Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳотамов Бекзоджон Фарҳордовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зўриқишдаги бош оғриқларида психовегитатив ўзгаришлар ва постурал бузилишлар» 14.00.13 - Неврология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3822. 
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Ҳайдарова Дилдора Кадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт акдемияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зўриқишдаги бош оғриқларида психовегетатив ўзгаришлар ва постурал бузилишларни ўрганиш, даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зўриқишдаги бош оғриғида постурал бузилишларнинг вегетатив ўзгаришлар билан корреляцияланиши исботланган;
хуруж орасида ЗБО мавжуд беморларда координатор бузилишлар кузатилиши аниқланди, бунда ёпиқ кўз билан хуруж оралиғида стабилометрик бузилишлар кучаяди, бу айниқса фронтал текисликда СЗБО беморларида кучли намоён бўлиши аниқланган;
СЗБО да бемор хаёт сифати сезиларли пасайиши ва стабилометрик тренинг стандарт давога қўшиб олиб борилганда жисмоний фаоллик, ролли жисмоний фаоллик, оғриқ интенсивлиги, саломатлик умумий холати, ҳаётга лаёқатлилик, ролли эмоционал фаоллик ишончли яхшиланганлиги, тез-тез эпизодик ЗБОда саломатлик холати ва ҳаётга лаёқатлилик ишончли яхшиланганлиги исботланган;
зўриқишдаги бош оғриғи психовегетатив ўзгаришлар ва постурал бузилишлар билан кечганда комплекс даволашда стабилометрик тренинг усули самарадорлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 28-октябрдаги № 24-m/077 сонли хатига, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 10.12.2024 йил 10-сонли йиғилиш баённомасига кўра қуйидаги илмий янгилик ва самарадорликларга эришилган:
биринчи илмий янгилик: зўриқишдаги бош оғриғида постурал бузилишларнинг вегетатив ўзгаришлар билан корреляцияланиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилояти, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 20 ноябрьдаги 2241-5-79-DOP/2024-сонли ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 20 ноябрьдаги 247-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: мутахассисларга беморларнинг саломатлик ҳолатини яҳшироқ баҳолаш ва даволаш стратегиясини белгилашга ёрдам беради. Бош оғриқлари ва постурал бузилишлар ўртасидаги ўзаро алоқа организмнинг вегетатив нерв тизимига таъсир кўрсатади, бу эса беморларнинг жисмоний ва психологик ҳолатини яхшилаш учун самарали даволаш методларини ишлаб чиқишга йўл очади. Бу, ўзига хос тарзда, беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш, уларнинг ишлаш қобилиятини тиклаш ва турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилади. Шундан келиб чиқиб, бу илмий янгилик ижтимоий самарадорликни таъминлайди ва тиббий ёрдамнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: зўриқишдаги бош оғриғи ва постурал бузилишлар ўртасидаги корреляциянинг аниқланиши, беморларнинг даволаш жараёнида қўшимча, юқори харажатли текширувлардан, хусусан, неврологик анализлардан воз кечиш имконини яратади. Бу ўз навбатида, беморлар учун тўловларни камайтиради ва тиббий хизматлардан фойдаланишни самарали ва арзонлаштиради. Ушбу методика ҳар бир бемор учун 200000 сўмдан 300000 сўмгача иқтисодий тежаш имконини беради. Хулоса: зўриқишдаги бош оғриғи ва постурал бузилишлар ўртасидаги корреляциянинг аниқланиши, вегетатив ўзгаришларнинг жисмоний ва психоэмоционал ҳолатга таъсирини яхшилашда самарали ташхислаш ва прогнозлаш мезонларини ишлаб чиқишга ёрдам беради. Бу илмий янгилик касалликнинг оғирлик даражасини баҳолаш, беморларга самарали даволаш тактика ва стратегияларини ишлаб чиқиш имконини беради. Натижада, ҳар бир бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 100000 сўмдан 150000 сўмгача, бюджетдан ташқари маблағларни эса 250000 сўмгача тежаш имкони яратди.
иккинчи илмий янгилик: хуруж орасида ЗБО мавжуд беморларда координатор бузилишлар кузатилиши аниқланди, бунда ёпиқ кўз билан хуруж оралиғида стабилометрик бузилишлар кучаяди, бу айниқса фронтал текисликда СЗБО беморларида кучли намоён бўлиши аниқланган.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилояти, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 20 ноябрьдаги 2241-5-79-DOP/2024-сонли ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 20 ноябрьдаги 247-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг реабилитация жараёнини самарали ташкил қилиш учун катта аҳамиятга эга. Бу янги усуллар, беморлар учун даволашнинг аниқ ва самарали йўлларини ишлаб чиқишга имконият яратади, шу билан уларнинг иш ва турмуш даражасини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ЗБО мавжуд беморларда координатор бузилишларини аниқлаш ва стабилометрик бузилишларни даволаш орқали, қўшимча, қиммат бўлган неврологик текширувлардан ва инвазив процедуралардан воз кечиш имконияти яратади. Бу эса беморлар учун иқтисодий тежашни таъминлайди. Тадқиқот натижаларига кўра, стабилометрик тренинг ва хуруж орасидаги бузилишларнинг аниқланиши ҳар бир бемор учун тахминан 150000 сўмдан 200000 сўмгача тежаш имкониятини беради, бу эса умумий ҳисобда 1000 бемор учун 15000000 сўмдан 20000000 сўмгача маблағни тежашга имкон яратади. Хулоса:  хуруж орасида ЗБО мавжуд беморларда координатор бузилишларини аниқлаш, ёпиқ кўз билан стабилометрик бузилишларнинг кучайишини кўрсатади. Фронтал текисликда СЗБО беморларида бу бузилишларнинг кучли намоён бўлиши, реабилитация ва даволаш стратегиясини оптималлаштиришга ёрдам беради. Ушбу ишланмалар тиббий хизматлар самарадорлигини ошириши, шу билан бирга беморлар учун иқтисодий тежаш имкониятини яратиши мумкин. Таъкидлаш керакки, ҳар бир бемор учун индивидуал даволаш курсларини ишлаб чиқиш, тиббий сарфларни камайтиради ва беморлар ҳолатини тезкор яхшилашга имкон берди.
учинчи илмий янгилик: СЗБО да бемор хаёт сифати сезиларли пасайиши ва стабилометрик тренинг стандарт давога қўшиб олиб борилганда жисмоний фаоллик, ролли жисмоний фаоллик, оғриқ интенсивлиги, саломатлик умумий холати, ҳаётга лаёқатлилик, ролли эмоционал фаоллик ишончли яхшиланганлиги, тез-тез эпизодик ЗБОда саломатлик холати ва ҳаётга лаёқатлилик ишончли яхшиланганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилояти, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 20 ноябрьдаги 2241-5-79-DOP/2024-сонли ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 20 ноябрьдаги 247-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгилик ижтимоий самарадорликни таъминлаш билан бирга, пациентларга тиббий ёрдамни янада самарали ва сифати юқори тарзда кўрсатиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: стабилометрик тренингни стандарт давога қўшиб олиб бориш орқали, беморларда жисмоний фаоллик ва саломатлик ҳолатининг яхшиланиши, тиббий хизматларнинг самарадорлигини оширади ва даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Мазкур тренинг усули, беморлар учун юқори харajatлардан, масалан, қўшимча реабилитация курсларидан ёки мураккаб инвазив текширувлардан (неврологик таҳлиллар, биопсия ва бошқа процедуралар) воз кечиш имконини яратади. Бу эса ҳар бир бемор учун тахминан 250000 сўмдан 350000 сўмгача иқтисодий тежаш имкониятини яратади, умумий ҳисобда 1000 нафар бемор учун умумий 25000000 сўмни тежашга олиб келади. Хулоса: СЗБО мавжуд беморларда ҳаёт сифатида сезиларли пасайишларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун стабилометрик тренингнинг стандарт давога қўшилиши натижасида жисмоний фаоллик, оғриқ интенсивлиги, саломатлик ҳолати ва ҳаётга лаёқатлилик яхшиланиши ишончли равишда исботланган. Натижада, ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини тахминан 150000 сўмдан 200000 сўмгача, бюджетдан ташқари маблағларни эса 350000 сўмгача тежаш имкони яратилади.
тўртинчи илмий янгилик: зўриқишдаги бош оғриғи психовегетатив ўзгаришлар ва постурал бузилишлар билан кечганда комплекс даволашда стабилометрик тренинг усули самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Навоий вилояти, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2024 йил 20 ноябрьдаги 2241-5-79-DOP/2024-сонли ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 2024 йил 20 ноябрьдаги 247-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: зўриқишдаги бош оғриғи билан бирга психовегетатив ўзгаришлар ва постурал бузилишлар кузатилганда, комплекс даволаш усулларидан бири сифатида стабилометрик тренингнинг самарадорлиги аниқланди. Тадқиқот натижалари кўрсатишича, стабилометрик тренинг жисмоний ҳолатни, мувозанатни ва қўл-оёқ ҳаракатларини яхшилашга ёрдам бериб, ҳаёт сифатида сезиларли яхшиланишга олиб келган. Ушбу усул, тиббий амалиётга киритилиши билан, бош оғриқлари, психовегетатив ўзгаришлар ва постурал бузилишлар билан касалланган беморлар учун самарали ва узоқ муддатли даволаш имкониятини тақдим этади.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: зўриқишдаги бош оғриғи ва постурал бузилишларнинг комплекс даволашида стабилометрик тренингнинг самарадорлигини таъминлаш, беморларга қўшимча, қиммат бўлган мураккаб текширувлардан ва инвазив процедуралардан воз кечиш имконини беради. Бу эса тиббий хизматларда тежеишларга олиб келади, чунки қўшимча морфологик ва неврологик текширувлар учун бўлган харажатлар камаяди. Тадқиқот натижаларига кўра, стабилометрик тренинг усули ҳар бир бемор учун тахминан 200000 сўмдан 300000 сўмгача иқтисодий тежаш имкониятини беради, бу эса тадқиқотда иштирок этган беморлар учун умумий ҳисобда 30000000 сўмдан 45000000 сўмгача тежаш имкониятини яратади. Хулоса: зўриқишдаги бош оғриғи, психовегетатив ўзгаришлар ва постурал бузилишлар билан кечганда комплекс даволашда стабилометрик тренинг усулининг самарадорлиги аниқланди. Бу усулнинг қўлланилиши бош оғриғи, мувозанат бузилишлари ва психовегетатив бузилишларнинг камайишини таъминлаб, беморларнинг саломатлик ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди. Шунингдек, тиббий хизматлар самарадорлигини оширади ва иқтисодий тежаш имкониятини яратади, бу эса беморларга юқори самарали, арзон ва кам харажатли даволаш имконини беради.   
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Ҳотамов Бекзоджон Фарҳодовичнинг «Зўриқишдаги бош оғриқларида психовегитатив ўзгаришлар ва постурал бузилишлар» мавзусида илмий янгиликларни соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институтининг Эксперт Кенгашининг 2024 йил 28-октябрдаги № 24-m/077 сонли хати юборилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 10.12.2024 йил 10-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи буйича хулоса олинган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish