Хожиева Шахноза Акрамкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Фармацевтика саноати ходимларини меҳнат хавфсизлигини оширишга оид инновацион техник ечимлар ишлаб чиқиш”, 05.10.01–Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. PhD /Т3193.
Илмий раҳбар: Нарзиев Шовкиддин Муртозаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зулфикариева Дилноза Алишеровна, фармация фанлари доктори (DSc), профессор; Камилов Хасан Мирзахитович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Ишлаб чиқариш муҳитининг рухсат этилган меъёрларидан юқори бўлган зарарли омилларидан ҳимояланишнинг ташкилий-техник усулларини ишлаб чиқиш орқали фармацевтика саноати ходимларини меҳнат хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармацевтика саноати ходимларининг саломатлиги ва функсионал ҳолатига ишлаб чиқариш муҳитидаги зарарли ва (ёки) хавфли омилларнинг таъсирини инобатга олган ҳолда рискга асосланган ёндашув асосида меҳнат муҳофазасининг бошқарув тизими такомиллаштирилган;
фармацевтика саноати корхоналарида олиб борилган видеохронометраж ва ижтимоий сўров маълумотлари асосида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахциз ҳодисалар ва касб касалликларини аниқлашда, ходимнинг ёши, жинси ҳамда соҳадаги иш стажини инобатга олган ҳолда статистик ва монографик таҳлил қилиш усули такомиллаштирилган;
ишлаб чиқариш муҳитининг рухсат этилган меъёрларидан юқори бўлган зарарли омиллар кўрсаткичи сабаб, юзага келувчи бахциз ҳодисалар ва касб касалликлари юзасидан ёʻқотилаётган иш кунларини аниқлашни математик модели ишлаб чиқилган;
фармацевтика саноати корхоналарида ишлаб чиқариш муҳитининг рухсат этилган меъёрларидан юқори бўлган зарарли омилларни махсус сезгир элементлар (сенсорлар) ёрдамида аниқлаш ва улардан ходимларни визуал ёки акустик кўринишда огоҳлантириш, мониторинг ва назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фармацевтика саноати ходимларини меҳнат хавфсизлигини оширишга оид инновацион техник ечимлар ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
Фармацевтика саноатида меҳнат муҳофазасини бошқариш тизимида ишлаб чиқаришнинг алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган мантиқий схемаси, фармацевтика саноатида меҳнат муҳофазасини бошқаруви ва ташкил этиш тизими ҳамда хавфли ҳолат, хавфли ҳодиса юзага келишини меҳнатни муҳофаза қилишга таъсирини баҳолаш имкониятини берувчи бошқарув жараёнидаги бир-биридан мустақил уч турдаги статистик, монографик ва ижтимоий сўров таҳлиллари асосида бахциз ҳодисалар ва касб касалликлари сабабли иш кунларини ёʻқотилишининг ижтимоий-иқтисодий зарарни баҳолаш усуллари “Самарканд-Энгланд Эcо-Медиcал” ҚК МЧЖга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 25-сентябрдаги 02-28/21834-сонли маълумотнома). Натижада фармацевтика саноатида меҳнатни муҳофаза қилишни тўғри ташкил қилиш орқали иш куни ёʻқотолиши камайиб 277,6 млн.сўм эҳтимолий зарар иқтисод қилинишига эришилган;
Фармацевтика саноатида мавжуд техник қурилмаларнинг ишлаши натижасида ҳосил бўладиган ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари таъсирини камайтириш, ходимлар саломатлигини сақлаш, меҳнат унумдорлигини ошишига олиб келадиган ҳимоя қурилмаси “инсон-ишлаб чиқариш-муҳит” тизимини инобатга олган НАД-1 қурилмаси “Зума-Пҳарма” МЧЖга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 25-сентябрдаги 02-28/21834-сонли маълумотнома). Натижада фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришнинг зарарли омиллари натижасида касб касалликларини эрта аниқлаш имконияти яратилган;
Иш ўринларидаги зарарли омиллар таъсирида иш кунларининг ёʻқотилишига шовқин, титраш, ёритилганлик кўрсаткичининг таъсир даражасини баҳоловчи тўрт факторлик экспериментнинг математик модели, иш муҳитининг рухсат этилган меъёрларидан юқори бўлган зарарли омиллар таъсиридан огоҳлантириш, мониторинг ва назорат қилиш тизими “Самарканд-Энгланд Эcо-Медиcал” ҚК МЧЖга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024-йил 25-сентябрдаги 02-28/21834-сонли маълумотнома). Натижада фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш жараёнларида ҳосил бўлувчи шовқининг ходимларга таъсирини 56-59 дБ гача пасайтиришга эришилди. Шунингдек, меҳнат муҳофазаси тадбирларини жорий этилиши натижасида корхонада ёʻқотилган иш кунлари камайиб, иқтисодий самарадорлик 238,9 млн. сўм, ҳар бир ходимга нисбатан 0,796 млн.сўм ни ташкил этган.