Sayt test rejimida ishlamoqda

Хошимов Бахром Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларда туризм хизматлари бозорини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари мисолида)», 08.00.17-Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3945
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.1.1.16.01 
Расмий оппонентлар: Ахмедов Икром Акрамович  иқтисодиёт фанлари доктори профессор;
Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.             
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудда туристик хизматлар бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тахтакўпир туманидаги Қаратеран кўли, Айдос қалъа (Ақ жағис), Барактам-1, Барактам-2, Жаман қалъа, Қўрғанча қала, Қос минар, Қилиш қалъа, Мехтерқалъа, Тақ минар туристик обектларининг инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳаракатланиш воситаларини яхшилаш асосида хорижлик туристларни ҳозирда энг оммалашиб бораётган чўл ландшафти, экологик, рекреацион туризм ёʻналишлари бўйича жалб қилиш таклифи асосланган;
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (олдинги “Бадай-тўқай” давлат қўриқхонаси)- Султон Увайс тоғ тизмаси этаги ва Қоратов тоғининг ўнг тарафида, Амударёнинг ўнг соҳилида  жойлашган ҳудудда хорижий ва маҳаллий туристлар учун экотурларни ташкил этиш таклифи асосланган;
Элликқалъа туманидаги Аёзқалъа ва Тупроққалъа, Буран қалъа, Бурли Қалъа, Думанқалъа, Желдикқалъа – майин шамолли қалъа, Кичик Қирққиз қалъа, Қаватқалъага асосан Хоразм вилояти орқали амалга ошувчи хорижлик туристлар оқимини Нукус шаҳри орқали ёʻналтириш асосида туристларнинг ушбу масканлар бўйича саёҳатлари давомийлигини узайтириш таклифи асосланган;
Тахтакўпир туманидаги туристик обектларни туристик ёʻналишлар таркибига киритиш, Хўжайли туманига ташриф буюраётган хорижлик туристларнинг асосан Нукус шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашаётганлиги ҳолатини ҳисобга олиб, туманда тадбиркорларни кенг жалб қилиш орқали кичик меҳмон уйлари сонини ошириш, меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари фаолиятини самарали ёʻлга қўйиш таклифи асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда туризм хизматлари бозорини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида: 
Тахтакўпир туманидаги Қаратеран кўли, Айдос қалъа, Барактам-1, Барактам-2, Жаман қалъа, Қорғанча қала, Қос минар, Қилиш қалъа, Мехтерқалъа, Тақ минар туристик обектларининг инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳаракатланиш воситаларини яхшилаш асосида хорижлик туристларни ҳозирда энг оммалашиб бораётган чўл ландшафти, экологик, рекреацион туризм ёʻналишлари бўйича жалб қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПҚ-20-сон “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида Қорақалпоғистон Республикасини ҳудудий ривожлантиришда комплекс ёндашув асосида агро, туристик, қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 -йил 26-декабрдаги 03-12-17-9651-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туристик обектларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳаракатланиш воситаларини яхшилаш асосида хорижлик туристларни оммавий туристик ёʻналишлар бўйича жалб қилиш имкони яратилган;
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (олдинги “Бадай-тўқай” давлат қўриқхонаси) - Султон Увайс тоғ тизмаси этаги ва Қоратов тоғининг ўнг тарафида, Амударёнинг ўнг соҳилида  жойлашган ҳудудда хорижий ва маҳаллий туристлар учун экотурларни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПҚ-20-сон “Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида Қорақалпоғистон Республикасини ҳудудий ривожлантиришда комплекс ёндашув асосида экотурларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 26- декабрдаги 03-12-17-9651-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида катта экологик салоҳиятга эга ҳудудларда хорижий ва маҳаллий туристлар учун экотурларни ташкил этиш имкони яратилган;
Элликқалъа туманидаги Аёзқалъа ва Тупроққалъа, Буран қалъа, Бурли Қалъа, Думанқалъа, Желдикқалъа – майин шамолли қалъа, Кичик Қирққиз қалъа, Қаватқалъага асосан Хоразм вилояти орқали амалга ошувчи хорижлик туристлар оқимини Нукус шаҳри орқали ёʻналтириш асосида туристларнинг ушбу масканлар бўйича саёҳатлари давомийлигини узайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 18-июлдаги ПҚ-269-сон “Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 -йил 26-декабрдаги 03-12-17-9651-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Қорақалпог'истон Республикасида туризмни ривожлантириш, қорақалпоқ миллий ан'ана ва қадриятларини авлоддан-авлодга қолдириш, республикадаги тарихий маданий ресурслардан фойдаланиш имкони яратилган;
Тахтакўпир туманидаги туристик обектларни туристик йўналишлар таркибига киритиш, Хўжайли туманига ташриф буюраётган хорижлик туристларнинг асосан Нукус шаҳридаги меҳмонхоналарга жойлашаётганлиги ҳолатини ҳисобга олиб, туманда тадбиркорларни кенг жалб қилиш орқали кичик меҳмон уйлари сонини ошириш, меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-январдаги ПҚ-20-сон «Ўзбекистон Республикасида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва уни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида Қорақалпоғистон Республикасини ҳудудий ривожлантиришда комплекс ёндашув асосида меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари фаолиятини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 -йил 26-декабрдаги 03-12-17-9651-сонли маʼлумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этиш натижасида муҳим туристик обектларни туристик йўналишлар таркибига киритиш, туманларда тадбиркорларни кенг жалб қилиш орқали кичик меҳмон уйлари сонини ошириш, меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish