Расулова Дилбар Камалиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсултли беморлар реабилитацион потенциалини ҳисобга олган ҳолда инсульт якунини башоратлаш ва янги нейрореабилитацион дастурлар яратиш», 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Тib353.
Илмий маслаҳатчи: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ковальчук Виталий Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимова Малика Мухамеджанова, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсулт ўтказган беморлар клиник-неврологик холатлари ва коморбид касалликларини хамда реабилитация потенциалини хисобга олиб, инсулт якунини башоратлаш ва бемор яқинлари учун инсултли беморлар билан ишлаш учун янги «Инсултга ёрдам» нейрореабилитацион дастурини яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор инсулт ўтказган беморларда Чарлсон коморбидлик индекси билан неврологик холат оғирлик даражаси орасида корреляцион боғлиқликни баҳолаш орқали инсулт ўткир даврида реабилитацион потенциал аникланган;
инсулт ўтказган беморларни хавф гурухлари бўйича стратификациялаш ва реабилитацияга ёндашув ССI индекси ва NIHSS шкаласини қўллаш орқали оптималлаштирилган;
диабетик полинейропатияли инсулт ўтказган беморларда мавжуд дистал периферик тетрапарезга марказий гемипарез қўшилганлиги сабабли паст реабилитацион потенциал исботланган;
илк бор инсултли беморларда NIHSS, CCI ва Фугл-Майер шкаласи кўрсаткичлари ва инсультнинг ўткир даври асоратларини олдини олишга қаратилган реабилитация тактикаси ишлаб чиқилган;
инсултли беморлар реабилитация даврининг 3 ойида ёш (40-49 еш) ва жинс (эркаклар) каби омиллар реабилитицион прогнозга таьсири аникланган ва 6-чи ойга келиб ижобий таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инсултли беморлар реабилитацион потенциалини ҳисобга олган ҳолда инсульт якунини башоратлаш ва янги нейрореабилитацион дастурлар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор инсулт ўтказган беморларда Чарлсон коморбидлик индекси билан неврологик холат оғирлик даражаси орасида корреляцион боғлиқликни баҳолаш орқали инсулт ўткир даврида реабилитацион потенциал аникланганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 апрелда 04-24/306t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Инсултдаги коморбидлик ва реабилитация салохиятини прогнозлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 95АҒ-сон хамда Тошкент вилояти Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.05.2024 йилдаги 37-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: таклиф этилаётган усулда инсультли беморларни инсулт ўткир давридаёқ коморбид холатларни ҳисобга олиб башорат қилиш реабилитацион потенциалини прогнозлаш имконини беради. Яъни беморлардаги соматик касалликларига, коморбидлик индекси юқори ва неврологик холати оғир беморларга алоҳида кўпроқ аҳамият берилса, улар орасидаги ўлим кўрсаткичи камаяди. Иқтисодий самарадорлик: инсульт ўткир давридаёқ клиникада даволанаётган инсультли беморлар коморбид холатлари оғирлик даражасини баҳоланиши, оғир беморлар парваришига кетадиган ҳаражатларни камайтиради. Хулоса: аниқланган реабилитацион прогнозни башоратлаш усули реабилитация чораларни оптималлаштириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: инсулт ўтказган беморларни хавф гурухлари бўйича стратификациялаш ва реабилитацияга ёндашув ССI индекси ва NIHSS шкаласини қўллаш орқали оптималлаштирилганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 апрелда 04-24/306t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Инсултдаги коморбидлик ва реабилитация салохиятини прогнозлаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бўйича 02.05.2024 йилдаги 95АҒ-сон хамда Тошкент вилояти Янгийўл шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.05.2024 йилдаги 37-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги 10/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: таклиф этилаётган усул инсультли беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, улардаги фалаж, нутқ бузилиши туфайли коммуникатив муаммолар, соматик касалликларига ахамият бериб реабилитация босқичларини такомиллаштиришга ва келгусида ногиронлик даражасини камайтиришга қаратилган. Иқтисодий самарадорлик: ўткир инсульт даврида клиникада даволанаётган инсультли бемор парвариши учун тиббий ҳамшира ҳизмати 37,5% га камайиши иқтисодий самара ҳисобланади. Хулоса: коморбидлик индекси (ССI) ва инсульт оғирлик даражасини баҳоловчи (NIHSS) ўртасидаги кучли ижобий боғлиқлик реабилитацион прогнозни башоратлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: диабетик полинейропатияли инсулт ўтказган беморларда мавжуд дистал периферик тетрапарезга марказий гемипарез қўшилганлиги сабабли паст реабилитацион потенциал исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 апрелда 04-24/305t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Инсултдан кейинги ҳаракат бузилишлари реабилитациясида янги инновацион усуллар самарадорлигини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар тиббий реабилитация клиник шифохонаси бўйича 03.05.2024 йилдаги У/011-76-сон хамда Тошкент вилояти Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.05.2024 йилдаги 1954-10-141-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: таклиф этилаётган дастур инсультли беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, улардаги фалаж, нутқ бузилиши туфайли коммуникатив муаммолар, соматик касалликларига ахамият бериб реабилитация босқичларини такомиллаштиришга ва келгусида ногиронлик даражасини камайтиришга қаратилган. Иқтисодий самарадорлик: ўткир инсульт даврида клиникада даволанаётган инсультли бемор парвариши учун тиббий ҳамшира ҳизмати нарҳининг камайиши туфайли 937500 сўм сум усул қўлланилганда бир бемор учун иқтисодий самара ҳисобланади. Хулоса: инсултдан кейинги ҳаракат бузилишлари реабилитациясида гемипарезлар даражасини баҳоловчи Фугл-Майер шкаласининг ўзбек тилига адаптация қилинган варианти қулай «Инсултга ёрдам» дастуридан фойдаланиш натижасида иқтисод қилинган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор инсултли беморларда NIHSS, CCI ва Фугл-Майер шкаласи кўрсаткичлари ва инсультнинг ўткир даври асоратларини олдини олишга қаратилган реабилитация тактикаси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 апрелда 04-24/305t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган "Инсултдан кейинги ҳаракат бузилишлари реабилитациясида янги инновацион усуллар самарадорлигини баҳолаш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар тиббий реабилитация клиник шифохонаси бўйича 03.05.2024 йилдаги У/011-76-сон хамда Тошкент вилояти Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.05.2024 йилдаги 1954-10-141-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: таклиф этилаётган “Инсултга ёрдам” дастури инсультли беморлар ҳаёт сифатини улардаги фалаж, нутқ бузилиши туфайли коммуникатив муаммоларни яхшилаб, реабилитация босқичларини такомиллаштиришгани ва ногиронлик даражасини камайтиргани учун самарали ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлик: инсульт ўткир давридаёқ «Инсултга ёрдам» дастуридан фойдаланиш бемор яқинларига инсульт оғир асоратларини олдини олишда, оғир беморлар парваришига кетадиган ҳаражатларни камайтиришда иқтисодий самара беради. Хулоса: «Инсултга ёрдам» дастури бемор яқинлари учун тайёр услубий йўриқнома бўлиб хизмат қилгани, инсульт асоратларидан контрактуралар, артрозлар, оғриқлар даражасини камайтиргани учун самарали ҳисобланади.
бешинчи илмий янгилик: инсултли беморлар реабилитация даврининг 3 ойида ёш (40-49 еш) ва жинс (эркаклар) каби омиллар реабилитицион прогнозга таьсири аникланган ва 6-чи ойга келиб ижобий таъсири исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент Тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 24 апрелда 04-24/305t-сон маълумотномаси билан тасдиқланган "Инсултдан кейинги ҳаракат бузилишлари реабилитациясида янги инновацион усуллар самарадорлигини баҳолаш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент шахар тиббий реабилитация клиник шифохонаси бўйича 03.05.2024 йилдаги У/011-76-сон хамда Тошкент вилояти Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.05.2024 йилдаги 1954-10-141-ТВ/2024-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлик: таклиф этилаётган инсултли беморлар реабилитация тактикасини танлашда NIHSS, CCI, Фугл-Майер шкаласи кўрсаткичлари ва «Инсультга ёрдам» дастури билан биргаликда такомиллаштирилган алгоритми инсултдан кейинги оғир ҳаракат бузилишларини олдини олгани, инсультли беморлар ҳаёт сифати яхшилагани , ногиронлик даражаси сезиларли камайтиргани учун самарали ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлик: ўткир инсульт даврида клиникада даволанаётган бир инсультли бемор парвариши учун тиббий ҳамшира ҳизмати нарҳининг 937500 сўмга камайиши, бир ой, йиллар давомида олсак бир неча миллиондан ошиши давлатимиз учун иқтисодий самарадир. Хулоса: NIHSS, CCI, Фугл-Майер шкаласи кўрсаткичлари ва «Инсультга ёрдам» дастури билан биргаликда такомиллаштирилган алгоритми инсултдан кейинги оғир ҳаракат бузилишларини олдини олиш натижасида иқтисод қилинган.