Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужамуратов Аббос Мардоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатг    а олинган рақам:B2025.1.PhD/Iqt4859
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Илёс Хуршидович Абдурахмонов, иқтисодиёт фанлари доктори доцент;
Усманов Фаррух Фарходович, PhD.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари маҳсулотлари ва хизматлари харажатларини оптималлаштириш ҳамда банклари маҳсулотлари бўйича трансферт баҳоларини аниқлаш усулларини қўллаш орқали банкнинг соф фоизли маржасини ошириш механизми таклиф этилган;
тижорат банклари кредит портфелида “яшил” кредитларнинг улушини ошириш мақсадида юридик шахслар учун “Греен Лоан” яшил кредит маҳсулотини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
тижорат банкларида “яшил” молиялаштириш тизимини ривожлантириш ҳамда жисмоний шахсларнинг экологик тежамкор технологиялар харидини рағбатлантириш учун “Греен Cомфорт” яшил кредит маҳсулотини ишлаб чиқиш таклиф этилган;
тижорат банкларида янги маҳсулотларни яратиш жараёнига бизнес бўлинмаларининг ҳамкорлиги матрицаси ҳамда масъул ходимларнинг компетенсиясини ошириш моделини татбиқ этиш асосида банк маҳсулотларини яратиш муддатини қисқартириш илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Замонавий банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тижорат банклари маҳсулотлари ва хизматлари харажатларини оптималлаштириш ҳамда банклари маҳсулотлари бўйича трансферт баҳоларини аниқлаш усулларини қўллаш орқали банкнинг соф фоизли маржасини ошириш механизмига доир таклифи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Бошқарувининг 2022 йил 26 августдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш тартиби” тўғрисидаги 106/1-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилган (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” 2025 йил 4 январдаги 1-4-3/2025-сонли маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда банкнинг кредит маҳсулотларидан олинган соф фоизли даромади 2,6 трлн сўмни, 2023 йилда эса 3,0 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилда кредит маҳсулотларидан олинган соф фоизли даромад ўтган йилга нисбатан 400,0 млрд сўмга ёки 15%га ошди;
тижорат банклари кредит портфелида “яшил” кредитларнинг улушини ошириш мақсадида юридик шахслар учун “Греен Лоан” яшил кредит маҳсулотини ишлаб чиқишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарувининг 2024 йил 30 августдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш” тўғрисидаги 19-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилган (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” 2025 йил 4 январдаги 1-4-3/2025-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024 йилда банкнинг “яшил” кредит маҳсулотларидан олинган фоизли даромади 13,4 млрд сўмни ташкил этиб, “яшил” кредит портфели 6,9 трлн. сўмни ёки жами кредит портфелининг 10%ини ташкил қилди;
тижорат банкларида “яшил” молиялаштириш тизимини ривожлантириш ҳамда жисмоний шахсларнинг экологик тежамкор технологиялар харидини рағбатлантириш учун “Греен Cомфорт” яшил кредит маҳсулотини ишлаб чиқишга доир таклифи АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Бошқарувининг 2023 йил 3 июлдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш” тўғрисидаги 134-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилган (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” 2025 йил 4 январдаги 1-4-3/2025-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда мазкур кредит маҳсулоти бўйича 18,7 млрд сўм, 2024 йилда эса 22,4 млрд сўм кредит ажратилиб, 2024 йилда ушбу кредитларнинг ҳажми ўтган йилга нисбатан 16,5%га ошди;
тижорат банкларида янги маҳсулотларни яратиш жараёнига бизнес бўлинмаларининг ҳамкорлиги матрицаси ҳамда масъул ходимларнинг компетенсиясини ошириш моделини татбиқ этиш асосида банк маҳсулотларини яратиш муддатини қисқартиришга доир таклифи  АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Бошқарувининг 2022 йил 26 августдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБда маҳсулотларни жорий этиш ва бошқариш тартиби” тўғрисидаги 106/1-сонли қарори асосида амалиётга жорий этилган (АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” 2025 йил 4 январдаги 1-4-3/2025-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023 йилда янги банк маҳсулотларини ишлаб чиқишга сарфланган вақт ўртача 14 кунга, 2024 йилда 6 кунга қисқарди, бу эса ўз навбатида 2024 йилда банк маҳсулотларини сотиш ҳажмини ўтган йилга нисбатан 27%га ошишига олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish