Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегимқулов Шерзод Абдирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):     «Қуёш нурида ишлайдиган кўп стерженли лазерлар», 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/FM1160 .
Илмий раҳбар: Пайзиев Шермахамат Далиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.09.2020.FM.55.04.
Расмий оппонентлар: Эшқобилов Нафас Бекназарович , физика-математика фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Ғофур Бобоқулович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қуёш лазери самарадорлигини ошириш учун кўп стерженли фаол муҳитлардан ва сенсибилизаторлардан ташкил топган турли лазер конфигурацияларини Монте Карло фотонларни кузатиш методига асосланган симуляция усули билан ўрганиб юқори лазер чиқиш қуввати ва самародорлигига эга бўлган оптимал конфигурацияларни аниқлаш бўйича янги ечимларни таклиф қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Монте-Карло фотон йўлини кузатиш методи асосида кўп стерженли қуёш лазерининг симуляцион модели ишлаб чиқилган;
илк бор Нд:ЯГ билан Ти:Са сенсибилизаторини комбинацияси асосидаги композит структурали Нд:ЯГ/Ти:Са/Нд:ЯГ фаол муҳит учун симуляцион модели ишлаб чиқилган ва чиқиш қувватини 25% гача ошириш мумкинлиги кўрсатилган;
уч стерженли қуёш лазерининг симуляция моделини ишончлилиги экспериментал тадқиқотда олинган маълумотлар билан солиштириш асосида тасдиқланган (модел валидация қилинган) ва бунда ҳисоблаш аниқлиги 5% атрофида бўлиши  кўрсатилган;  
Нд:ЯГ, Cе:Нд:ЯГ ва Cр:Нд:ЯГ фаол муҳитларини уч стерженли қуёш лазерларида ишлатилишида қиёсий баҳоланган. Унга кўра Cр:Нд:ЯГ да энг юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги, яъни Cр:Нд:ЯГ учун самарадорлик Нд:ЯГ га нисбаттан 2 баравар, Cе:Нд:ЯГ га нисбаттан эса 1.7 баравар юқори чиқиши аниқланган;
паст ва юқори оптик дамалаш қувватида қуёш лазерининг турли хил кўп стерженли конфигурацияларини ўрганиш натижасида, кўп стерженли конфигурациялар орқали термик муаммоларни ҳал қилиш мумкинлиги кўрсатилган ва бунда 7 стерженли конфигурация учун самардорлик энг юқори чиқиши аниқланган; 
илк бор термал эффектларни ҳисобга олган ҳолда, кўп стерженли конфигурациялар умумий эффектив ҳажми бир ҳил бўлган бир стерженлик конфигурацияга нисбатан лазер чиқиш қуввати тахминан 2.5 бараваргача юқорироқ бўлиши мумкинлиги симуляция усули билан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш нурида ишлайдиган кўп стерженли лазерлар бўйича олинган илмий натижалар лойиҳаларда:
кўп стерженли лазер учун ютилиш, температура тақсимоти ва термик стресс жараёнларини моделлаштиришда олинган илмий натижалар хорижий нашрлардаги бир қатор тадқиқотларда ( 1. Cоста, Ҳ., Лианг, Д., Матос, А., & Алмеида, Ж. (2024, Септембер). Мулти-Фреснел-ленс пумпинг аппроач фор симултанеоус эмиссион оф севен ТЕМ00-моде беамс wитҳ 3.73% cонверсион эффиcиенcй. Пҳотониcс Вол. 11, Но. 9, п. 889, МДПИ;  2. Алмеида, Ж., Cоста, Ҳ., Вистас, C. Р., Тибúрcио, Б. Д., Матос, А., & Лианг, Д. (2024). Мултирод Пумпинг Аппроач wитҳ Фреснел Ленс анд Cе: Нд: ЯГ Медиа фор Энҳанcинг тҳе Солар Ласер Эффиcиенcй. Энергиес, 17(22), 5630;  3. Матос, А., Лианг, Д., Cоста, Ҳ., Тибúрcио, Б. Д., & Алмеида, Ж. (2025). Фиве-Cе: Нд: ЯГ-род солар ласер аппроач wитҳ ТЕМ00-моде cоллеcтион эффиcиенcй оф 51.7 W/м2. Апплиед Оптиcс, 64(4), 797-807; 4. Боутака, Р., Лианг, Д., Боуаджемине, Р., & Ҳендаоуи, Н. (2024). Десигн оф ҳигҳ-поwер Нд: ЯГ солар ласер пумпед wитҳ офф-ахис параболиc cонcентраторс. Оптоелеcтрониcс анд Адванcед Материалс-Рапид Cоммуниcатионс, 18(Новембер-Деcембер 2024), 516-524) фойдаланилган. Натижалардан фойдаланиш кўп стерженли ласер конфигурациялари учун симуляцион моделлар ёрдамида ўтказилган назарий тадқиқотларда лазерларнинг самарадорлигини 1.5 баравардан кўпроққа ошириш мумкинлигини асослаш имконини берган;
Монте-Карло фотон йўлини кузатиш методи асосида ишлаб чиқилган модел асосида олинган натижалардан ЎзР ФА Материалшунослик институти “Ўзбекистон Республикаси фанлар Академияси Материалшунослик институти Қуёш Сандонида синтез қилинган керамикаларда фазавий ўзгаришлар жиҳатлари” мавзусидаги АЛ-4821023123 лойиҳасида илмий-техникавий вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 17-декабрдаги № 2/1255-2797 сонли маълумотномаси). Натижалардан фойдаланиш гелиостат ва консентратор фасетларининг эгрилик радиуси ноаниқликларининг консентратор фокусидаги нурланишга кучли таъсир қилишини аниқроқ тавсифлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish