Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттаров Илхом Ачиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар соҳасида бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2781
Илмий раҳбар: Калонов Мухиддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нурманов Улуғбек Анорбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли технологиялар соҳасида бюджет харажатларининг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет маблағларидан фойдаланиш натижаларини ва режалаштириш ҳақиқийлигини назорат қилишни таъминловчи “Натижадорликка йўналтирилган бюджет” дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш орқали бюджет харажатларини самарадорлигини ошириш ва маблағларнинг мақсадли ишлатилишининг натижавийлиги таъминлаш асосланган;
Рақамли технологиялар вазирлигининг ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, функционал вазифа ва мажбуриятларнинг самарали бажарилишини таъминловчи меъёрлардан келиб чиққан ҳолда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонини белгилаш орқали рақамли технологиялар соҳасида бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизини келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтириш таклифи асосланган; 
устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш натижасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан лойиҳа учун бевосита масъул ходимларни моддий рағбатлантириш механизмини жорий этиш бўйича таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли технологиялар соҳасида бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бюджет маблағларидан фойдаланиш натижаларини ва режалаштириш ҳақиқийлигини назорат қилишни таъминловчи “Натижадорликка йўналтирилган бюджет” дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш орқали бюджет харажатларини самарадорлигини ошириш ва маблағларнинг мақсадли ишлатилишининг натижавийлиги таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ–471-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича “Йўл харитаси”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 21 сентябрдаги 15-8/6440-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида “Натижадорликка йўналтирилган бюджет” тизимини жорий этилиши бюджет харажатларини самарадорлигини ошириш ва маблағларни мақсадли ишлатилишининг натижавийлиги таъминлаш имкони яратилган;
Рақамли технологиялар вазирлигининг ташкилий тузилмасини оптималлаштириш, функционал вазифа ва мажбуриятларнинг самарали бажарилишини таъминловчи меъёрлардан келиб чиққан ҳолда бошқарув ходимларининг умумий чекланган сонини белгилаш орқали рақамли технологиялар соҳасида бюджет харажатларининг самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ–14-сон “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 21 сентябрдаги 15-8/6440-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида 2023 йил 1 январь ҳолатига 238 штат бирлиги бўлган бўлса, 2023 йил 1 февралдан 173 штат бирлигидаги ходимларнинг фаолият юритиши, яъни 65 штат бирлигини қисқартириш имкони яратилган;
давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизини келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ–6300-сон “Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 21 сентябрдаги 15-8/6440-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ўтказилган ички аудит натижаларини “Давлат аудити” дастурий комплексида акс эттириб бориш ва аудитнинг натижавийлиги назорат қилиш имкони яратилган;
устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш натижасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан лойиҳа учун бевосита масъул ходимларни моддий рағбатлантириш механизмини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ–76-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 21 сентябрдаги 15-8/6440-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида рақамлаштириш асосида катта миқдорда маблағни иқтисод қилиш ва ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни яхшилаш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишнинг самарадорлиги ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish