Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоёров Расул Абдулло ўғлининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали йирингли ўрта отитнинг жаррохлик давосини оптималлаштириш», 14.00.04 - Оториноларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3283.
Илмий раҳбар: Амонов Аминжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Хушвакова Нилуфар Журакуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Буркутбаева Татьяна Нуриденовна, тиббиёт фанлари доктори (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Доғистон тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник ва аудиологик тадқиқотлар асосида сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган болаларда жарроҳлик даво усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
болаларда клиник – функционал, нурли ва микробиологик текширишларга асосланиб, илк бора сурункали йирингли ўрта отитларнинг клиник кечиши, қайталаниш ва оғирлик даражаси аниқланган;
клиник-аудиологик текширувлар натижаларига асосланиб сурункали йирингли ўрта отитли болаларда турли хил жарроҳлик усулларининг самарадорлиги асосланган;
илк бор сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган болаларда жарроҳлик бажарилиши вақтида ва жарроҳликдан кейинги содир бўлиши мумкин бўлган асоратлар аниқланган;
СЙЎО билан оғриган болаларда касалликнинг кечишини ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва даволаш кетма-кетлиги алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 15.01.2025 йилдаги 11-сонли йиғилиш баённомаси асосан: 
биринчи илмий янгилик: болаларда клиник – функционал, нурли ва микробиологик текширишларга асосланиб, илк бора сурункали йирингли ўрта отитларнинг клиник кечиши, қайталаниш ва оғирлик даражаси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган маълумотларга асосланиб, клиник амалиётда болаларда CЙЎО кечишининг хусусиятлари ҳақидаги мавжуд тасаввурларни кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшиб, касаллик ривожланишининг клиник механизмларини тахлил қилиш, шунингдек, клиник-лаборатор ва инструментал маълумотлар асосида CЙЎО билан оғриган болаларда касалликнинг ўзига хос клиник белгиларини аниқлаш оғирлик даражасини башоратлаш учун зарур. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилди (Самарқанд Давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болаларда сурункали йирингли ўрта отит касаллиги билан оғриган беморларни ўз вақтида тўлиқ ташҳислаш, зарурий бўлган текширишларни тўғри танлаш, кераксиз ёки ортиқча текширувлар билан беморларни нурлантириш каби ҳолатларни чеклаш даво самарадорлигини 84% га ошганлиги кўрсатди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Сурункали йирингли ўрта отитларни комплекс ташхислаш ва даволашга ёндашувни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган илмий техник кенгашига Самарканд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2025 йил 8 январдаги №182-сонли хат юборилган. Хулоса: болаларда сурункали йирингли ўрта отитларни комплекс ташхислаш учун отооэндоскопия, отомикроскопия ва микробиологик кўрсаткичлар ва нур ташхис текширишларини қўллаш, уларда кузатиладиган йўлдош касалликлари, жумладан ЛОР аъзолари сурункали касалликларини аниқлаш ва даволаш тактикасини ўз вақтида тўғри танлаш имконини беради, шунингдек, профилактик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади.
иккинчи илмий янгилик: олинган клиник ва аудиологик текширувлар натижаларига асосланиб сурункали йирингли ўрта отитли болаларда турли хил жарроҳлик усулларининг самарадорлиги асосланган. Болаларда сурункали йирингли ўрта отиларни даволаш учун ишлаб чиқилган усул асосида замонавий баҳолаш мазкур касаллик билан оғриган беморларни даво тактикаси тўғри танлаш, консерватив даво усулларига замонавий ёндошиш, улардан самарали натижа олинмаган ҳолатларда каминвазив жарроҳлик амалиётини қўллаш СЙЎОли бемор болаларда даво самарадорлигини оширишни таъминлайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилди (Самарқанд Давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болаларда сурункали йирингли ўрта отит касаллигининг авж олиб кетувчи шаклларига ўтишини камайтириш, ички қулоқ ва каллаичи каби асоратларини олди олинди, татбиқ натижасида даволаниш муддати қисқарди, беморларда ҳаёт сифати кўрсаткичларининг яхшиланишига эришилди, қўшимча жарроҳлик аралашуви билан боғлиқ бўлган ноқулайликлар бартараф этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СЙЎО ни даволашда тимпанопластика амалиётини чакка мушагининг устки фасцияси билан бир вақтда ноғора бўшлиғини шунтлаш амалиётини бажариш 94,7% ҳолатда анатомик ва 89,8% функционал натижа беради, шунингдек уларда эшитиш даражаси 24,4 дБ яхшиланишига имкон берди. Тавсия қилинган жарроҳлик аралашувининг жорий қилиниши ҳисобига такрорий стационар даволанишларнинг камайиши ҳисобга олган ҳолда иқтисодий улуши 6450000 сўмни ташкил қилди. Хулоса: болаларда СЙЎО ни даволашда тимпанопластика амалиётини чакка мушагининг устки фасцияси билан бир вақтда ноғора бўшлиғини шунтлаш амалиётини бажариш  юқори клиник самарага эришиш билан бирга, беморларда молиявий маблағи тежалиши, уларда қатновлар сонининг камайиши ва ёш бемор болалар саломатлигини сақланишини таъминланади ва даволаш тактикасини ўз вақтида тўғри танлаш имконини беради, шунингдек, профилактик жиҳатдан ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
учинчи илмий янгилик: сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган болаларда жарроҳлик бажарилиши вақтида ва жарроҳликдан кейинги содир бўлиши мумкин бўлган асоратлар аниқланган. Олинган маълумотларга асосланиб мазкур беморларда анъанавий усул билан бажарилган усул ёрдамида қўйилган биотўқиманинг ўрта қулоқ тизимида ёпишиб қолиши натижасида эшитиш суякчаларининг ҳаракатчанлик фаолиятини чеклаб қўйиши ва қўзғалувчанлик функциясини пасайиши кузатилган. Илмий ва амалий маълумотлар Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилди (Самарқанд Давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Болалар амалиётида амалда қўлланилиб келинаётган анъанавий жарроҳлик усуллари натижасида беморларда ортиқча аралашувлар бўлиши, эшитув найининг ўтказувчанлик фаолиятининг тикланмаслиги, шунингдек, СЙЎО касаллигининг қайталаниши ёки авж олиб қўзиш даврига ўтиш жараёнлари кучайиб кетишига олиб келиши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шуни таъкидлаш лозимки, сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган беморларда олинган катамнестик маълумотларга асосланиб, таклиф қилинган усул бўйича касалликнинг ремиссия даврининг ўртача 11,2±0,3 ойга чўзилиши ва рецидивлар сонининг кескин камайиши 1,1±0,03 ва чакка мушаги фасциясидан фойдаланиш ишончли ва хавфсиз усул бўлиб, унинг ножўя таъсири ва нохуш асоратлари жуда кам ҳолатларда қайд қилиниши амалда исботланди. Хулоса: болаларда кузатиладиган сурункали йирингли ўрта отитларни комплекс даволаш учун тадбиқ қилинган жарроҳлик амалиёти ноғора бўшлиғи ва ён аъзоларда юзага келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришларни олдини олиш ва стационар даволаниш сонининг камайиши эвазига юқори клиник самарага эришиш имкониятини яратади. 
тўртинчи илмий янгилик: СЙЎО билан оғриган болаларда касалликнинг кечишини ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташхислаш ва даволаш кетма-кетлиги алгоритми ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: СЙЎО билан оғриган беморларда ишлаб чиқилган жарроҳлик усулига асосланган ҳолда эшитиш аъзосининг шикастланишини клиник, аудиологик ва нурли комплекс ташхисотларининг натижаларини инобатга олиш уларда тимпанопластика амалиётини асоратсиз бажарилиши ва жарроҳликдан кейинги реабилитация жараёнларининг яхшиланиши учун ишлаб чиқилган ташхислаш ва даволаш алгоритми алоҳида аҳамият касб этиши билан тафсифланади. Илмий ва амалий маълумотлар Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилди (Самарқанд Давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг 2024 йил 6 ноябрдаги 3-сонли хулосаси). Илмий ва амалий маълумотлар Жиззах вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, буйруқ (07.11.2024 й.; №94), Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, буйруқ (07.11.2024 й.; №150), клиник амалиётига тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жарроҳлик амалиётидан сўнг касаллик узоқ вақт муддатда ўрганилганда, анъанавий усулдан фойдаланилган гурух болаларида суяк ҳаво ўтказувчанлиги жарроҳликдан олдинги ва яқин муддат оралиғидаги натижалар солиштирилганда ишончли рақамлар қайд қилинмади (Р˃0,05). Шунингдек, СҲИ орасидаги фарқланишининг ўртача кўрсаткичи асосий гуруҳ беморларида 4,40±0,85 дБни ташкил қилса, қиёсий гуруҳда ўртача 17,30±1,40 дБ қийматга тенг бўлиши (P<0,001) замонавий тиббиётда янада афзалроқ жарроҳлик амалиётини қўллашни исботлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тимпанопластика бажарилган болаларнинг динамикада отомикроскопик картинаси солиштириб кўрилганда (узоқ муддатда, 12-24 ой) чакка мушагидан олинган фасция аутотрансплантат сифатида табиий ноғора пардасидан жуда кам фарқ қилиши, унинг ҳаракатчан тебраниши, қўзғалувчанлик ва таранглик хусусиятларининг сақланиб қолиши, мавжуд кулранг тусдан кейинчалик садаф тусига айланиши қўлланилган усулнинг анъанавий усулга нисбатан анча афзал ва самарали эканлигини исботлади. Шунингдек, беморларида трансплантатнинг ёпишиш қобилияти яхшироқ бўлиб, парданинг кўчиб кетиши ёки иккиламчи перфорация ҳосил бўлиш каби салбий ҳолатлар аниқланмаслиги иқтисодий жиҳатдан самарали эканлигини тафсифлайди. Хулоса: СЙЎО ли болаларни ташхислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган оптимал клиник алгоритм, тимпанопластика усулини танлаш ва қўлланиладиган биоматериални белгилаб олишга имкон яратади, шунингдек, эшитиш қобилиятини тиклаш ва касалликнинг қайталаниш эҳтимоллигини камайтирадиган истиқболли ёндашиш ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish