Sayt test rejimida ishlamoqda

Бузриков Шовкат Нахаловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нейтрон, гамма ва электрон нурланиш таъсирида ЛиФ ва НаCл кристалларида нанотузилишларнинг қайта ўзгариши”, 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.4.PhD/FM1197
Илмий раҳбар: Ибрагимова Элвира Меметовна, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонентлар: 
Бахрамов Садулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик;
Саидаҳмедов Кахраман Хусанович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот ишининг мақсади оптик жиҳатдан тоза ЛиФ ва НаCл кристалларида тезлаштирилган электронларнинг импулсли нурлари, реакторнинг аралаш нейтрон ва гамма оқимлари ва радионуклидларнинг нурланиши таъсирида нанотузилишларнинг  ўзгариш механизмларини ўрганишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта 5 МеВ энергияли электронлар ва реакторда н ва γ нурлари билан нурланган ЛиФ кристалларининг сирт қатламида, 1-5 мкм ўлчамдаги квадрат ёриқлар ва нано-ороллар кўринишидаги киришма фазаларининг ҳосил бўлиши топилган; уларнинг сони ва ўлчамларининг заррача энергияси, флюенс ва нурланиш ҳароратига боғлиқликлари аниқланган;
биринчи марта реакторда 5·1015 дан 5·1017 н/см2 гача бўлган флюенслар билан нурлантирилганда ЛиФ кристалида тритий ҳосил бўлиши (бета изотопи 3Ҳ1) ва ЛиҲЛиТ структуравий-фазали ўзгариш натижасида унинг кубик панжара доимийси 0.07 нмга зичлашиши ва ЛиҲ фазаси нанозарралари ҳажмининг пасайиши аниқланган;
илк бор ЛиФ ва НаCл нинг оптик спектрларида 7·105 Р дан юқори гамма-дозаларда ажратилган Ф-марказнинг маълум банди ўрнида бўлинган дублет пайдо бўлиши топилган ҳамда ЛиФ ва НаCл учун Ф-Ф марказларининг ўзаро таъсири, оптик резонанснинг тарқалиши ва ночизиқли эффектлар учун жавобгар бўлган ЛиҲ ва НаҲ нанозаррачалари ва уларнинг Фн агрегатларининг шаклланиши бошланадиган чегаравий масофалари мос равишда 14,5 нм ва 20 нм эканлиги аниқланган;
биринчи марта Cл етишмаслиги ва НаCлО3 нанофазасининг шаклланиши билан НаCл юзасининг дастлабки ностехиометрияси аниқланган: гамма ва электрон нурланиш натижасида уларнинг ўсиши, Cл вакансия агрегатлари ўрнида НаҲ нинг металл нанофазалари ип, бўртма, чуқурчалар кўринишида ҳосил бўлишига ва Ф марказларининг интенсив ютилиш зонаси атрофида кучли салбий дисперсияни келтириб чиқаришига олиб келади;
ион кристалларда нейтрон, электрон ва гамма нурланиш таъсирида бошланадиган ядровий ҳамда структура-фаза ўзгаришлари билан боғлиқ радиациявий-индусирланган нанозаррачалар ва нанотузилмалар ҳосил бўлиш механизми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Аралаш нейтронлар оқими, -квант ва электрон нурланиш таъсирида ЛиФ ва НаCл кристалларида наноструктураларнинг ўзгариши бўйича олинган натижалар асосида:
ЛиФ кристалини нейтронлар билан нурлантиришда таркиби ва ўлчамлари дозага боғлиқ бўлган электронлар, реакторда н ва -нурланиш оқимлари билан нурланган ЛиФ кристалларининг сиртга яқин қатламида наноороллар шаклидаги квадрат излар ва киришма фазаларини аниқлаш натижалари; реакторда ЛиФ ни нурлантиришда кубик панжара параметрларини ва ЛиҲ фазали нанозаррачалар ҳажмини камайтириш; ажратилган Ф-марказининг маълум банди ўрнида 7·105 Р дан юқори -дозаларда ЛиФ ва НаCл нинг оптик спектрларида дублет бўлиниш; Ф-Ф марказларининг ўзаро таъсири уларнинг Фн агрегатлари ва ЛиҲ ва НаҲ нанозарралари ҳосил бўлиши билан бошланадиган аниқланган максимал масофалар; Cл танқислиги билан НаCл юзасининг дастлабки стихиометрияси ва НаCлО3 нанофазасининг шаклланиши, унинг ўсиши гамма ва электрон нурланиш остида иплар, бўртмалар, излар шаклида металл НаҲ нанофазалари ҳосил бўлишига олиб келиши Россия Федерациясининг “Перм миллий тадқиқот политехника университети” Федерал давлат автоном олий таълим муассасасида МИГ-41 “Турли газ муҳитларида гамма нурларининг консентрланган оқимлари билан ишлов беришдан фойдаланган ҳолда функсионал композит ва полимер материалларни яратиш моделлари, усуллари ва рақамли технологиялари” (2021-2023) халқаро лойиҳаси доирасида қўлланилган (Россия Федерацияси Перм миллий тадқиқот политехника университети  2024-йил 15-ноябрдаги № 1167/УНИ-сонли хати). Илмий натижалардан фойдаланиш енгил ядролардаги эҳтимолий ядро реакцияларини аниқлаш ва модификацияланган полимер композитларининг механик деформацияларига олиб келадиган структуравий ўзгаришлар механизмини тушунтириш имконини берган;
нейтрон--нурланишдан сўнг 6Ли нинг а-емирилиши натижасида ЛиФ нинг панжарали сиқилиш билан ЛиҲ®ЛиТ структуравий-фазали ўтиши Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси У.А. Арифов номидаги Ион плазмаси ва лазер технологиялари институтида “Диелектрик ва ферроелектрик кристалларда ночизиқли ҳодисалар, фазавий ўтишлар ва эластик, фотоеластик ва суперион хоссаларнинг анизотропияси” (01.01.2021–31.12.2021), фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2022 йил 26 декабрдаги № 2/1255-3270-сонли хати). Илмий натижалардан фойдаланиш кубик литий фторид кристалларининг асосий кристаллографик текисликлари ва юзаларида ихтиёрий йўналиш бўйича самарали Грюнайзен константаларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish