Сопаев Зинатнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кекса ёшдаги беморларда сон суяги проксимал кисмидан синишларда эндопротезлаш”, 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2 PhD/Tib3618.
Илмий раҳбар: Алимов Азиз Пулатович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шорустамов Мухаммаджон Таджиалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тос-сон бўғими эндопротезлаш услубларини такомиллаштириш йўли билан кекса ёшдаги беморларда сон суяги проксимал синишларини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кексаларда сон суяги проксимал синишларида АО/АТО классификацияси бўйича синиш турига, денситометрик кўрсаткичлар ва беморнинг умумий коморбид холатига қараб, чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш усулини танлашга дифференциал ёндашув учун имкон яратувчи оптимал оператив даволаш тактикаси асосланган;
остеосинтезнинг турли версияларини ретроспектив ўрганиш асосида кўп фрагментли ностабил турдаги проксимал сон суяги синишлари ва минерал зичлиги паст бўлган беморларда қониқарсиз даволаш натижалари кам бўлакли ва барқарор синишларни малоинвазив Гамма тизимини қўллаш орқали даволаш натижаларига кўра юқори эканлиги исботланган;
сон суягининг проксимал синишларида икки ёки ундан ортиқ Киршнер сихларидан фойдаланиб ва сихларнинг учларини таянч сифатида пастга эгиш йўли орқали суяк бўлакларини маҳкамлаш асосида чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш усули ишлаб чиқилган;
сон суягининг проксимал бўлими синишлари мавжуд 70 ёш ва ундан катта ёшдаги беморларда тотал эндопротезлашга солиштирганда биполяр эндопротезлаш ишонарли тарзда 10% га самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг илмий ишланмани соғлиқни сақлаш тизимининг бошқа муассасаларига жорий қилиш ҳақидаги 2024 йилнинг 10 декабрдаги 10-сонли қарорига асосан:
биринчи илмий янгилик: кексаларда сон суяги проксимал синишларида синиш характери, суяк тўқимасининг минерал зичлиги ва коморбид шароитга боғлиқ ҳолда тос-сон бўғимини эндопротезлашнинг энг оптимал турини танлаш имконини берувчи ташҳислаш ва даволаш тактикаси асосланган. Тадқиқот натижалари Навоий вилояти кўп тармоқли марказ (12.06.2023г. №46), Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббий марказнинг Самарқанд филиали (14.02.2024 г. №752) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббий марказ (13.05.2024 г. №109-1/I) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тотал эндопротезлаш услубини жорий қилиш оғриқ синдроми жадаллигини 10%га камайтириш, оператив аралашув вақтини 1,0-1,5 соатга қисқартириш, эрта реабилитация ва тос-сон бўғими функциясининг тўлиқ тикланишига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юмшоқ тўқималар шикастланиши камлиги, асоратлар учраши пасайиши, стационар даво муддатлари қисқариши, реабилитация даври қисқариши 80,9% ҳолатларда яхши натижалар олишга имкон беради. Бир беморнинг госпитализация давомийлиги 14 кундан 9 кунгача қисқарди, бу 1690 минг сўм тежалишига олиб келди (Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази прейскурантига кўра, стационар даволашнинг 1 кунлик нархи 338 минг сўмни ташкил қилади); медикаментлар сарф-харажати камаяди (тахминан 110 минг сўмга); қайта операциялар йўқлиги бюджет маблағларини 2390 минг сўмга тежалишига имкон беради; беморларни реабилитация харажатлари (реабилитациянинг 1 куни ўртача 338 000 сўмни ташкил қилади); ишлаб чиқилган кўрсатмалардан фойдаланиш беморларнинг эрта вертикализациясига ва эрта реабилитацияни бошлашни тезлаштиради, бу беморларнинг ногиронлигини камайтиради. Хулоса: кексаларда сон суягининг проксимал бўлими синишларини ташҳислаш ва даволаш борасида исботланган тактикани қўллаш бир беморга нисбатан 5640000 сўм тежалишига шароит яратди.
иккинчи илмий янгилик: Zweimuller alloclassic, Wagner туридаги узун оёқча асосидаги тос-сон бўғими эндопротезларининг сон компонентлари тизими суяк фрагментларини серкляж ва винтлар билан барқарор фиксациялашга имкон бериши исботланган. Тадқиқот натижалари Навоий вилояти кўп тармоқли марказ (12.06.2023г. №46), Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббий марказнинг Самарқанд филиали (14.02.2024 г. №752) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббий марказ (13.05.2024 г. №109-1/I) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Zweimuller оёқчасидаги техник тешиклар катта кўст синиқларини лавсан билан фиксациялаш ёки синиш фрагментлари характерига боғлиқ ҳолда симли чок ўтказишга имкон берди. Дистал фиксацияланадиган конуссимон шаклдаги оёқчаси бор Wagnerнинг тафтиш тизими серкляж ва трансфрагментар винтларни қўллаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юқорида кўрсатиб ўтилган сон компоненетлари тизимини амалиётга тадбиқ қилиш тафтишли реэндопротезлашни амалга оширишни талаб қиладиган сохта бўғим ва сон компоненетининг нобарқарорлиги каби асоратлар ривожланишини олдини олиш имконини берди, ушбу асоратларни даволаш учун, мос равишда, тахминан 10000000 сўм ва 50000000 сўм ишлатилади. Хулоса: тос-сон бўғимининг Zweimuller alloclassic, Wagner эндопротезларининг сон компонентлари тизимини қўллаш орқали 1 беморни даволаганда чамаси 25000000 сўм харажат талаб қиладиган асоратлар ривожланишини олдини олишга имконият яратди.
учинчи илмий янгилик: сон суягининг проксимал синишларида икки ёки ундан ортиқ Киршнер сихларидан фойдаланиб ва сихларнинг учларини таянч сифатида пастга эгиш йўли орқали суяк бўлакларини маҳкамлаш асосида чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш усули ишлаб чиқилган (“Кўп фрагментли синишда тос-сон бўғимини эндопротезлашда синиқларни фиксациялаш услуби”, № FAP 2423). Тадқиқот натижалари Навоий вилояти кўп тармоқли марказ (12.06.2023г. №46), Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббий марказнинг Самарқанд филиали (14.02.2024 г. №752) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббий марказ (13.05.2024 г. №109-1/I) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: кекса ёшдаги беморларда биполяр бошчали сон компонентларини қўллаш оператив аралашувнинг ҳажми ва давомийлигини 1-1,5 соатга қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: сон суягининг пркосимал бўлими кўп фрагментли синишида суяк синиқларини таранглаштирилган Киршнер сихлари билан фиксациялашни қўллаш оператив аралашувнинг ҳажми ва давомийлигини 1-1,5 соатга қисқартириш имконини беради, бу молиявий эквивалентда 1792000 сўмдан 2688000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: сон суягининг проксимал бўлими кўп фрагментли синишларида суяк синиқларини таранглаштирилган Киршнер сихлари ёрдамида фиксациялаш усулини кексаларда қўллаш оператив аралашув ҳажми ва давомийлиги қисқаришига, натижада молиявий чиқимларнинг ўртача 2000000 сўмга тежалишига олиб келди.
тўртинчи илмий янгилик: сон суягининг проксимал бўлими синишлари мавжуд 70 ёш ва ундан катта ёшдаги беморларда тотал эндопротезлашга солиштирганда биполяр эндопротезлаш ишонарли тарзда 10% га самарали эканлиги исботланган. Тадқиқот натижалари Навоий вилояти кўп тармоқли марказ (12.06.2023г. №46), Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббий марказнинг Самарқанд филиали (14.02.2024 г. №752) ва Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббий марказ (13.05.2024 г. №109-1/I) амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: биполяр эндопротезлашнинг устунликларига қуйидагилар тааллуқли: оператив аралашув вақтини ва қон йўқотишни камайтириши, бунда муолажа давомийлиги чамаси ярим соатга қисқаради; максимал тез реабилитация; имплантатларнинг бошқа турларига солиштирганда техник жиҳатдан бажарилиши оддийлиги; манипуляциянинг кам қийматлилиги; кўпгина ишлаб чиқарувчилар олиниб-солинадиган бошчали протезларни таклиф қилишади, бу маълум бир бемор учун имплантатни танлаш масаласини енгиллаштиради, шунингдек тафтишли операция масаласини оддийлаштиради; протез яроқлилик муддати катта; тос-сон бўғимини тотал эндопротезлашга (икки соатдан кўп давом этади) солиштирганда биполяр эндопротезлаш операцияси анча тез (чамаси ярим соат) бажарилади ва ҳам наркоз остида, ҳам маҳаллий анестезия қўлланилган ҳолда бажарилиши мумкин, бу операция тотал эндопротезлашга қараганда анча кам шикастли ва кам энергия талаб қиладиган усул. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: бир беморнинг госпитализация давомийлиги 14 кундан 9 кунгача қисқарди, бу 1690000 сўм тежалишига олиб келди (Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази прейскурантига кўра, стационар даволашнинг 1 кунлик нархи 338 минг сўмни ташкил қилади); медикаментлар сарф-харажати камаяди (тахминан 110 минг сўмга); қайта операциялар йўқлиги бюджет маблағларини 2390 минг сўмга тежалишига имкон беради; беморларни реабилитация харажатлари (реабилитациянинг 1 куни ўртача 338000 сўмни ташкил қилади); биполяр эндопротезлаш усулини қўллаш эрта реабилитация имкониятини оширади, бу эса беморларнинг ногиронлигини камайтиради. Хулоса: кекса ва қари ёшдаги беморларда биполяр эндопротезлашдан фойдаланган ҳолда тос-сон бўғимини эндопротезлашнинг кам шикастли услубларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Сон суягининг пркосимал бўлими синишлари мавжуд 60 ёшдан 87 ёшгача бўлган беморларда тотал ва биполяр эндопротезлашни қиёсий таҳлил қилиш биполяр бошчали тос-сон бўғими эндопротез тизими самарадорлиги ушбу ёш доирасида 10% дан баланд.