Атоев Дилшод Дилмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегро-дифференциал иссиқлик тарқалиш тенгламаси учун нолокал тескари масалалар”, 01.01.02 – Дифференциал тенгламалар ва математик физика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.PhD/FM863
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.30/30.12.2019.FM.02.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Дурдиев Дурдимурод Қаландарович, физика-математика фанлари доктори профессор.
Расмий оппонентлар: Ишанкулов Толиб, физика-математика фанлари доктори, профессор, Сафаров Жўрабек Шакарович физика-математика фанлари доктори. Етакчи ташкилот: Урганч Давлат Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегро–дифференциал иссиқлик тарқалиш тенгламаси учун нолокал бошланғич ва нолокал чегаравий масалалардан ядрони аниқлаш усулларни қуриш ва бу тескари масалалар ечимларининг мавжудлиги, ягоналигини исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чегараланган соҳада интегро-дифференциал иссиқлик тарқалиш тенгламаси учун қўйилган нолокал бошланғич-чегаравий масала ечимининг мавжуд ва ягоналиги ҳақидаги етарлилик шартлари топилган;
интегро-дифференциал иссиқлик тарқалиш тенгламаси учун интеграл ҳад қатнашган нолокал бошланғич-чегаравий масала классик ечимининг локал мавжуд ва ягоналик шартлари ўзгармас коеффициентларга боғлиқ равишда исботланган;
интегро-дифференциал иссиқлик тарқалиш тенгламаси учун нолокал бошланғич-чегаравий, интеграл кўринишдаги қўшимча шартли масаладан вақтга боғлиқ ядрони аниқлашнинг тескари масаласининг локал бир қийматли ечилувчанлиги исботланган;
нолокал бошланғич ва нолокал чегаравий шартли интегро-дифференциал иссиқлик тарқалиш тенгламасидан ядрони аниқлаш тескари масаланинг бир қийматли ечилиши, ечимининг глобал мавжудлиги ва ягоналиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегро-дифференциал иссиқлик тарқалиш тенгламаси учун нолокал тескари масалаларга оид олинган илмий натижаларидан:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида бажарилган ИЛ-21071166 “Шамолнинг паст тезлиги учун мўлжалланган вертикал ўқли шамол турбинасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (2024 йил 17-декабрдаги 1563-3-сон маълумотномаси). Жумладан, диссертация ишида параболик типдаги интегро-дифференциал тенгламалар учун ядрони аниқлаш нолокал тескари масалаларининг бир қийматли ечилувчанлиги исботланган. Ушбу натижалардан лойиҳада шамол турбиналарининг самарали ишлаши мақсадида тузилган математик модел тенгламаларининг корректлигини текширишда фойдаланилган;
№122041100096-4. «Социологияда, геофизикада ва муҳандислик фанларида математик моделлаштириш» мавзусидаги хорижий фундаментал лойиҳада тескари масалаларни тадқиқ этишнинг таклиф этилган усули қўлланилган, қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системасидан ўрама кўринишидаги ядрони аниқлаш тескари масалаларида фойдаланилган (Южный Математический Институт филиал ФГНБУ ФНЦ «Владикавказский научный центр РАН», 2024 йил 2-декабр 141-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилганлиги қовушқоқ-эластиклик тенгламалар системасидан нолокал шартлар ёрдамида ўрама кўринишидаги ядрони аниқлаш ва тескари масала ечимининг мавжудлик ва ягоналигини исботлаш имконини берган.