Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаева Нозима Хайруллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онкологик касалликка чалинган беморларда репродуктив саломатликни сақлаш ва тиклаш стратегияларни ишлаб чиқишга мультидисциплинар ёндашув» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Tib1053.
Илмий маслаҳатчи: Каххаров Алишер Жамолиддинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Захирова Наргиза Неъматовна, тиббиёт фанлари доктори; Мамадалиева Яшнар Мамасолиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: “Мемориал Слоан Кеттеринг” Онкология маркази (АҚШ).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: онкологик патологиянинг тухумдонлар резервига таъсирини комплекс баҳолаш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган фертилликни сақлашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фертил ёшдаги онкологик касалликларга чалинган беморларда ёшига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўсманинг тухумдонларга тизимли таъсири сабабли, антрал фолликулалар сонининг камайиши ҳисобига тухумдон заҳирасининг муддатидан олдин камайиши кузатилганлиги исботланган;
онкологик жараённинг кечки босқичида ўсманинг паранеопластик фаоллиги ва тухумдонларнинг метастазлар билан бевосита тўғридан-тўғри зарарланиши туфайли ФСГ ва АМГ даражасининг пасайиши билан кечиши исботланган;
HER2neu мусбат ва уч карра манфий сут бези саратонининг субтурлари биологик хусусиятлари ва тухумдон фаолиятига таъсир қилувчи омилларнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ равишда тухумдон заҳираси кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши исботланган;
Ходжкин лимфомасида умумий симптомларнинг (А тоифа) мавжудлиги ўсма жараёнининг гонадал фаолиятига таъсири, цитокинлар орқали билвосита таъсирлар ва тухумдон фолликуляр аппаратига токсик таъсир кўрсатиши билан боғлиқ равишда антрал фолликулалар даражасини пасайиши исботланган;
Ходжкин лимфомасида ўсма микро муҳитида цитокинлар ишлаб чиқарилиши ва нодуляр склероз билан боғлиқ равишда тухумдон заҳираси ва фолликулогенез кўрсаткичларининг пасайиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 октябрдаги 09/15 -сон қарорига кўра:
биринчи илмий янгилик: фертил ёшдаги онкологик касалликларга чалинган беморларда ёшига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўсманинг тухумдонларга тизимли таъсири сабабли, антрал фолликулалар сонининг камайиши ҳисобига тухумдон заҳирасининг муддатидан олдин камайиши кузатилганлиги исботланган. Мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган онкофертилликни баҳолаш усули  онкологик касалликка чалинган аёлларда тухумдон захирасининг муддатидан олдин камайишини аниқлаш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек, у репродуктив саломатликни сақлаш имкониятлари ва мавжуд хавфлар ҳақида хабардорлик даражасини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: онкологик беморларда фертилликни сақлаб қолиш ва тиклаш стратегияларини жорий этиш онкологияга чалинган беморларда профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ва фертилликни қўллаб-қувватлаш орқали келажакда бепуштликни даволаш ва репродуктив технологияларга давлат буджети харажатларини 25% га камайтириш имконини берди. Хулоса: онкологияга чалинган аёлларда тухумдонлар захирасининг эрта тугашини аниқлаш эрта аралашув стратегияларини ишлаб чиқиш, беморларнинг психоемотсионал саломатлигини қўллаб-қувватлаш имконини беради, бу эса даволашни оптималлаштириш, беморларнинг касалхонада қолиш вақтини қисқартириш, узоқ муддатли тиббий харажатларни камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали 1 нафар бемор учун буджет маблағларини 25% тежаш имконини беради, бу соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.
иккинчи илмий янгилик: онкологик жараённинг кечки босқичида ўсманинг паранеопластик фаоллиги ва тухумдонларнинг метастазлар билан бевосита тўғридан-тўғри зарарланиши туфайли ФСГ ва АМГ даражасининг пасайиши билан кечиши исботланган. Мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди.  Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган онкофертилликни баҳолаш усули онкологик касаллиги бўлган аёлларда тухумдон захирасининг муддатидан олдин камайишини аниқлаш беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек, у репродуктив саломатликни сақлаш имкониятлари ва мавжуд хавфлар ҳақида хабардорлик даражасини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: онкологик беморларда фертилликни сақлаб қолиш ва тиклаш стратегияларини жорий этиш онкологик беморларда профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ва фертилликни қўллаб-қувватлаш орқали келажакда бепуштликни даволаш ва репродуктив технологияларга давлат буджети харажатларини 25% га камайтириш имконини беради. Хулоса: онкологияга чалинган аёлларда тухумдонлар захирасининг эрта тугашини аниқлаш эрта аралашув стратегияларини ишлаб чиқиш, беморларнинг психоэмоционал саломатлигини қўллаб-қувватлаш имконини беради, бу эса даволашни таққомилаштириш, беморларнинг касалхонада қолиш вақтини қисқартириш, узоқ муддатли тиббий харажатларни камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали 1 нафар бемор учун буджет маблағларини 25% тежаш имконини берди, бу соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.
учинчи илмий янгилик: HER2neu мусбат ва уч карра манфий сут бези саратонининг субтурлари биологик хусусиятлари ва тухумдон фаолиятига таъсир қилувчи омилларнинг ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ равишда тухумдон заҳираси кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши исботланган. Мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди.  Ижтимоий самарадорлиги: сут бези саратонининг HER2neu мусбат ва уч карра манфий кичик турларининг тухумдон захираси кўрсаткичларига салбий таъсирини аниқлаш саратоннинг ушбу тури билан касалланган аёлларнинг репродуктив саломатлигини қўллаб-қувватлашнинг янада мақсадга йўналтирилган стратегияларини ишлаб чиқишга имкон беради, бу эса беморларнинг хавфлар тўғрисида хабардорлигини оширишга, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва оналик имкониятини сақлаб қолиш учун шароит яратишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу кашфиётнинг жорий этилиши бепуштликни даволаш ва ёрдамчи репродуктив технологиялар учун молиявий харажатларни камайтириш, соғлиқни сақлаш тизимида ресурсларни тақсимлашни оптималлаштириш имконини беради. Ўз вақтида ташхис қўйиш ва фертилликни қўллаб-қувватлаш онкологияга чалинган беморларда бепуштликни даволаш билан боғлиқ узоқ муддатли харажатларни 30 фоизга сезиларли даражада камайтириши мумкин. Хулоса: сут бези саратонининг  HER2neu мусбат ва уч карра манфий кичик турларининг тухумдон захираси кўрсаткичларига таъсирини аниқлашга асосланган усулларни жорий этиш нафақат саратоннинг ушбу шакллари билан касалланган аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, балки бепуштликни даволаш учун иқтисодий харажатларни камайтиришга ёрдам беради, бу эса соғлиқни сақлаш тизимининг самарадорлигини оширади ва даволанишни таққомилаштириш, беморларнинг касалхонада қолиш вақтини қисқартириш, узоқ муддатли тиббий харажатларни камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш орқали 1 нафар бемор учун буджет маблағларини 25% тежаш имконини беради, бу эса соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатади.
тўртинчи илмий янгилик: Ходжкин лимфомасида умумий симптомларнинг (А тоифа) мавжудлиги ўсма жараёнининг гонадал фаолиятига таъсири, цитокинлар орқали билвосита таъсирлар ва тухумдон фолликуляр аппаратига токсик таъсир кўрсатиши билан боғлиқ равишда антрал фолликулалар даражасини пасайиши исботланган. Мазкур илмий янгилик 2025-йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Ходжкин лимфомасида умумий аломатларнинг мавжудлиги ва антрал фолликулалар даражасининг пасайиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш тиббиёт мутахассисларига беморларнинг репродуктив саломатлигини янада самарали мониторинг қилиш имконини беради, бу эса аёлларни уларнинг фертиллиги учун потенциал хавфлар ҳақида яхшироқ хабардор қилишга ёрдам беради ва уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ходжкин лимфомаси бўлган аёлларда гонадал фаолиятини эрта аниқлаш ва тузатиш бепуштликни кеч даволаш учун юқори харажатларни олдини олади, бу эса соғлиқни сақлаш тизимида ресурслардан фойдаланишни сезиларли даражада оптималлаштиради ва давлат буджетини 20% га тежайди. Хулоса: Ходжкин лимфомасининг умумий белгилари ва антрал фолликулалар даражасининг пасайиши ўртасидаги исботланган боғлиқлик онкологияда аёлларнинг репродуктив саломатлигини қўллаб-қувватлашга комплекс ёндашувни жорий этиш зарурлигини таъкидлайди, бу нафақат беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди, балки соғлиқни сақлашга бўлган иқтисодий юкламаларни камайтиради, даволашни оптималлаштириш, беморларнинг касалхонада қолиш вақтини қисқартириш орқали ҳар бир бемор учун буджет маблағларини 25% тежаш имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: Ходжкин лимфомасида ўсма микро муҳитида цитокинлар ишлаб чиқарилиши ва нодуляр склероз билан боғлиқ равишда тухумдон заҳираси ва фолликулогенез кўрсаткичларининг пасайиши исботланган. Мазкур илмий янгилик 2025- йил 14-январдаги 3/1-сонли буйруқ асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Жиззах филиалидаги онкомаммология бўлимида, шунингдек, 2025-йил 15-январдаги 9-Т- ва 10-Т-сонли буйруқлар асосида Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалидаги онкомаммология бўлимида амалиётга татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Ходжкин лимфомасида нодуляр склерознинг тухумдон захираси кўрсаткичларига таъсирини исботлаш тиббиёт мутахассисларига аёлларнинг репродуктив саломатлиги учун хавфларни ўз вақтида аниқлаш ва баҳолаш имконини беради, уларга оилани режалаштириш ва фертилликни сақлаш имкониятларига янада хабардорлик ёндашувини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши бепуштликни даволаш харажатларини камайтиришга олиб келиши мумкин, чунки эрта ташхис қўйиш ва тухумдон захирасини сақлаш жараёнига аралашув келажакда ёрдамчи репродуктив технологияларга 25% юқори харажатларни олдини олишга  ёрдам беради. Хулоса: Ходжкин лимфомасида нодуляр склероз ва тухумдонлар захирасининг пасайиши ўртасидаги аниқланган боғлиқлик онкологиянинг ушбу шаклига чалинган аёлларнинг репродуктив саломатлигини бошқаришга комплекс ёндашувнинг муҳимлигини таъкидлайди, бу уларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва соғлиқни сақлаш тизимига молиявий юкламаларни камайтиришга ёрдам беради,  даволашни оптималлаштириш, беморларнинг касалхонада қолиш вақтини қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемор учун буджет маблағларини 25% тежаш имконини яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish