Sayt test rejimida ishlamoqda

Байсариева Чарос Усмановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электрон ресурслар ёрдамида талабалар мустақил таълим мазмунини такомиллаштириш услубиёти (Биотехнология фани мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари (биология)).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped7011.
Илмий раҳбар: Аликулов Бегали Сайдуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.B.02.08 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мустафаев Шомурод Нормўминович, педагогика фанлари доктори, доцент; Халимов Фазлитдин Закирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида биотехнология фанидан талабалар мустақил таълимини ташкил этиш услубиятини электрон ресурсларни қўллаш орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биотехнологик фанларни ўқитиш мазмунини такомиллаштиришнинг замонавий талаблар асосида шакллантирилган ўқув диалог, муаммоли таълим, ўқув вазифалари билан мустақил ишлаш ва интерфаол таълим технологияларининг самарадорлигини таъминлашда қўлланиладиган электрон таълим ресурсларининг турлари, уларнинг когнитив фаолиятдаги аҳамияти, ижодий жараёнга жалб қилиш ва рагʻбатлантирувчи назорат компонентларини қўллашнинг янгича ёндашувларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган; 
мустақил ишни ташкил этиш самарадорлиги биотехнологик жараёнларни ўзлаштиришга йўналтирилган топшириқларни бажаришдаги ижодий ёндашув жараёни,  ва таълимий натижадорлигини мониторинг қилишга қаратилган таълимий-рақамли электрон ресурслардан ўқув ва билиш фаолиятининг индивидуал самарадорлигини оширувчи  сунʼий тўсиқларни бартараф этишнинг зарурий ва эҳтимолий имкониятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишда ўз-ўзини назорат қилиш, ўзини-ўзи баҳолаш, ижодий, таҳлилий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш ҳамда муаммолар ечимини бартараф этиш кўникмаларини турли фанлар билан интеграциялашган, ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини ривожлантирувчи электрон таълим ресурсларини кенг қўллаш ҳамда таълим субектлари ижодий муносабатларидаги қайта алоқа мобиллигини динамик ошириш асосида такомиллаштирилган;
биотехнологик фанларни ўқитишда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган топшириқларини бажаришда замонавий биотехнологик таълимий ресурслар асосида яратилган  электрон таълим ресурсларидан кенг фойдаланиш орқали талабаларда ижодий, таҳлилий, коммуникатив, мантиқий ва танқидий фикрлашини ҳамда ахборот билан ишлаш, қизиқувчанлик, илмий ва ижодий ғоявийлик, когнитивлик, мослашувчанлик, креативлик, глобал фикрлаш, ўз-ўзини бошқара олиш қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида биотехнология фанидан талабаларнинг мустақил таълими самарадорлигини электрон ресурслар ёрдамида ошириш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар  асосида:
олий таълим муассасаларида ўқитиладиган мутахассислик фанлари бўйисҳа талабалар мустақил таълимини электрон ахборот ресурслари ёрдамида такомиллаштириш бўйича таклиф АИФ-2/13 рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги хорижий лойиҳада фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 15-июлдаги 10-3450-сонли маълумотномаси). Натижада, талабалар мустақил таълими мазмунини такомиллаштириш профессор-ўқитувчиларга талабаларда билим олиш мотивларини шакллантириш орқали “Устоз-шогирд” тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
электрон таълим шароитида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш тамойиллари ахборот технологиялари воситаси сифатида электрон ресурсларга қўйиладиган дидактик талаблар ҳамда электрон таълим ресурсларининг таълим жараёнига интеграциялаш механизмларини белгилаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Биотехнология” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2022-йил 31-мартдаги 9-сон қарорига асосан берилган 505-рақамли нашр рухсатномаси ва 2024-йил 15-июлдаги 10-3450-сонли маълумотномаси). Натижада, электрон таълим ресурсларини мақсадли таҳлил қилиш орқали талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил имконияти кенгайтирилган;
электрон таълим шароитида талабалар мустақил таълимининг мазмуни таълимнинг кредит-модул тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш хусусиятларига кўра мустақил таълимнинг ҳажми, турлари, шаклига асосланиб, мустақил таълим топшириқларини ишлаб чиқиш мезонларини аниқлаштириш ва талабаларнинг ахборотларни мустақил излаш, таҳлил қилиш ҳамда тақдим этиш механизмларини белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан 60710200-биотехнология таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 15-июлдаги 10-3450-сонли маълумотномаси). Натижада,  ахборот ресурсларининг инновацион услубда бойитилиши профессор-ўқитувчиларга талабалар мустақил ишларини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш имкониятларини тақдим этган;
электрон таълим шароитида талабаларга бериладиган топшириқларни мустақил таълим ҳажми, тури ва шаклига кўра яратиш мезонларини аниқлаштириш, ахборотларни мустақил излаш, таҳлил қилиш ҳамда тақдим этиш механизмларини белгилашга оид таклиф 60710200-биотехнология таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2024-йил 15-июлдаги 10-3450-сонли маълумотномаси). Натижада, 60710200-биотехнология таълим йўналиши ўқув режасида мутахассислик фанларнинг мустақил таълим мазмунини оптималлаштирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish