Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаёров Асилбек Отабек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): IX – ХII  асрларда Насаф воҳаси алломаларининг Марказий Осиё илм-фани ва маданияти равнақига қўшган ҳиссаси, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar1341.
Илмий раҳбар: Буриев Ачил, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Раимқулов Абдусабур Аззамович, тарих фанлари доктори, профессор; Аминов Бобир Бомурадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади IX – ХII  асрларда Насаф воҳаси алломаларининг Марказий Осиё илм-фани ва маданияти равнақига қўшган ҳиссасини илмий ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
IX – ХII  асрларда Марказий Осиёда биринчи Уйғониш (Ренессанс) даврида Насаф шаҳрининг йирик илмий-маънавий марказга айланиши билан боғлиқ жараёнлар биринчи маротаба тарихий манбалар асосида далилланган, шунингдек, Қарши давлат университети тузилмасида “Абу-л Муъин ан-Насафий” илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилишининг аҳамияти очиб берилган;
Насаф воҳасининг ўрта асрларда сомонийлар, қорахонийлар сулолалари давридаги сиёсий мавқеи, воҳанинг ижтимоий–иқтисодий ҳаёти, йирик шаҳарлари ва қишлоқ хўжалиги, ҳунармандлик, савдо-сотиқ ишларининг ривожланганлиги тарихий манбалар ва адабиётлар асосида далилланган;
воҳа алломаларининг ислом илмлари – калом (ақоид), тафсир, фиқҳ (ислом ҳуқуқшунослиги) ва ҳадисшунослик соҳаларидаги фаолияти, илмий ва маънавий мероси, уларнинг ўрганилиши, бизнинг давримизгача етиб келиши, шунингдек, Абул Муъан Насафийнинг “Туркия қўлёзма асарлар фонди”да сақланаётган “Табсират ал-адилла” (2825-рақам остида), “Ат-тамҳид ли қавоид ат-тавҳид” (1479-рақам остида) ва “Баҳр ул-калом” (1354-рақам остида) асарлари қўлёзмалари тўғрисида маълумотлар илк маротаба баён этилган;
тадқиқотда воҳада тасаввуф таълимотларининг тарқалиши, етишиб чиққан мутасаввуфлар фаолияти, уларнинг асарлари ва илгари сурилган ғояларига тўхтаб ўтилган, шунингдек, ўрта асрларда Насаф воҳасида ёзма адабиёт намуналарининг пайдо бўлиши, тилшунослик илмининг ривожи, бундан ташқари воҳа алломаларининг аниқ ва табиий фанлар ривожига қўшган ҳиссаси ҳам тарихий манбаларга таянган ҳолда асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. IX – ХII  асрларда Насаф воҳаси алломаларининг Марказий Осиё илм-фани ва маданияти равнақига қўшган ҳиссаси оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
IX – ХII  асрларда Марказий Осиёда биринчи Уйғониш (Ренессанс) даврида Насаф шаҳрининг йирик илмий-маънавий марказга айланиши билан боғлиқ жараёнларнинг биринчи маротаба тарихий манбалар асосида ёритилганлиги, шунингдек, Қарши давлат университети тузилмасида “Абу-л Муъин ан-Насафий” илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилишининг аҳамиятига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йилнинг 16 июндаги 02-31-976-сон маълумотномаси). Бу аҳоли, айниқса, ёшлар орасида миллий ўзликни англаш, аждодларимизнинг бой илмий ва маънавий мероси билан танишиш имконини яратган;
Насаф воҳасининг ўрта асрларда сомонийлар, қорахонийлар сулолалари давридаги сиёсий мавқеи, воҳанинг ижтимоий–иқтисодий ҳаёти, йирик шаҳарлари ва қишлоқ хўжалиги, ҳунармандлик, савдо-сотиқ ишларининг ривожланганлиги тарихий манбалар ва адабиётлар асоси очиб берилганлигига оид маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” ХЖФ Қашқадарё вилояти муассасига “Қаршининг ўтмишидан таралган ёғду” номли лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган 22-22-12/3т-10-сон Давлат грантида фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 01-23-06/05-23-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда илмий-маънавий меросни сақлаш ва унинг тарғиботини амалга оширишга, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг самарадорлигига хизмат қилади.
воҳада тасаввуф таълимотларининг тарқалиши, етишиб чиққан мутасаввуфлар фаолияти, уларнинг асарлари ва илгари сурилган ғояларига тўхтаб ўтилган, шунингдек, ўрта асрларда Насаф воҳасида ёзма адабиёт намуналарининг пайдо бўлиши, тилшунослик илмининг ривожи, бундан ташқари воҳа алломаларининг аниқ ва табиий фанлар ривожига қўшган ҳиссаси ҳам тарихий манбаларга таянган ҳолда асосланганлигига оид маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” ХЖФ Қашқадарё вилояти муассасасига “Қаршининг ўтмишидан таралган ёғду” номли лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган 22-22-12/3т-10-сон Давлат грантида фойдаланилди (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 01-23-06/05-23-сон маълумотномаси). Бу Янги Ўзбекистон шароитида аҳолини етук алломаларимизнинг бой илмий-маънавий мероси билан яқиндан таништириш имконини яратган.
воҳа алломаларининг ислом илмлари – калом (ақоид), тафсир, фиқҳ (ислом ҳуқуқшунослиги) ва ҳадисшунослик соҳаларидаги фаолияти, илмий ва маънавий мероси, уларнинг ўрганилиши, бизнинг давримизгача етиб келиши, шунингдек, Абул Муъан Насафийнинг “Туркия қўлёзма асарлар фонди”да сақланаётган “Табсират ал-адилла” (2825-рақам остида), “Ат-тамҳид ли қавоид ат-тавҳид” (1479-рақам остида) ва “Баҳр ул-калом” (1354-рақам остида) асарлари қўлёзмалари тўғрисидаги маълумотлардан Абул Муъин Насафий мажмуаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024 йил 12 сентябрдаги 01-23-3392/1-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар Абул Муъин Насафий мажмуаси ва унинг таркибидаги музей маълумотлари ҳамда кутубхона фондидаги воҳа алломалари мероси ҳақидаги манбаларини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish