Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерматова Феруза Абдурашид қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёруғлик диодлари билан оптик дамланадиган неодимли лазерлар”, 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/FM1163.
 Илмий раҳбар: Пайзиев Шермахамат Далиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.09.2020.FM.55.04.
Расмий оппонентлар: Болтаев Ганжабой Сапаевич, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Эшчанов Баҳодир Худайберганович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўғридан-тўғри оптик дамлаш шароитида ёруғлик диоди энергиясини лазер нурланишига айлантириш самарадорлигини чекловчи асосий омилларни аниқлаш ва неодимли лазер кристаллари асосида юқори самарали лазер қурилмаларини ишлаб чиқиш бўйича ечимларни таклиф қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёруғлик диодларининг нурланиш жараёнларини моделлаштириш учун ёруғлик диоди қурилмаларининг техник тавсифномасидан тўғридан-тўғри фазовий ва спектрал параметрларини ҳисобга олиш имконини берувчи янги ёндашув таклиф этилган;
илк бор ёруғлик диодлари билан оптик дамланадиган лазерларнинг симуляция моделлари Монте-Карло фотон йўлини кузатиш усули асосида ишлаб чиқилган;
ёруғлик диоди билан оптик дамланадиган лазер тизимларида эгриланган сиртли лазер квантронларининг текис сиртли квантронларга қараганда ютилиш ва энергия узатиш самарадорлиги 5-6% юқори эканлиги моделлаштириш натижалари асосида  аниқланган;
ёруғлик диоди билан оптик дамланадиган лазер тизимларида Нд:КГW лазер стержени Нд:ЯГ га нисбатан юқори салоҳиятга эга эканлиги  аниқланган;
ёруғлик диод нурланишининг температурага боғлиқ спектрал силжиши лазер фаол муҳитининг ютилиш хусусиятларига таъсир қилиши, хусусан, 3-5 нм га спектрал силжиш натижасида ютилиш самарадорлигининг 5% дан кўпроқ қийматга камайиши аниқланган;
кўк ёруғлик диодлари билан кўндаланг оптик дамланган Cе:Нд:ЯГ лазер тизими асосида 10% оптик самарадорликка ва 30 W дан ортиқ лазер чиқиш қувватига эришиш мумкинлиги симуляция натижалари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёруғлик диоди ёрдамида оптик дамланадиган Нд:ЯГ, Cе:Нд:ЯГ ва Нд:КГW лазер фаол муҳитларида ютилиш, иссиқлик хусусиятлари ва лазер нурланиш характеристикаларини ўрганиш бўйича олинган натижалар қуйидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларига татбиқ этилган:
углерод нанотрубкалари компютер моделини яратиш учун У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида олиб борилган “Углеродли наноструктуралардан атомларнинг сочилиши, адсорбсияси ва инкапсуляцияси жараёнларини моделлаштириш ва сферик фуллеренлардан электронларнинг эластик сочилишини назарий тадқиқ этиш” бюджет мавзусидаги фундаментал тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 17 декабрдаги 2/1255-2798-сонли маълумотномаси). Олинган натижалардан фойдаланиш углеродли нанотрубкаларда атомларнинг сочилишида температура таъсирини баҳолаш имконини берган;
илк бор бир хил бўлмаган домен тузилмали кристалларда учинчи гармоник авлодни амалга оширишда доменлар кетма-кетлигини оптималлаштириш учун Монте-Карло усулига асосланиб ишлаб чиқилган алгоритмлар Тошкент давлат техника университетида олиб борилган “Ночизиқли фотон кристалларда фемтосекунд давомийликдаги лазер импулсларининг параметрик таъсири натижасида – кўп рангли ўта қисқа лазер импулсларининг манбаини олиш усулларини яратиш” мавзусидаги Узб-Инд-2021-96 лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат техника университетининг 2024-йил 11-октябрдаги 01/9-14-1717-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши чизиқли бўлмаган фотоник кристалларда қисқа лазер импулсларини параметрик кучайтириш бўйича муҳим маълумотларни тақдим этган бўлиб, бу ўз навбатида инновацион оптималлаштириш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish