Хайтбаева Нодира Сейтжановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонннинг айрим марказий ва жанубий ҳудудларида кузги буғдой ва шолининг фузариоз касалликларига қарши кураш чоралари”, 06.01.09-Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Qx268.
Илмий раҳбар: Хасанов Ботир Ачилович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Ҳайтмуратов Арслонбек Файзуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Тееляев Рихсивой Шомухамедович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мейлиев Акмал Хушвақтович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг айрим марказий ва жанубий ҳудудларида буғдой ва шоли экинларида фузариоз касаллигини қўзғатувчи Fusarium туркуми тур таркиби, биологияси, тарқалиши, дон ҳосили ва сифатига таъсири, уларга қарши биологик ва кимёвий кураш чораларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республиканинг Жиззах, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида буғдой далалирдан Fusarium замбуруғларининг 10-11 та тури, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида шолиэкилгандалаларнинг тупроқларидан10-11 та турга мансуб фузариоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар борлиги аниқланган ва улар орасидан энг агрессив изолятларидан 4 та штамм ажратиб олинган;
республиканинг Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида етиштирилаётган буғдой ва шолининг донини зарарловчи Fusarium туркуми замбуруғлари F.graminearum ва F.incarnatum турлари микотоксинлик хусусияти ўрганилганда, F.graminearum турининг заҳарлилик хусусияти мавжудлиги аниқланган, бунда летал дозаси (ЛД50) – >5000 мг/кг дан юқори эканлиги аниқланган, Fusarium туркумига мансуб F. avenaceum F. lateritium,, F. heterosporum, F. sambucinum, F. oxysporum, F. solani, Fusariumsp, F. culmorum, F. Equiseti турлари ўсимликнинг илдиз, поя, ўсимлик бўғин оралари ва баргларини зарарловчи турлар эканлиги аниқланган.
буғдой ва шоли ривожланиш фазаларида фузариоз касаллиги билан кенг зарарланиши буғдойда туплаш фазасида 33,5% гача, шолида униб чиқиш даврида 38,7 % зарарланиши аниқланган;
буғдойнинг фузариоз касаллигига нисбатан чидамли навлари Алексеич, Ғазғон, Таня, Веха, Бунёдкор, Гром, шолининг Искандар ва Садаф навлари эканлиги аниқланган;
республиканинг Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари шароитида буғдой ва шолидан ажратилган Fusarium туркумига мансуб замбуруғларнинг буғдойни зарарловчи 3 та тури Fusarium graminearum, Fusarium culmorum, F.equiseti, шолини зарарловчи 1 та Fusarium incarnatum тури ДНК-таҳлили орқали идентификация қилинган;
буғдой ва шолининг фузариоз касаллигига қарши Фульвогумат Бионик биопрепарати билан 0,4 л/т меъёрда уруғларга ишлов бериб экилганда биологик самарадорлиги 83,5-88,4%, Селест топ 312,5 FS сус.к. кимёвий фунгициди 1,5 л/т меъёрда қўлланилганда 94,1-96,0% биологик самарадорликка эришилган ва қўшимча 13,0-14,5 ц/га дон ҳосили олиниши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий ҳудудларида буғдой ва шоли экинларининг фузариоз касалликлари ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Буғдой ва шолининг фузариоз касалликлари ва уларга қарши кураш чора тадбирлари бўйича” тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1 августдаги 05/05-01-46-сонли маълумотнома). Ушбу тавсиянома бугунги кунда қўлланма сифатида агрокластер ва фермер хўжаликлари томонидан амалий фаолиятида фойдаланиб келинмоқда.
Буғдойнинг фузариоз касалликларига қарши кимёвий фунгицидлардан Селест топ 312,5 FS, сус.к. 1,5 л/т меъёрда, Максим ХL 035 FS, 3,5% сус.к. 1,0 л/т қўллаш Жиззах вилояти Пахтакор туманида 18,0 га, Шароф Рашидов туманида 20,0 га, Бухоро вилояти Жондор туманида 6,0 га, Бухоро туманида 0,5 га, Қашқадарё вилоятида Шахрисабз туманида 10,0 га, Яккабоғ туманида 12,0 га, жами 66,5 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1 августдаги 05/05-01-46-сонли маълумотнома). Натижада, буғдойнинг фузариоз касаллигига қарши кимёвий фунгицидлар қўлланилганда биологик самарадорлик 90-96,8% бўлиб, қўшимча 13,0-14,5 ц/га дон ҳосили олинган.
Буғдойнинг фузариоз касалликларига қарши микробиологик препаратлардан Триходермин 4,0 л/т меъёрда, Фульвогумат Бионик 0,4 л/т меъёрда қўллаш Жиззах вилояти Пахтакор туманида 2,0 га, Шароф Рашидов туманида 8,0 га, Бухоро вилояти Жондор туманида 4,0 га, Қашқадарё вилоятида Шахрисабз туманида 5 га, Яккабоғ туманида 6,0 га, жами 25,0 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1 августдаги 05/05-01-46-сонли маълумотнома). Бунда, биологик самарадорлик 78,5-83%, буғдой дон ҳосили назоратга нисбатан 10-13 ц/га ортишига эришилган.
Шолининг фузариоз касаллигига қарши Селест топ 312,5 FS, сус.к. 1,5 л/т меъёрда, Максим ХL 035 FS, 3,5% сус.к. 1,0 л/т сарф меъёрда қўллаш Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 2,0 га, Сурхондарё вилояти Музработ туманида 3,0 га, жами 5,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1 августдаги 05/05-01-46-сонли маълумотнома). Натижада, шолининг фузариоз касаллигига қарши кимёвий фунгицидлар биологик самарадорлиги 90-96% ни ташкил қилган, шоли дон ҳосили 12-14 ц/га юқори бўлган.
Шолининг фузариоз касаллигига қарши микробиологик препаратлардан Триходермин 4,0 л/т меъёрда, Фульвогумат Бионик 0,4 л/т меъёрда қўллаш Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида 1,5 га, Сурхондарё вилояти Музработ туманида 2,0 га, жами 3,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 1 августдаги 05/05-01-46-сонли маълумотнома). Натижада, қўлланилган микробиологик препаратларнинг биологик самарадорлиги 78-84,7 %ни ташкил этиб, шолидан 9-12,0 ц/га қўшимча дон ҳосил олинган.