибий қисмларининг устунлигига бо'лган та'сирини ўрганиш самарадорлиги ошган ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимларининг, мақсадли гуруҳ болалари билан ишлайдиган мутахассисларнинг болалар ва фуқароларнинг психологик диагностикасини ўтказиш бўйича малакаларини оширишга имкон берилган.
талаба-қизларда ўзини ўзи бошқариш, ирода ва ўзини ўзи баҳолаш каби иккинчи сигнал тизимининг таркибий қисмлари ўнг яримшарнинг мотор марказлари, таҳлилий фикрлаш эса чап яримшарнинг мотор марказлари фаоллиги билан боғлиқ бўлса, талаба-йигитларда бу қонуният қарама-қарши йўналишда намоён бўлиши, яъни ўзини ўзи бошқариш, ирода ва ўзини ўзи баҳолаш чап яримшарнинг мотор марказлари, таҳлилий фикрлаш эса ўнг яримшарнинг мотор марказлари фаоллиги туфайли ортиши статистик жиҳатдан асосланган оид маълумотлар Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий маркази "Ижтимоий психология" модулига киритилди (Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-259-а маълумотномаси), ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятига жорий этилди (Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолияти ҳақидаги 2024 -йил 7- ноябрдаги 03/179-сонли маълумотнома). Натижада сенсорли ва моторли функционал асимметриянинг талабаларда сигнал тизимлари таркибий қисмларининг устунлигига бўлган та'сирини ўрганиш самарадорлиги ошган ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимларининг, мақсадли гуруҳ болалари билан ишлайдиган мутахассисларнинг болалар ва фуқароларнинг психологик диагностикасини ўтказиш бўйича малакаларини оширишга имкон берилган.
эмоционал интеллектнинг биринчи ва иккинчи сигнал тизимларининг таркибий қисмлари билан алоқадорлиги, яъни мулоқотчанлик, фаоллик, ўзини ўзи бошқариш, таҳлилий фикрлаш, ирода ва ўзини ўзи баҳолаш эмоционал интеллектнинг таркибий қисмлари билан мусбат боғлиқ бўлса, эмоционаллик, хаёл ва хавотирланиш каби сифатлар унинг паст ривожланганлиги оқибати эканлиги корреляцион таҳлили ёрдамида исботлашга оид маълумотлар Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий маркази "Онтогенез ва ривожланиш" модулига киритилди (Низомий номидаги ТДПУ қўшидаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-259-а маълумотномаси), ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятига татбиқ этилди (Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолияти ҳақидаги 2024 -йил 7 -ноябрдаги 03/179-сонли маълумотнома). Натижада эмоционал интеллектнинг хусусиятлари ҳамда биринчи ва иккинчи сигнал тизимларининг турли таркибий қисмларининг устунлиги ўртасидаги муносабатлар мажмуасини очиб беришга эришилган ва Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимларининг, мақсадли гуруҳ болалари билан ишлайдиган мутахассисларнинг болалар ва фуқароларнинг психологик диагностикасини ўтказиш бўйича малакаларини оширишга имкон берилган.