Sayt test rejimida ishlamoqda

Туракулова Шахноза Маруфовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Компютерда моделлаштириш асосида осма пўлат конструксиялар ҳисобини такомиллаштириш”, 05.09.01- “Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4753.
Илмий раҳбар: Фридман Геннадий Соломонович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети”.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
PhD 26/26.01.2023.Т.109.02
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Хотамов Асадулло Тоштемирович ҳамда техника фанлари номзоди, доцент Кондратев Владимир Анатолевич. 
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехника Институти. 
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади осма пўлат конструксияларни статик ва сейсмик таъсирларида чекли элементлар услуби (ЧЕУ) асосида компютерда моделлаштириш, ҳисоблаш ва ишлашини тадқиқ қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Лира САПР дастурий комплекси ёрдамида геометрик ночизиқлиликни ҳисобга олган ҳолда тросли ва узлюксиз мембранали осилган тузилмаларни моделлаштириш ва ҳисоблашнинг умумий методологияси ишлаб чиқилган;
ҳар хил юкланишда бўлган тўғри бурчакли ва айлана шаклли, бикр таянган ёки эгилувчан контурли, бир белбоғли ва икки белбоғли осма трослар сонли экспе-римент орқали моделлаштирилиб, конструкция элементларининг кучланиш-деформацияланиш ҳолати уларнинг дастлабки ҳолати билан боғлиқлиги аниқланган;
пўлат листлардан қилинадиган цилиндрсимон мембраналар моделлаштирилиб, олинган натижалар бўйича дастлабки маълумотларнинг ўзгариши эътиборга олинган ҳолда, айлана ёки квадрат ёпиқ контурли мембрана қобиқларни моделлаштириш ва ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган.
геометрик ночизиқли эгри-бикр конструксияларни (ағдарилган аркалар) моделлаштириш ва ҳисоблаш методологияси спектрал ёндашув асосида сейсмик таъсирларни ҳисоблаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Компютерда моделлаштириш ёрдамида осма пўлат конструксиялар ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услуб қуйидаги лойиҳаларда жорий қилинган:
- “Технология” кичик корхона томонидан Самарқанд вилоятидаги Оқдарё дарёси устидан газ тармогини ўтказиш учун мўлжалланган 140 м узунликдаги вантли тизимни статик ва сейсмик юклар таъсирига геометрик ночизиклиликни эътиборга олиб ҳисобланган ва лойиҳалаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хо'жалиги вазирлигининг 2024 йил 8 ноябрдаги №24-06/11793-сонли маълумотномаси). Натижада, осма конструксияларни геометрик ночизиклиликни эътиборга олиб ҳисоблашда конструкцияларнинг мустаҳкамлиги ва ишончлилиги ошган, ҳамда материаллар сарфи 13-18% га тежалишига эришилган;
- “ГеоФундаментПрожеcт” МЧЖ томонидан Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Хишрав қўрғонидаги “Дарғом” канали устида қурилган 132 м узунликдаги ванта-тўсинли пиёдалар кўпиригини геометрик ночизиклиликни эътиборга олиб лойиҳалашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хо'жалиги вазирлигининг 2024 йил 8 ноябрдаги №24-06/11793-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур ҳисоблаш услуби ёрдамида компютерда моделлаштириш асосида иншоотнинг самарали геометрик ечими аниқланиб, иншоотнинг ишончлилиги ва мустаҳкамлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish