Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиева Мушарраф Садировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда гастродуоденал касалликларнинг клиник-морфологик, иммунологик жихатлари ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.02 – Морфология, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tib980.
Илмий маслаҳатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
    Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рагимов Разин Мирзекеримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Арзикулов Абдурайим Шамсиевич тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Витебск халқлар дўстлиги давлат ордени тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анор данаги мойининг самарадорлигини клиник, морфологик ва иммунологик баҳолаш орқали ўсмирларда гастродуоденал касалликларни даволашни оптималлаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба анор данаги мойи оқ каламушларда индометацин ва сирка кислотаси келтириб чиқарадиган эрозия ва ўткир яраларда самарали эканлиги ва сурункали гастритнинг ошқозон ярасига ўтиш жараёнини секинлаштириши исботланган;
сурункали гастрит Helicobacter pylori билан боғлиқлигидан қатъи назар, IgG танқислиги фонида sIgA ва IL-10 даражасининг пасайиши, АСТ, TNF-a, VEGF-A даражасининг ошиши билан тавсифланганлиги аниқланган;
ўсмирларда сурункали гастрит Helicobacter pylori билан боғлиқлигидан қатъи назар, IgG танқислиги ва sIgA камайиши фонида ривожланиши аниқланган;
 сурункали гастрит Helicobacter pylori билан боғлиқлигидан қатъи назар, ўсмирларда TNF-a даражасининг ошиши кузатилган, бу ошқозон яраси касаллигини ривожланиш хавфи юқори эканлигини исботланган;
цитокинларнинг юқори концентрациялари IL-1 >5.9 пг/мл, IL-10<8.7 пг/мл, TNF-a >17.0 пг/мл ва VEGF-А >115.6 пг/мл ўсмирларда сурункали гастритнинг яра касаллигига ўтиш хавфининг иммунологик кўрсаткичлари бўлиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсмирларда сурункали гастритнинг ошқозон ярасига ўтишининг хавф омилларини ҳамда анор уруғи ёғининг экспериментал яраларда лаборатория ҳайвонларининг ошқозонида морфологик ва морфометрик ўзгаришларга таъсирини қиёсий таҳлил қилиш натижаларига кўра: 
биринчи илмий янгилик: илк маротаба анор данаги мойи оқ каламушларда индометацин ва сирка кислотаси келтириб чиқарадиган эрозия ва ўткир яраларда самарали эканлиги ва сурункали гастритнинг ошқозон ярасига ўтиш жараёнини секинлаштириши тўғрисидаги маълумотлар Бухоро давлат тиббиёт институтининг Эксперт комиссиясининг 24 йил 13 майдаги 088-м/2024-сонли хулосаси билан тасдиқланган “Анор уруғи ёғининг экспериментал яраларда лаборатория ҳайвонларининг ошқозонида морфологик ва морфометрик ўзгаришларга таъсири” деб номланган услубий тавсиянома таркибига киритилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Бухоро филиали (22.05.2024-йилдаги 91-сонли буйруқ), Самарқанд вилоят БКТТМ (16.05.2024-йилдаги 794-сонли буйруқ) ҳамда Бухоро вилоят БКТТМ (17.05.2024-йилдаги 48-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анор данаги мойидан фойдаланиш ошқозон шиллиқ қавати эрозияси ҳамда ўткир яраларида самарали эканлиги аниқланган бўлиб, сурункали гастритнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган услубий тавсияномаларни қўллаш натижасида ошқозоннинг органометрик ва морфологик параметрларини оптималлаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вилоят ва туман тиббиёт марказлари гастроэнтерологлари ва педиатрларининг амалий фаолиятида тавсия этилган тактикадан фойдаланиш битта беморни даволаш учун давлат бюджетидан 430 минг сўм миқдорида молиявий харажатларни тежаш имконини берди. Хулоса: Тадқиқот шуни кўрсатадики, анор данаги мойини қўллаш яллиғланиш жараёнларини сезиларли даражада камайтиради ва ярали шикастланишларнинг тезда битишини рағбатлантиради. 
иккинчи илмий янгилик: сурункали гастрит Helicobacter pylori билан боғлиқлигидан қатъи назар, IgG танқислиги фонида sIgA ва IL-10 даражасининг пасайиши, АСТ, TNF-a, VEGF-A даражасининг ошиши билан тавсифланганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўсмирларда сурункали гастритнинг ошқозон ярасига ўтишининг хавф омилларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Бухоро филиали (22.05.2024-йилдаги 91-сонли буйруқ), Самарқанд вилоят БКТТМ (16.05.2024-йилдаги 794-сонли буйруқ) ҳамда Бухоро вилоят БКТТМ (17.05.2024-йилдаги 48-сонли буйруқ)  клиник амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали гастритнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган услубий тавсияномаларни қўллаш натижасида сурункали гастрит учун даволаниш ва касалхонага ётқизишнинг ҳар бир аниқ ҳолатида иқтисодий самарадорлик давлат харажатлари асосида ҳисоблаб чиқилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вилоят ва туман тиббиёт марказлари гастроэнтерологлари ва педиатрларининг амалий фаолиятида тавсия этилган тактикадан фойдаланиш битта беморни даволаш учун давлат бюджетидан 430 минг сўм миқдорида молиявий харажатларни тежаш имконини берди. Хулоса: 1-гурух беморларда TNF-α 6.3марта, 2-гурухда 5марта  юқори эканлиги, ошқозон яра касаллигида маҳаллий қон айланиши бузилиши ва қон-томирлар жарохатланиши хавфи юқори  эканлиги аниқланди.
учинчи илмий янгилик: ўсмирларда сурункали гастрит Helicobacter pylori билан боғлиқлигидан қатъи назар, IgG танқислиги ва sIgA камайиши фонида ривожланиши, сурункали гастритда аниқланган иммунологик кўрсаткичларининг хусусиятлари сурункали гастритларнинг кечишини патогенетик механизмларининг янги жиҳатларини очиб бериши тўғрисидаги маълумотлар “Ўсмирларда сурункали гастритнинг ошқозон ярасига ўтишининг хавф омилларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Бухоро филиали (22.05.2024-йилдаги 91-сонли буйруқ), Самарқанд вилоят БКТТМ (16.05.2024-йилдаги 794-сонли буйруқ) ҳамда Бухоро вилоят БКТТМ (17.05.2024-йилдаги 48-сонли буйруқ)  клиник амалиётига жорий этилди. чиқилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўсмирларни рационал овқатга ўргатиш, лямблозларни вақтида даволаш ва болаларни она сути орқали озиқлантириш орқали  гастродуоденал патологиялар сонини ортишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вилоят ва туман тиббиёт марказлари гастроэнтерологлари ва педиатрларининг амалий фаолиятида тавсия этилган тактикадан фойдаланиш битта беморни даволаш учун давлат бюджетидан 430 минг сўм миқдорида молиявий харажатларни тежаш имконини берди. Хулоса: Сурункали гастритларда Helicobacter pyloriга боғлиқ бўлмаган ҳолда, секретор sIgA ва IL-10 миқдорининг пасайиши, АСТ, TNF-α, VEGF-A миқдорининг ошиши хосдир. 
тўртинчи илмий янгилик: сурункали гастрит Helicobacter pylori билан боғлиқлигидан қатъи назар, ўсмирларда TNF-a даражасининг ошиши кузатилган, бу ошқозон яраси касаллигини ривожланиш хавфи юқори эканлигини тўғрисидаги маълумотлар “Ўсмирларда сурункали гастритнинг ошқозон ярасига ўтишининг хавф омилларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Бухоро филиали (22.05.2024-йилдаги 91-сонли буйруқ), Самарқанд вилоят БКТТМ (16.05.2024-йилдаги 794-сонли буйруқ) ҳамда Бухоро вилоят БКТТМ (17.05.2024-йилдаги 48-сонли буйруқ) клиник амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Анор данаги мойининг овқатдан кейин истеъмол қилиниши оғриқни камайтириш учун энг катта самарадорликка эга бўлганлиги, кўнгил айниш, қусиш ва диспепсияни олдини олиш каби клиник белгиларнинг камайишига ҳамда Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлмаган сурункали гастритда анор данаги мойи ТNF-а нинг цитотоксик таъсирини фаоллаштириш орқали иммуномодуляцион ва яллиғланишга қарши таъсири натижасида самарали даволаш тизимини шакллантиришга асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вилоят ва туман тиббиёт марказлари гастроэнтерологлари ва педиатрларининг амалий фаолиятида тавсия этилган тактикадан фойдаланиш битта беморни даволаш учун давлат бюджетидан 430 минг сўм миқдорида молиявий харажатларни тежаш имконини берди. Хулоса: 1-гурух беморларда TNF-α 6.3марта, 2-гурухда 5 марта  юқори эканлиги, ошқозон яра касаллигида маҳаллий қон айланиши бузилиши ва қон-томирлар жарохатланиши хавфи юқори  эканлиги аниқланди.
бешинчи илмий янгилик: цитокинларнинг юқори концентрациялари IL-1 >5.9 пг/мл, IL-10<8.7 пг/мл, TNF-a >17.0 пг/мл ва VEGF-А >115.6 пг/мл ўсмирларда сурункали гастритнинг яра касаллигига ўтиш хавфининг иммунологик кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар “Ўсмирларда сурункали гастритнинг ошқозон ярасига ўтишининг хавф омилларини аниқлаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РШТЁИМ Бухоро филиали (22.05.2024-йилдаги 91-сонли буйруқ), Самарқанд вилоят БКТТМ (16.05.2024-йилдаги 794-сонли буйруқ) ҳамда Бухоро вилоят БКТТМ (17.05.2024-йилдаги 48-сонли буйруқ)  клиник амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Helicobacter pylori билан боғлиқ бўлмаган сурункали гастритда анор данаги мойи ТNF-а нинг цитотоксик таъсирини фаоллаштириш орқали иммуномодуляцион ва яллиғланишга қарши таъсири натижасида самарали даволаш тизимини шакллантиришга асос бўлиши ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронликни олдини олишга асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Вилоят ва туман тиббиёт марказлари гастроэнтерологлари ва педиатрларининг амалий фаолиятида тавсия этилган тактикадан фойдаланиш битта беморни даволаш учун давлат бюджетидан 430 минг сўм миқдорида молиявий харажатларни тежаш имконини берди. Хулоса: 1-гурух беморларда VEGF-A.2.2марта, 2-гурух беморларда 1.36 марта юқори эканлиги, гастродуоденал касалликларда қон-томирлар жарохатланиш назариясини тасдиқлайди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish