Sayt test rejimida ishlamoqda

Мажидова Дилноза Баҳромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнлари самарадорлигини оширишнинг эконометрик моделлари (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4857
Илмий раҳбар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Сауханов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Атаев Жасур Эркинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнлари самарадорлигини оширишнинг эконометрик моделларини тузиш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавотчилик кластерлари ишлаб чиқариш фаолиуатининг самарадорлиги баҳолаш кўрсаткичларининг   жуда юқори,  юқори,  ўрта,  паст,  жуда паст ўртача қийматлари чегаралари ишлаб чиқилган;
Сурхондарйо вилойати мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосилдорлик динамикасининг полином моделлари экспоненсиал ўртача   ва   мослашувчан қийматларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Сурхондарйо вилойатидаги  мева-сабзавот етиштириб берувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарида маҳсулот нархининг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига таъсирининг  ) ўртача давомийлиги баҳолашнинг   эконометрик моделлари таклиф этилган;
мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг 2028-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнлари самарадорлигини оширишнинг эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева-сабзавотчилик кластерлари ишлаб чиқариш фаолиуатининг самарадорлиги баҳолаш кўрсаткичларининг  жуда юқори,   юқори,  ўрта,  паст,  жуда паст, ўртача қийматлари чегаралари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 19-июндаги “Вилоят туманларида 2024-йилда эртаки экинлар ва ғалладан бўшайдиган майдонларда такрорий экинларни экиш орқали аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш ва талаб этиладиган моддий-техник ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора тадбирлари тўғрисида”ги 471-8-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-мартдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида вилоят қишлоқ хўжалиги мева-сабзавотчиликка ихтисослаш кластерларининг самарадорлик даражаси 1,38 баробарга ошгани аниқланди ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 2024-йилда (20 911,5 млрд. сўм) 2023-йилга (19 166,8 млрд. сўм) нисбатан 109 фоизга юқори бўлиши имкониятини яратган;
Сурхондарйо вилойати мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосилдорлик динамикасининг полином моделлари экспоненсиал ўртача   ва   мослашувчан қийматларини ҳисобга олган ҳолда таклиф этилган эконометрик моделлари Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалиги ерларни ҳамда янгидан ўзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-мартдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Сурхондарё вилояти аграр тармоғида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлик кўрсаткичларини аниқлашнинг ахборот технологиялари ва интеграл кўрсаткичлар тизимини қўллаш имкони кенгайтирилган, ҳамда вилоят қишлоқ хўжалигида суғориш тизимларини модернизатсия қилиш, экологик ва органик деҳқончиликни ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Сурхондарйо вилойатидаги  мева-сабзавот етиштириб берувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарида маҳсулот нархининг ўсиши ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига таъсирининг  ) ўртача давомийлиги баҳолашнинг  эконометрик моделлари бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2024-йил 23-февралдаги “Сурхондарё вилояти туманларида фойдаланишдан чиқиб кетган қишлоқ хўжалиги ерларни ҳамда янгидан ўзлаштириладиган яйлов ер майдонларини фойдаланишга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 154-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-мартдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Сурхондарё вилояти аграр тармоғида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги ишлов бериш технологияларини қўллаш 14 фоизга, транспорт ва сақлаш самарадорлигини 12 фоизга, маҳсулотлари диверсификатсиясини 7 фоизга, маҳсулотнинг нархи ва экспорт имкониятларини 14-15 фоизга ошириш имкониятини берган;
мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг 2028-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз натижалари бўйича таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2023-йил 20-октябрдаги “2023-йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 531-8-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 14-мартдаги 07-07/629-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф натижаларидан Сурхондарё вилоятидаги мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг 2028-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари аниқланган ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор ёʻналишини белгилаб олишга имконият яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish