Sayt test rejimida ishlamoqda

Сохибова Нигора Садритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интенсив тутзорларни ташкил этишнинг турли оптимал схемаларини барг ҳосилдорлигига ва ипак қурти маҳсулдорлигига таъсири”, 06.02.04 – Ипакчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx549
Илмий раҳбар: Валиев Сайфиддин Тожиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, PhD.36/30.01.2020.Qx.103.01.
Расмий оппонентлар: Данияров Умирзак Тухтамурадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Содиқов Даврон Содиқ ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тутнинг Жарариқ 14, Марҳамат 2017 навлари ва Ўзбекистон дурагайлари асосида 1,4×0,5м, 1,2×0,22м ва 0,9×0,9м схемалардаги тутзорларни ишлаб чиқаришга мос равишда ташкил этиш бўйича усуллар ўрганилиб, оптимал интенсив схемаларнинг самарадорлиги, касалликларга бардошлилиги, баргини озиқавийлиги, тўйимлилиги, ипак қуртини ривожланишига, пилла ҳосили ва сифатига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор республикамиз иқлим шароитларига мос 1,4×0,5 м, 1,2×0,22 м ва 0,9×0,9 м схемадаги тутзорлар ташкил этишнинг мақбул схемалари илмий жиҳатдан асосланган;
интенсив усулдаги 1,4×0,5 м, 1,2×0,22 м ва 0,9×0,9 м схемаларда ташкил этилган тутзорларнинг барг сатҳини назоратга нисбатан 18,1-25,2 смга, барг оғирлигини қиёсловчига нисбатан 1,9 % га ва барг ҳосилини гектарига 227% ошириш мумкинлиги исботланган;
тутнинг Жарариқ 14, Мархамат 2017 навлари ва Ўзбекистон дурагай кўчатларидан ташкил қилинган интенсив тутзорларни йил давомида ўғитлаш, гектарига маҳаллий ўғит 40 тонна, азот 140 г/м2, калий 40 г/м2, фосфор 70 г/м2, суғориш 8-10 марта ҳамда қатор ораларига ишлов бериш тадбирлари 2 мартани ташкил этиши оптимал меъёр сифатида тавсия этилган;
 1,4×0,5 м, 1,2×0,22 м ва 0,9×0,9 м схемали тутзорларда етиштирилган озуқа баргларида сув сақлаш хусусиятини 7,2 % га ортиши ҳамда протеин миқдорини 25,08 % га ва  углеводларни 8,93 % га етказиш мумкинлиги  аниқланган;
янги схемаларда ташкил этилган тутзорлар барги билан парваришланган дурагай ипак қуртларининг пилла вазнини назоратга нисбатан 2,3 % га, ипакчанлигини 1,4 % га ошириш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интенсив тутзорларни ташкил этишнинг турли оптимал схемаларини барг ҳосилдорлигига ва ипак қурти маҳсулдорлигига таъсирини илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Янги кўп ҳосил олиш мумкин бўлган тутнинг интенсив 1,2×0,22 м схемада экилган тутзор Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидаги “Шахноза, Комила, Азизжон” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун санаотини ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 26-октябрдаги № 3-669-сон маълумотномаси). Натижада, 0,20 гектар тутзордан олинган барг ҳисобига Ипакчи 1×Ипакчи 2 дурагайининг 6 қутисидан олинган иқтисодий самарадорлик 7973,7 минг сўм ташкил этиб, соф фойда эса 7575,0 минг сўмни, бир сўм харажатга 1,05 сўмдан даромад олинган, рентабеллик 29,6 % тенг бўлган; 
1 гектар майдондан олинадиган барг ҳосили ва моддий манфаатдорликни ошриш мақсадида тутнинг янги ишлаб чиқилган интенсив шаклдаги 1,4×0,5 м схемаси Андижон вилояти Марҳамат туманидаги “Ипак Кўчат Кластер” фермер хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун санаотини ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 26-октябрдаги № 3-669-сон маълумот-номаси). Натижада, 0,40 гектардан олинган 13714 кг барг ҳосилидан иқтисодий самарадорлик 2614,2 минг сўм, соф фойда эса 2483,5 минг сўмни, бир сўм харажатга 1,06 сўмдан даромад олинди ҳамда рентабеллик 36,2 % ташкил этган. 
Тутнинг янги интенсив 1,4×0,5 м схемаларда экилган тутзор Тошкент давлат аграр университети ўқув-илмий тажриба бўлимининг жами 0,10 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун санаотини ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 26-октябрдаги № 3-669-сон маълумотномаси). Натижада, янги схемадан мавжуд стандарт 4×0,5 м схемага нисбатан 1150 кг кўп барг ҳосили етиштиришга эришилган ва 0,10 гектардан олинган иқтисодий самарадорлик 460,0 минг сўм, соф фойда эса 437,0 минг сўмни ва бир сўм харажатга 1,31 сўмдан даромад олинган ҳамда рентабеллик 53,9 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish