Олимжонова Гулида Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда божхона тизимининг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши (1991 – 2021 йй.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1443
Илмий раҳбар: Муминова Гавхар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Қобулов Эшболта Атамуродович, тарих фанлари доктори, профессор Юнусова Хуршида Эркиновна.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида янги божхона тизимининг йўлга қўйилиши ва бу соҳада амалга оширилган ислоҳотларни илмий тадқиқ этиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга тўсқинлик қилган камчилликлар (издан чиққан ижтимоий-иқтисодий соҳа, минтақадаги мураккаб вазият, қўшни давлатлар ҳудудий чегараларининг очиқлиги ва назорацизлиги ноқонуний товар айланишига кенг йўл очилганлиги, давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлар кўпайиши, божхона тизими кадрлар кучли танқислиги, иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича самарали механизмнинг ишлаб чиқилмаганлиги ва ҳ.к.) ва давлат томонидан чегара постлари ишини мустаҳкамлаш тадбирлари (божхона тизимини ҳозирги замон шароитидан келиб чиқиб шакллантириш, модернизация жараёнларини кучайтириш, божхона тизими штатлари сонини кўпайтириш, қолаверса, кинология хизмати ташкил этиш, олий маълумотли божхоначи мутахассислар тайёрлаш мақсадида олий ҳарбий божхона институтини очиш) далилланган;
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида божхона тизимнинг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, жиддий ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида соҳа моддий-техника базасини кучайтиришда хусусан, постларни замонавий техник воситалар ва технологиялар билан таъминлашда қатор ижобий ишлар амалга оширилган бўлсада, аммо божхона ходимлари томонидан ноқонуний товар айланиш натижасида чегарада ўшлаб қолинган товар моддий бойликларини расмийлаштириш, нархлаш ва тақсимлашдаги камчилликлар туфайли ҳар йили давлат бюджетига миллионлаб зарар етказилганлиги исботланган;
Давлат божхона Қўмитаси ташкил етилганидан кейинги йиллари кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар олиб борилган бўлсада, аммо кадрларнинг сифати талабларга жавоб бермаслиги билан боғлиқ ҳолатлар, яъни ходимларнинг атиги 4 фоизга яқини чет тилларини билиши ва сертификатлаш амалга оширилмаганлиги, тасодифий кишилар божхона тизимига ишга олиниши, ходимлар орасида турли хатоликлари туфайли ишдан олиниш ва жиноий жавобгарликка тортилиш кўпайганлиги исботланган;
божхона тизимидаги ўзгаришлар динамикаси шакллантирилиб, юк декларацияларини расмийлаштиришдаги қўлайликлар ва чегара постларида юкларни назоратдан ўтказиш жараёнида янги технологияларнинг қўлланилиши туфайли божхона органлари фаолияти самарадорлигининг ошишига эришилиб, давлат бюджетига қўшимча божхона тўловлари ундирилишига сабаб бўлганлиги далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда божхона тизимининг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилишига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга тўсқинлик қилган муаммолар (издан чиққан ижтимоий-иқтисодий соҳа, минтақадаги мураккаб вазият, қўшни давлатлар ҳудудий чегараларининг очиқлиги ва назорацизлиги ноқонуний товар айланишига кенг йўл очилганлиги, давлат чегараларини ноқонуний кесин ўтиш билан боғлиқ жиноятлар кўпайиши, божхона тизими кадрлар кучли танқислиги, иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўйича самарали механизмнинг ишлаб чиқилмаганлиги ва ҳ.к.) ва давлат томонидан чегара постлари ишини мустаҳкамлаш тадбирлари (божхона тизимини ҳозирги замон шароитидан келиб чиқиб шакллантириш, модернизация жараёнларини кучайтириш, кинология хизмати ташкил этиш, олий маълумотли божхоначи мутахассислар тайёрлаш мақсадида Олий ҳарбий божхона институтини очиш) оид илмий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024 йилнинг 6-сентябрдаги 02-31-992-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, шунингдек божхона органлари тизимидаги ислоҳотларнинг самарадорлигига хизмат қилган.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида божхона тизимнинг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, жиддий ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида соҳа моддий- техника базасини кучайтиришда хусусан, постларни замонавий техник воситалар ва технологиялар билан таъминлашда қатор ижобий ишлар амалга оширилганлигига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йилнинг 6-сентябрдаги 02-31-992-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар онгида божхона тизимидаги янгиланиш ва ислоҳотлар бўйича янги маълумотлар шаклланишига ёрдам беради.
Давлат божхона Қўмитаси ташкил этилганидан кейинги йиллари кадрларни танлаш ва жойлаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар олиб борилган бўлсада, аммо кадрларнинг сифати талабларга жавоб бермаслиги билан боғлиқ ҳолатлар, яъни ходимларнинг атиги 4 фоизга яқини чет тилларини билиши ва сертификатлаш амалга оширилмаганлиги, тасодифий кишилар божхона тизимига ишга олиниши, ходимлар орасида турли хатоликлари туфайли ишдан олиниш ва жиноий жавобгарликка тортилиши билан боғлиқ маълумотлар, шунингдек, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар ҳақидаги маълумотлардан Божхона институтининг 1-курсида таҳсил олаётган курсантларга божхона тарихи фанини ўқитиш жараёнида фан дастури, силлабус, маъруза матнлари, тақдимот ва мустақил таълим топшириқларини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтининг 2024 йилнинг 11- октябрдаги 7/25-24-0105-сон маълумотномаси). Бу Божхона институти курсантларига ўқув жараёнларида божхона органлари тарихи билан яқиндан танишиш имконини берди.
Божхона тизимидаги ўзгаришлар динамикаси шакллантирилиб, божхона юк декларацияларини расмийлаштиришдаги қулайликлар ва чегара постларида юкларни назоратдан ўтказиш жараёнида янги технологияларнинг қўлланилиши туфайли божхона органлари фаолияти самарадорлигининг ошишига эришилиб, давлат бюджетига қўшимча божхона тўловлари ундирилишига сабаб бўлганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтининг божхона хизмати Фахрийлар уюшмаси билан ҳамкорликда “Уч авлод учрашувлари”ни ўтказиш йиллик дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтининг 2024 йилнинг 11-октябрдаги 7/25-24-0105-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшлар ва бўлажак божхоначи мутахассислар соҳа ислоҳотлари ва унинг натижалари бўйича янги маълумотларга эга бўлишларига имкон яратилди.
Тадқиқотда олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг маънавий-маърифий ишлари, касбий ва хизмат тайёргарлик машғулотларининг йиллик режасини тузиш ва унда белгиланган тадбирларни янада мазмунли ташкил этиш ва ўтказишда. Шунингдек, диссертацияда тарихий-ҳуқуқий илмий адабиётлар ва божхона органлари фаолиятига оид архив ҳужжатларини ўрганиш жараёнида олиб борилган тадқиқотлар Божхона қўмитасида ташкил этилган “Божхона тарихи музейи”ни миллий божхона тизимининг ривожланишида рўй берган ва кам ўрганилган тарихий жараёнлар, воқеалар ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдиришда фойдаланилди.(Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Божхона институтининг 2024 йилнинг 22-октябрдаги 3/03-24-01167-сон маълумотномаси).