Джумаев Нормурат Давлатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дерматофитлар диагностикасини такомиллаштиришда янги маҳаллий озиқ муҳитининг аҳамияти», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1847.
Илмий раҳбар: Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Абдухалилова Гулнора Қудратуллаевна тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Нуралиев Некадам Абдуллаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дерматофитлар диагностикасини такомиллаштиришда янги махаллий озиқ муҳитининг ахамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор дерматомикоз қўзғатувчиларини ундириш учун озиқ муҳити тайёрлашда кератин гидролизати, ўрик экстракти, цеклогексимид, тиамин хлорид ва ципрофлоксациндан фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
илк бор дерматомикоз қўзғатувчиларини ундириш учун маҳаллий маҳсулотлар асосида яратилган янги озиқ муҳити патентланган («Дерматофитларни ундириш учун янги озиқ муҳит» ихтиро патенти №IAP 07071.22-08-2022).
илк бор Epidermophyton floccosum, Trichophyton rubrum, Microsporum canis ва Trichophyton verrucosum каби дерматомикоз қўзғатувчиларини ундириш учун янги озиқ муҳитидан фойдаланиш мумкинлиги исботланган;
илк бор микроспория, трихофития, оёқ панжа микози, чов соҳаси микози, онихомикоз каби дерматомикоз касалликларига эрта ташхис қўйиш учун янги озиқ мухитидан фойдаланиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 15 декабрдаги 8 н/р-1513 - сонли илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор дерматомикоз қўзғатувчиларини ундириш учун озиқ муҳити тайёрлашда кератин гидролизати, ўрик экстракти, тиамин хлорид, циклогексимид ва ципрофлоксациндан фойдаланиш мумкинлиги исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 15 декабрда 8 н/р-1513-сон билан тасдиқланган «Дерматофитларни ундириш учун янги озиқ муҳит» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 26.01.2023 йилдаги 15-сон, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиали бўйича 24.01.2023 йилдаги 18-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 сентябрдаги 06/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қуйидагилардан иборат: дерматофитларни ундириш учун ишлаб чиқилган янги озиқ муҳит Республикамиз ҳудудида жойлашган тери-таносил касалликлари диспансерлари, хусусий лабораториялар, бактериологик лабораториялар кундалик амалиётида кенг тартибда фойдаланиш орқали терининг замбуруғлар билан чақириладиган хасталикларини эрта ташхислаш ва самарадорлигини баҳолаш орқали юзага келадиган касалликларни камайтириш, асоратларни олдини олиш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: дерматофитларни ундириш учун ишлаб чиқилган янги озиқ муҳит терининг замбуруғлар билан чақириладиган хасталикларини эрта ташхислаш ва самарадорлигини баҳолаш мақсадида кенг миқёсда ўтказилган клиник-лаборатор, микологик тадқиқотлар асосида амалдаги замонавий микробиологик усулларга қиёсий солиштириш натижасида янги тайёрланган озиқ муҳити иқтисодий жиҳатдан Сабуро ва бошқа озиқ муҳитларидан бир неча марта арзонлиги, озиқ муҳитини амалиётда қўллаш ҳар 100 нафар беморларда таҳлилларни олиб бориш учун 3219698 сўм иқтисод қилишга эришилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор дерматомикоз қўзғатувчиларини ундириш учун маҳаллий маҳсулотлар асосида яратилган янги озиқ муҳити патентланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 15 декабрда 8 н/р-1513-сон билан тасдиқланган «Дерматофитларни ундириш учун янги озиқ муҳит» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 26.01.2023 йилдаги 15-сон, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиали бўйича 24.01.2023 йилдаги 18-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 сентябрдаги 06/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволаш-профилактика муассасалари (тери-таносил касалликлари диспансерлари, хусусий лабораториялар) қошидаги бактериологик лабораториялар кундалик амалиётида ишлатиш учун арзон ва унумдор сифатли озиқ муҳит яратилиб, мамлакатимиз худудидаги инсонлардан, тупроқдан, ҳайвонлардан юқадиган замбуруғлар натижасида юзага келадиган касалликларни камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, замбуруғлар билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: Республикамиз ҳудудида жойлашган даволаш-профилактика муассасалари (тери-таносил касалликлари диспансерлари, хусусий лабораториялар) қошидаги бактериологик лабораториялар кундалик амалиётида ишлатиш учун арзон ва сифатли озиқ муҳити иқтисодий жиҳатдан Сабуро ва бошқа озиқ муҳитларидан бир неча марта арзонлиги, озиқ муҳитини амалиётда қўллаш ҳар 100 нафар беморларда таҳлилларни олиб бориш учун 3219698 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор Epidermophyton floccosum, Trichophyton rubrum, Microsporum canis ва Trichophyton verrucosum каби дерматомикоз қўзғатувчиларини ундириш учун “Дерматофитларни ундириш учун янги озиқ муҳит”идан фойдаланиш мумкинлиги исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 15 декабрда 8 н/р-1513-сон билан тасдиқланган «Дерматофитларни ундириш учун янги озиқ муҳит» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 26.01.2023 йилдаги 15-сон, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиали бўйича 24.01.2023 йилдаги 18-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 сентябрдаги 06/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дерматофитларни ундириш учун ишлаб чиқилган янги озиқ муҳит Республикамиз ҳудудида жойлашган тери-таносил касалликлари диспансерлари, хусусий лабораториялар, бактериологик лабораториялар кундалик амалиётида кенг тартибда фойдаланиш орқали терининг замбуруғлар билан чақириладиган хасталикларини эрта ташхсилаш ва самарадорлигини баҳолаш орқали юзага келадиган касалликларни камайтириш, асоратларни олдини олиш натижасида беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: дерматофитларни ундириш учун ишлаб чиқилган янги озиқ муҳит терининг замбуруғлар билан чақириладиган хасталикларини эрта ташхислаш ва самарадорлигини баҳолаш мақсадида кенг миқёсда ўтказилган клиник-лаборатор, микологик тадқиқотлар асосида амалдаги замонавий микробиологик усулларга қиёсий солиштириш натижасида янги тайёрланган озиқ муҳити иқтисодий жиҳатдан Сабуро ва бошқа озиқ муҳитларидан бир неча марта арзонлиги, озиқ муҳитини амалиётда қўллаш ҳар 100 нафар беморларда таҳлилларни олиб бориш учун 3219698 сўм иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор микроспория, трихофития, оёқ панжа микози, чов соҳаси микози, онихомикоз каби дерматомикоз касалликларига эрта ташхис қўйиш учун янги озиқ мухитидан фойдаланиш мумкинлиги асосланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мувофиқлаштириш эксперт кенгаши томонидан 2022 йил 15 декабрда 8 н/р-1513-сон билан тасдиқланган «Дерматофитларни ундириш учун янги озиқ муҳит» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали бўйича 26.01.2023 йилдаги 15-сон, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро вилояти ҳудудий филиали бўйича 24.01.2023 йилдаги 18-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 22 сентябрдаги 06/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тайёрланган озиқ муҳити иқтисодий жиҳатдан Сабуро ва бошқа озиқ муҳитларидан бир неча марта арзон эканлиги, замбуруғли касалликлари қўзғатувчилари Epidermophyton floccosum, Trichophyton rubrum, Microsporum canis, Trichophyton verrucosum турларини идентификациялаш кунларини Epidermophyton floccosum 9-11 кунлари, Trichophyton rubrum 10-11 кунлари, Microsporum canis 11-12 кунлари, Trichophyton verrucosum 14-15 кунларида соф экмаларни ажратиш натижасида ушбу озиқ муҳитини самардорлиги ва патоген замбуруғларнинг ўстириб ажратиб олиш ташхисоти янада такомиллаштирилганлиги билан бир қаторда антимикотик дори воситаларига сезувчанлигини қисқа муддатда аниқлаш имкони яратилганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: тайёрланган озиқ муҳити иқтисодий жиҳатдан Сабуро ва бошқа озиқ муҳитларидан бир неча марта арзон эканлиги, озиқ муҳитни тайёрлаш учун зарур бўлган техник талаб ва кўрсатма ишлаб чиқиш таклиф қилинган озиқ муҳитини амалиётда қўллаш ҳар 100 нафар беморларда таҳлилларни олиб бориш учун бир литр ҳисобидаги таннархи амалиётда қўлланилаётган Сабуро озиқ муҳити таннархидан 110665 сўмга, яъни 1,7 баробарга арзон эканлигини инобатга олиб, умумий таҳлиларда 3219698 сўм иқтисод қилиш имконини берган.