Ярматов Шарофиддин Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш» (Сурхондарё вилояти мисолида), 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4572.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз иқтисодиёт ва сервис университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маъмуров Бахтиёр Холматжанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақаларни барқарор ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишларини шакллантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақани барқарор ривожлантиришнинг мураккаб комплекс муаммоларини бартараф этишда чекланган бюджет ресурсларини йўналтиришда мултипликатор эффектидан самарали фойдаланиш дастури таклиф этилган;
минтақа иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш асосида Термиз шаҳри, Термиз, Бойсун, Олтинсой ва Денов туманлари ўртачадан юқори (БРМ>0.5), Шеробод, Ангор, Музработ, Узун ва Қизириқ туманлари ўртача (0.3<БРМ≤0.5), Қумқўрғон, Сариосиё, Шўрчи, Жарқўрғон ва Бандихон туманлари уртачадан паст (БРМ<0.3) гуруҳларида эканлиги асосланган;
Термиз шаҳрида халқаро савдо иқтисодий зонаси; Бойсун, Сариосиё, Олтинсой, Шеробод туманларида туризм кластери ва комплекслари; Термиз, Бандихон, Ангор, Музработ, Узун ва Қизириқ туманларида кичик саноат ва ёшлар зоналари; Термиз ва Бойсун туманларида эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш; Термиз ва Олтинсой туманларида инновасион ҳудудни ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва чуқур қайта ишлаш; Сариосиё, Шеробод ва Жарқўрғон туманларида яшил энергия марказларини шакллантириш асосланган;
Сурхондарё вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш асосида барқарор ривожланиш дастурларини жорий қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятининг барқарор ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақани барқарор ривожлантиришнинг мураккаб комплекс муаммоларини бартараф этишда чекланган бюджет ресурсларини йўналтиришда мултипликатор эффектидан самарали фойдаланиш дастури бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 31-майдаги “2022-2026-йилларда Сурхондарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 341-8-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-феврал 02-02/341-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилоятида иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш ташкилий иқтисодий модели асосида давлат тармоқ, маҳаллийлаштириш дастурлари таҳлил қилинган;
минтақа иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш асосида Термиз шаҳри, Термиз, Бойсун, Олтинсой ва Денов туманлари ўртачадан юқори (БРМ>0.5), Шеробод, Ангор, Музработ, Узун ва Қизириқ туманлари ўртача (0.3<БРМ≤0.5), Қумқўрғон, Сариосиё, Шўрчи, Жарқўрғон ва Бандихон туманлари уртачадан паст (БРМ<0.3) гуруҳларида эканлиги бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 4-июндаги “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 447-8-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланийлган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-феврал 02-02/341-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилояти шаҳар ва туманлари иқтисодиёт тармоқларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш дастурлари ишлаб чиқилган;
Термиз шаҳрида халқаро савдо иқтисодий зонаси; Бойсун, Сариосиё, Олтинсой, Шеробод туманларида туризм кластери ва комплекси; Термиз, Бандихон, Ангор, Музработ, Узун ва Қизириқ туманларида кичик саноат зоналари; Термиз ва Бойсун туманларида эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш; Термиз ва Олтинсой туманларида инновасион ҳудудни ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштириш ва чуқур қайта ишлаш; Сариосиё, Шеробод ва Жарқўрғон туманларида яшил энергия марказларини шакллантириш бўйича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 30-июлдаги “Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ҳамда саноат корхоналари билан ишлашнинг мониторинг тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 552-8-0-Қ/24- сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-феврал 02-02/341-сон маълумотномаси). Натижада, Сурхондарё вилоятининг 2024-йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастури доирасида 6,2 трлн. сўмлик 416 та инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган;
Сурхондарё вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш асосида барқарор ривожланиш дастурларини жорий қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб бойича таклиф Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 30-июлдаги “Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ҳамда саноат корхоналари билан ишлашнинг мониторинг тизимини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 552-8-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 11-феврал 02-02/341-сон маълумотномаси). Натижада 2030-йилга келиб, Сурхондарё вилояти ЙҲМ ҳажми 1.5 баробарга, инвестициялар ҳажми 2 баробарга ошириш прогноз қилиниб, Сурхондарё вилояти иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш дастурларини олдиндан аниқлаш ва самарали режалаштириш имкони яратилган.