Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Баҳодир Исмоиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда маънавий маданиятни ривожлантириш методикасини такомаллаштириш” (фалсафа туркум фанлари мисолида)  мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7769 
Илмий раҳбар: Хажиева Максуда Султановна Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти ҳузуридаги PhD.03/31.10.2024.Ped.187.01
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қурбонов Жасур Акмалжонович, педагогика фанлари доктори,доцент.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг маънавий маданиятини ривожлантиришга қаратилган методикани илмий-назарий асослаш, уни такомиллаштиришга доир инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда педагогик жараёнда самарали татбиқ этиш механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг консептуал асослари олий таълим тизимида маънавий ва маданий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик механизмлар самарадорлигини векторига кўра эргономик талаблар воситасида аниқлашнинг маънавий қадриятларнинг экстериоризацияси билан боғлиқ мотивацион-иродавий компонентлари очиб берилган.
замонавий билимлар контекстида гуманитар фанларнинг педагогик имкониятлари маънавий маданиятни генезиси ва унинг когнитив, ахлоқий, ижтимоий функсияларининг фанлараро трансформацияси сифатида ривожлантиришнинг назарий ва эмпирик асосларини инновацион таълим ва тарбия беришнинг оʻзига хос резултатив, диагностик, рефлектив мезонга вертикал интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик модели “Маънавиятшунослик” ва “Этномаданият” фанларидан дарс машғулотларида боʻлажак оʻқитувчиларнинг шахслараро муносабатлар ва хулқ-атвор компетенсиясини ривожлантириш механизмларини тизимлилик ва нормативлик асосда қўллашнинг алгоритмик босқичларини аниқлаштириш ва уни Олий таълим тизимларини маънавий-ахлоқий муҳитига татбиқ этишнинг методик талабларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришда трансмиссив, генератив, трансформатив, ювенологик, фаолиятли, коммуникатив ҳамда информатив ёндашувларнинг самарадорлигига таълими-тарбиявий муҳит ва инновацион фаолият уйғунлигини эпистемологик ва когнитив тамойилларга мувофиқ таъминлаш орқали интеграциялаш асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабалар маънавий-маданиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг консептуал асослари олий таълим тизимида маънавий ва маданий қадриятлардан фойдаланишнинг педагогик механизмлар самарадорлигини векторига кўра эргономик талаблар воситасида аниқлашнинг маънавий қадриятларнинг экстериоризацияси билан боғлиқ мотивацион-иродавий компонентлари очиб берилганлигига доир тавсиялар “Глобаллашув асослари” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган 333-189-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талаба-ёшлар маънавий маданиятини ривожлантиришнинг педагогик консепсияси глобаллашув шароитида баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган билимларнинг кенг ёйилишига хизмат қилган.
замонавий билимлар контекстида гуманитар фанларнинг педагогик имкониятлари маънавий маданиятни генезиси ва унинг когнитив, ахлоқий, ижтимоий функсияларининг фанлараро трансформацияси сифатида ривожлантиришнинг назарий ва эмпирик асосларини инновацион таълим ва тарбия беришнинг оʻзига хос резултатив, диагностик, рефлектив мезонга вертикал интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва хулосалар “Ижтимоий фалсафа” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сонли буйруғи билан тасдиқланган 277-396-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олинган илмий янгиликлар маънавий маданиятнинг фундаментал моҳиятини талабалар онгига сингдиришга, уларда касбий фазилатларнинг ривожлантиришга хизмат қилган.
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришда трансмиссив, генератив, трансформатив, ювенологик, фаолиятли, коммуникатив ҳамда информатив ёндашувларнинг самарадорлигига таълими-тарбиявий муҳит ва инновацион фаолият уйғунлигини эпистемологик ва когнитив тамойилларга мувофиқ таъминлаш орқали интеграциялашга доир тавсиялар “Глобаллашув асослари” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган 333-189-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талаба-ёшлар маънавий маданиятини ривожлантиришнинг педагогик консепсияси глобаллашув шароитида баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган билимларнинг кенг ёйилишига хизмат қилган.
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг педагогик модели “Маънавиятшунослик” ва “Этномаданият” фанларидан дарс машғулотларида боʻлажак оʻқитувчиларнинг шахслараро муносабатлар ва хулқ-атвор компетенсиясини ривожлантириш механизмларини тизимлилик ва нормативлик асосда қўллашнинг алгоритмик босқичларини аниқлаштириш ва уни Олий таълим тизимларини маънавий-ахлоқий муҳитига татбиқ этишнинг методик талабларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 10-декабрдаги 04/36-1272-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишида берилган маънавий маданиятни ривожлантиришда рефлексив-перспектив ёндашув ҳақидаги маълумотлар мамлакатимиз ёшлари дунёқарашини шакллантиришга, уларнинг маънавий маданиятини ва тафаккурини юксалтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish