Усмонова Умида Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларнинг функсионал-стилистик ва прагматик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD.Fil3002.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маматов Абдуғафур Эшонкулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:, филология фанлари доктори, доцент Мирсанов Ғайбулла Кулмуродович, филология фанлари доктори, доцент Нормуродов Зайниддин Ражабович
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик матннинг синтактик-стилистик ва прагматик хусусиятларни қиёсий тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида ахборий (информатион), таҳлилий (аналитик) ва бадиий публицистик (феатурес) жанрлар изоҳланиб, фалсафий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, адабий-танқидий характерга эга бўлган публицистик матнларнинг баҳс-мунозора, ташвиқот-тарғибот, танқидий, аналитик, сатирик каби ўзига хос белгилари аниқланган;
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларида “Ливе лонг анд проспер?”, “Шабнам остидаги муҳаббат”, “Ҳоw Чина ис десигнинг флоод-ресистант cитиес”, “Кимга мазза?”, “Яшасин, мўйлов!”, “Маке ит ласт..!” каби дарак, сўроқ, буйруқ гап шаклидаги сарлавҳаларининг коммуникатив мақсад, жанрлар ва форматлар хилма-хиллиги сингари функсионал-стилистик хусусиятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларида ҳаракат, ҳолат, белги, эгалик, миқдорий аниқловчи, мавжудлик, идрок қилувчи, қиёсланувчи, баҳолаш, эмоционал каби субект турларининг фалсафий, мантиқий ва лингвистик хусусиятлари морфологик ва синтактик аспектларда далилланган;
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларида луғавий бирликларнинг синонимик ва антонимик хусусиятлари, маъно кучайтириш услубий бўёқдорликни ошириш каби ифодавий имкониятлари функсионал-стилистик ва лингвопрагматик жиҳатдан очиб берилиб, турғун иборалар, иқтибос, мақол ва маталлар, турли троп ва фигураларнинг газета тилида экспрессияни оширишнинг воситаларидан бири эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларининг функсионал-стилистик ва прагматик таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида ахборий (информатион), таҳлилий (аналитик) ва бадиий публицистик (феатурес) жанрлар изоҳланиб, фалсафий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий, адабий-танқидий характерга эга бўлган публицистик матнларнинг баҳс-мунозора, ташвиқот-тарғибот, танқидий, аналитик, сатирик каби ўзига хос белгилари асосланган ўринлардан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 12-августдаги 313\1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган адабиётларнинг матн, матннинг функсионал-стилистик хусусиятлари доирасидаги манбалар билан бойитилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларида “Ливе лонг анд проспер?”, “Шабнам остидаги муҳаббат”, “Ҳоw Чина ис десигнинг флоод-ресистант cитиес”, “Кимга мазза?”, “Яшасин, мўйлов!”, “Маке ит ласт..!” каби дарак, сўроқ, буйруқ гап шаклидаги сарлавҳаларининг коммуникатив мақсад, жанрлар ва форматлар хилма-хиллиги сингари функсионал-стилистик хусусиятлари асосланган ўринлардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2024-йил 10-июлдаги 1397/02-сон маълумотномаси). Натижада инновацион тадқиқот лойиҳасининг янги манбалар билан бойитилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларида ҳаракат, ҳолат, белги, эгалик, миқдорий аниқловчи, мавжудлик, идрок қилувчи, қиёсланувчи, баҳолаш, эмоционал каби субект турларининг фалсафий, мантиқий ва лингвистик хусусиятлари морфологик ва синтактик аспектларда далилланган ўринларидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 12-августдаги 313\1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳанинг янги назарий манбалар, амалий мисоллар билан бойитилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тили публицистик матнларида луғавий бирликларнинг синонимик ва антонимик хусусиятлари, маъно кучайтириш услубий бўёқдорликни ошириш каби ифодавий имкониятлари функсионал-стилистик ва лингвопрагматик жиҳатдан очиб берилиб, турғун иборалар, иқтибос, мақол ва маталлар, турли троп ва фигураларнинг газета тилида экспрессияни оширишнинг воситалариеканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён” ва “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 02-ийилдаги 04-36-801-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида публицистик матннинг ўзига хос хусусиятлари борасидаги баҳс-мунозараларга ойдинлик киритилган.