Нарматова Манзура Тулагановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Халқ достонларида ижтимоий-сиёсий ва маиший лексика (“Малика айёр” ва “Баҳром ва Гуландом” достонлари мисолида)”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/3058
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Жуманазарова Гулжаҳон Умрзоқовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Шарипов Фазлиддин Галиевич филология фанлари доктори, профессор, Сиддиқова Шохида Исақовна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ достонларидан “Малика айёр”, “Баҳром ва Гуландом” матнидаги ижтимоий-сиёсий ва маиший лексик бирликларни этимологик ва функсионал-семантик аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Малика айёр”, “Баҳром ва Гуландом” достонлари матнидаги эпик қаҳрамон тушунчасига оид навкар, сипоҳ, душман, отлиқ, пиёда, яёв, асир каби, қурол-яроғларни ифодаловчи аслаҳа, найза, қилич, шамшир, парли ёй, камон, садоқ, қопқон каби, ҳарбий хатти-ҳаракатларга оид ҳамла, зарб, босмоқ, уруш, лашкар каби, макон тушунчасига оид зиндон, чоҳ, дарбанд каби лексемаларнинг функсионал-семантик, этимологик хусусиятлари аниқланган;
оила тушунчасига оид ота, она, ака, ука, ўғил, қиз, оға, бобо, фарзанд, зурриёт ва қавм-қариндошликка оид тоға, жиян, жезна, амма, янга, авлод, насл-насаб, уруғ каби лексемаларга семантик майдон сифатида ёндашилиб, бу номларнинг этимологик, этнолингвистик, этномаданий табиати очиб берилган;
таом ва озиқ-овқатга оид, қуюқ таом номлари ош, палов, қовурма нон, гўшт каби, суюқ таом номлари шўрва, таътил каби, ичимлик номлари шарбат, шароб, май, ароқ, ширинлик ва қуруқ мева номлари қандолат, қанд, парварда, писта, руста кабилар ўзбек моддий маданияти ва маънавияти, ижтимоий-маиший ҳаёт тарзини ифодаловчи этнолингвистик бирликларнинг таркибий қисми эканлиги далилланган;
кийим-кечак номлари тўн, салла, қалпоқ, кавуш, кимхоб каби, либос ва мато номлари бахмал, атлас, банот каби, шунингдек, уй-рўзғор буюмларига оид дастурхон, табоқ, тавоқ, қозон, ўчоқ, пичоқ, коса, пиёла, ғалвир, элак, лаган, чироқ, тўрва каби, уй-рўзғор жиҳозларига оид тўшак, ёстиқ, гилам, кигиз каби лексемаларнинг лингвомаданий хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Малика айёр”, “Баҳром ва Гуландом” достонлари тилидаги ижтимоий-сиёсий ва маиший лексиканинг этнолингвистик, этимологик ва функсионал-семантик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган натижалар асосида:
“Малика айёр”, “Баҳром ва Гуландом” достонлари матнидаги эпик қаҳрамон тушунчасига оид навкар, сипоҳ, душман, отлиқ, пиёда, яёв, асир каби, қурол-яроғларни ифодаловчи аслаҳа, найза, қилич, шамшир, парли ёй, камон, садоқ, қопқон каби, ҳарбий хатти-ҳаракатларга оид ҳамла, зарб, босмоқ, уруш, лашкар каби, макон тушунчасига оид зиндон, чоҳ, дарбанд каби лексемаларнинг функсионал-семантик, этимологик хусусиятлари аниқланган ўринлардан Ф1-А1-П007-сонли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик обект сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 11-октябрдаги 471/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган ва лойиҳанинг илмий-назарий асосланишига эришилган;
оила тушунчасига оид ота, она, ака, ука, ўғил, қиз, оға, бобо, фарзанд, зурриёт ва қавм-қариндошликка оид тоға, жиян, жезна, амма, янга, авлод, насл-насаб, уруғ каби лексемаларга семантик майдон сифатида ёндашилиб, бу номларнинг этимологик, этнолингвистик, этномаданий табиатига оид хулосалардан Ф1-Ф2-043429-сонли “Қорақалпоқ фолклор ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 11-октябрдаги 472/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида нашр этилган ишларнинг янги мисоллар, манбалар билан бойитилишига эришилган;
таом ва озиқ-овқатга оид, қуюқ таом номлари ош, палов, қовурма нон, гўшт каби, суюқ таом номлари шўрва, таътил каби, ичимлик номлари шарбат, шароб, май, ароқ, ширинлик ва қуруқ мева номлари қандолат, қанд, парварда, писта, руста кабилар ўзбек моддий маданияти ва маънавияти, ижтимоий-маиший ҳаёт тарзини ифодаловчи этнолингвистик бирликларнинг таркибий қисми эканлиги аниқланган ўринлардан Ф1-А1-П007-сонли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик обект сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 11-октябрдаги 471/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг янги назарий манбалар билан бойитилишига эришилган;
кийим-кечак номлари тўн, салла, қалпоқ, кавуш, кимхоб каби, либос ва мато номлари бахмал, атлас, банот каби, шунингдек, уй-рўзғор буюмларига оид дастурхон, табоқ, тавоқ, қозон, ўчоқ, пичоқ, коса, пиёла, ғалвир, элак, лаган, чироқ, тўрва каби, уй-рўзғор жиҳозларига оид тўшак, ёстиқ, гилам, кигиз каби лексемаларнинг лингвомаданий хусусиятлари очиб берилган материаллардан Жиззах вилояти телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Сарчашма”, “Субҳидам”, “Сўз сеҳри” кўрсатувлари дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-августдаги 378/13-10-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар янги қарашлар асосида мазмунан бойитилган.