Эгамов Дадажон Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фибромиалгия синдроми: замонавий диагностик ёндашувлар ва даволашни оптималлаштириш» 14.00.13 - Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2480.
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Қиличов Ибодулла Aбдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахадирова Муниса Анваровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: К.И.Ахунбаев номидаги Қирғиз давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фибромиалгия билан оғриган беморларни замонавий диагностик усуллар ёрдамида эрта ташҳислаш ва самарали даво усулларини ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фибромиалгиянинг клиник-неврологик ўзига хос хусусиятлари ҳамда кузатиладиган оғриқнинг частотаси ва ифодаланганлиги ушбу синдромнинг патогенетик хусусиятларига боғлиқлиги асосланган;
фибромиалгияни эрта ташхислашда лаборатор (лактат, серотонин) ва инструментал (электронейромиография) текшириш усулларининг аҳамияти исботланган;
фибромиалгиянинг клиник белгилари ва лаборатор кўрсаткичлар орасидаги корреляцион боғлиқлигини (оғриқ ва лактат орасида тўғри, психо-эмоционал ҳолат ва серотонин орасида тескари боғлиқлик) патогенетик аҳамияти асосланган;
ўтказилган таҳлиллар асосида фибромиалгия синдромини патогенетик ташхислаш ва даволашнинг поғонали мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 2-декабрдаги №04/12007 сонли хатига кўра қуйидаги илмий янгилик ва самарадорликларга эришилган:
биринчи илмий янгилик: фибромиалгиянинг клиник-неврологик ўзига хос хусусиятлари ҳамда кузатиладиган оғриқнинг частотаси ва ифодаланганлиги ушбу синдромнинг патогенетик хусусиятларига боғлиқлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 19 ноябрдаги 245 сонли, Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 20 ноябрдаги 48/1 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: фибромиалгия синдроми билан оғриган беморлардаги клиник-неврологик хусусиятларни ҳамда миофациал оғриқнинг тез-тез учраши ва унинг қандай даражада ифодаланганлиги ушбу синдромнинг патогенетик хусусиятларига боғлиқ эканлигини аниқлашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот давомида клиник-неврологик хусусиятлар, оғриқнинг кучи ва такрорланиши фибромиалгия синдромининг патогенетик хусусиятлар билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган бўлиб, бу қўшимча инвазив текширувлардан воз кечиш имкониятини яратади. Бу эса хар бир бемор учун ўртача 355000 сўмни иқтисод қилишга, тадқиқотда иштирок этган 140 нафар бемор учун умумий ҳисобда 49700000 сўм маблағни тежаш имконин беради. Хулоса: фибромиалгия синдромида клиник-неврологик хусусиятлари ушбу синдромнинг патогенетик хусусиятларига боғлиқ эканлиги аниқланди. Бу эса касалликнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва самарали даволаш тактикасини ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий ва иқтисодий самарадорлик натижасида беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги оширилди ва харажатлари сезиларли даражада қисқартирилди. Натижада, хар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 136500 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 355000 сўмгача тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: фибромиалгияни эрта ташхислашда лаборатор (лактат, серотонин) ва инструментал (электронейромиография) текшириш усулларининг аҳамияти аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 19 ноябрдаги 245 сонли, Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 20 ноябрдаги 48/1 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: фибромиалгия синдроми билан оғриган беморларни эрта ташхислашда лаборатор ва инструментал текширув усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини билиш имконини беради. Бу эса фибромиалгия синдромини эрта ташхислаш ва касаллик ривожланишининг олдини олиш, тўғри даволаш ва профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда фибромиалгия синдромини лаборатор (лактат, серотонин) ва инструментал (электронейромиография) текширув усулларидан фойдаланиб эрта аниқлаш имкони пайдо бўлиб, қўшимча (ортиқча қон таҳлиллари ва инструментал) текширувлардан воз кечиш имконин беради. Бу эса хар бир бемор учун 430000 сўмни иқтисод қилишга, тадқиқотда иштирок этган 140 нафар бемор учун умумий ҳисобда 60200000 сўм маблағни тежашга имкон берди. Хулоса: фибромиалгия синдроми билан оғриган беморларни эрта ва аниқ ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилди. Ушбу ташхислаш мезонлари беморларда фибромиалгия синдромининг айнин қайси тури кузатилаётганлиги, бошқа касалликлардан дифференциал диагностика қилиш ва шунга мос равишда самарали даволаш мезонларини ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий ва иқтисодий самарадорлик натижасида беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги оширилди ва харажатлари сезиларли даражада қисқартирилди. Натижада, хар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 195400 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 430000 сўмгача тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: фибромиалгиянинг клиник белгилари ва лаборатор кўрсаткичлар орасидаги корреляцион боғлиқлигини (оғриқ ва лактат орасида тўғри, психо-эмоционал ҳолат ва серотонин орасида тескари боғлиқлик) патогенетик аҳамияти асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 19 ноябрдаги 245 сонли, Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 20 ноябрдаги 48/1 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. фибромиалгия синдроми билан оғриган беморларда ушбу синдром ва беморлардаги психо-эмоционал бузилишлар орасидаги ўзаро корреляцион боғлиқликни аниқлаш фибромиалгиянинг патогенетик аҳамиятини янада чуқурроқ ўрганиш имконин беради. Ушбу ўзгаришлар мутахасисларга ривожланиб бораётган фибромиалгия синдромининг патогенезини яхшироқ тушунишга, эрта ташхис қўйишга ва самарали даволаш усулларини ишлаб ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда аниқланган беморлардаги психо-эмоционал ўзгаришларни баҳолаш орқали фибромиалгия синдромининг асосий патогенетик хусусиятларини аниқлаш ва мақсадли даволашни ташкил этиш имконини берди. Бу эса қушимча инвазив ва ноинвазив текширувлардан воз кечишга олиб келади ва хар бир бемор учун 485000 сўмни иқтисод қилиш имконин беради. Тадқиқотда иштирок этган 140 нафар бемор учун умумий ҳисобда 67900000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: фибромиалгия синдроми билан оғриган беморларда ушбу синдром ва беморлардаги психо-эмоционал ўзгаришлар орасидаги корреляцион боғлиқлик аниқланган. Ушбу натижалар фибромиалгия синдромининг патогенезини яхшироқ тушуниш, унинг олдини олиш ва мақсадли даволаш усулларини ишлаб чиқиш имконини беради. Илмий ва иқтисодий самарадорлик натижасида беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги оширилди ва харажатлари сезиларли даражада қисқартирилди. Натижада, хар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 242000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 485000 сўмгача тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ўтказилган таҳлиллар асосида фибромиалгия синдромини патогенетик ташхислаш ва даволашнинг поғонали мезонлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 19 ноябрдаги 245 сонли, Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2024 йил 20 ноябрдаги 48/1 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: фибромиалгия синдроми билан оғриган беморларда ўтказилган таҳлиллар асослаган ҳолда фибромиалгия синдромини патогенетик ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган ва самарадорлиги исботланган. Бу эса мутахасисларга фибромиалгия синдромини эрта ташхислаш ва самарали даволаш усулларидан фойдаланган ҳолда беморланинг тезроқ тузалиши, турли хил асоратларни олдини олишга ва ҳаёт тарзини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда ишлаб чиқилган эрта патогенетик ташхислаш ҳамда самарали даволаш усуллари фибромиалгия синдроми билан оғриган беморларда қўшимча текширув ва даволаш усулларига бўлган эхтиёжни камайтириб, беморлар соғлигини тиклаш учун сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини беради. Бу эса хар бир бемор учун 545000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Тадқиқотда иштирок этган 140 нафар бемор учун умумий ҳисобда 76300000 сўм маблағни тежаш имконини беради. Хулоса: фибромиалгия синдроми билан оғриган беморларни патогенетик ташхислаш ва мақсадли даволаш усуллари ишлаб чиқилган. Бу эса фибромиалгия синдромини эрта ва тўғри ташхислаш ҳамда самарали даволаш усулларидан фойдаланиб, беморланинг тезроқ тузалиши ва ҳаёт тарзини яхшилашга имкон беради. Илмий ва иқтисодий самарадорлик натижасида беморларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг сифати оширилди ва даволаш харажатлари камайтирилди. Натижада, ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 312700 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 545000 сўмгача тежаш имконияти яратилди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Эгамов Дадажон Бахтиёр ўғлининг «Фибромиалгия синдроми: замонавий диагностик ёндашувлар ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 2-декабрдаги №04/12007 сонли хати юборилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10-декабрдаги 10/24 сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулоса олинган.